Hudud Inform
8.49K subscribers
18.4K photos
4.03K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
⚡️ Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбаевда коронавирус касаллиги аниқланди.

Ҳавотирга ўрин йўқ. Н. Назарбоев масофавий ишлашни давом эттирмоқда, - дейилади биринчи Президентнинг расмий сайтида.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Экспорт

Май ойида 186,6 тонна қовун экспорт қилинди

Статистика қўмитаси
ахборот хизмати хабарига кўра жорий йилнинг 1- июнь ҳолатига қиймати 264,1 минг АҚШ долларига тенг бўлган 342,5 тонна қовун маҳсулоти хорижга экспорт қилинди.

Экспорт қилинган жами қовунларнинг 186,6 тоннаси май ойида амалга оширилган. Бу улуш жорий йилда етиштирилган янги қовунлар ҳиссасига тўғри келади.

Айни кунга қадар ўзбек қовунига Россия, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон ва Тожикистон давлатлари бозорларида талаб юқори бўлмоқда.

Эътиборлиси, 2020- йилнинг 1- июнь ҳолатига кўра, 159,0 тонна қовун Россияга экспорт қилинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 154,5 тоннага кўп.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан коронавирус пандемиясининг иқтисодий тармоқларга салбий таъсирини юмшатиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган фармон ва қарорларининг жойларда бажарилиши юзасидан Миробод туман ҳокими - Шуҳрат Пулатов иштирокида онлайн-брифинг ўтказилди.

Манба: Миробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Экология

«Сурхон» давлат қўриқхонасида ёнғин содир бўлди.

Сурхондарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати маълумотига кўра, ёнғин оқибатида қуриган буталар ва дов-дарахтлар ёнган.
Юз берган ёнғин тегишли воситалар ёрдамида бартараф этилган. Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари, талафот кўрган майдон ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.Тан жароҳати олганлар йўқ.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️«Сардоба» офатидан зарар кўрган ҳудудларда олиб борилаётган ишлар

АОКА ҳузуридаги штабда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати ходими Самандар Ҳикматуллаев иштирокида ўтказилган брифингда мавзу юзасидан маълумот берилди:

〰️〰️〰️〰️

☎️ Бугунги кунга қадар 12-05 қисқа рақамлари орқали 8142 та мурожаат келиб тушди, шундан 8027 таси (99,9%) ижобий ҳал этилди, қолган 115 таси тегишли ташкилотларга юборилган, ижроси назоратга олинган.

🔎 Шунингдек, 8255 та камчиликдан 5875 таси жойида бартараф этилган.

📢 Янгидан қурилаётган 547 та уй-жой ўрганиб чиқилиб, 1571 та тавсия берилди.

💦 Қозоғистонда офат оқибатларини бартараф этиш учун 130 дан ортиқ шахсий таркиб, 42 та техника жалб этилган.

🌱 Мактаарал тумани Жанажул округидаги 2 902 гектар майдонга 87 060 кг чигит экилди. 585 гектар пахта майдонларида эса култивация ишлари олиб борилди.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Қорақалпоғистон_Республикаси

“ТАХИАТОШ ИЭС” ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТЛАРИ ОШИРИЛМОҚДА

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати маълумотига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш мақсадида “Тахиатош ИЭС”да 280 МВт қувватдаги иккинчи буғ-газ қурилмасини ишга тушириш жараёни амалга оширилди.

Ушбу йирик инвестиция лойиҳаси мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Тахиатош ИЭСда 230-280 МВт қувватга эга иккита газ-буғ қурилмаларини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бажарилмоқда.

Лойиҳа замонавий илғор технологиялар асосида Жанубий Кореянинг "Hyundai Engineering" ва "Hyundai Engineering & Construction" компаниялари консорциуми билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ИИВ_хабарлари

Фарзандингизни автомобилда ёлғиз қолдирманг!

Жазирамада машинангиз салони саноқли дақиқаларда хавфли бўлиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Марказий_банк

“Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эсдалик пул белгиларини тайёрлаш, сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тўғрисида”ги низом лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди

🔸Марказий банк томонидан “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эсдалик пул белгиларини тайёрлаш, сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тўғрисида”ги низом лойиҳаси ишлаб чиқилиб, www.regulation.gov.uz (ID:18935) порталига муҳокама учун жойлаштирилди.

🔸Низомга мувофиқ, Марказий банк томонидан банкнот ва тангалар кўринишидаги турли хил хомашёлардан, жумладан, қимматбаҳо ва бошқа металлардан тайёрланган, аҳамиятга молик турли мавзуларга бағишланган, чекланган миқдордаги эсдалик пул белгилари муомалага чиқарилиши белгиланмоқда.

🔸Эсдалик пул белгилари нумизматика, коллекциялаш, инвестиция ва жамғариш мақсадида хизмат қилиши мумкин.

🔸Ушбу ҳужжат лойиҳаси юзасидан таклиф ва мулоҳазаларингизни мазкур ҳавола орқали билдиришингиз мумкин.

Манба: Марказий банк ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими ишга туширилганлиги

Манба: Бош прокуратура Ахборот хизмати

Каналга
уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Эшмаматов иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасида авиарейслар режалаштирилмоқда

Жанубий Кореянинг “Asiana Airlines” авиакомпанияси томонидан жорий йилнинг июнь-июль ойларида бир нечта рейслар режалаштирилмоқда:

29 июнь – Инчхон – Тошкент – Инчхон

6 июль – Инчхон – Тошкент – Инчхон

13 июль – Инчхон – Тошкент – Инчхон

20 июль – Инчхон – Тошкент – Инчхон

27 июль – Инчхон – Тошкент – Инчхон

Мазкур рейсларга D-2 ва D-4 (талаба) визаси ва E-9 (ишчи) визасига эга бўлганлар ҳам чиқиши мумкин.

Ўзбекистондан Корея Республикасига бориш учун алоҳида рухсатнома талаб этилмайди.

Мазкур амалга ошириладиган рейслар Республика махсус комиссияси томонидан рухсат берилган бўлиб, Кореядан Ўзбекистонга қайтганлар фуқаролар 14 кунлик карантинга олинмайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида жойлашган «Жайрон» қўриқхонасига бориб, у ернинг сайёҳлик мавсумига тайёргарлигини кўздан кечирди.

🦌 Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, қўриқхона ҳудудида бир неча Кузатув минораси ва улар бўйича махсус маршрутни яратиш режалаштирилган.

🌿🦎🦨 Маълумот учун: «Жайрон» қўриқхонаси 1977 йилда ташкил топган бўлиб, Қизилқум чўлининг жануби-ғарбида, Бухоро шаҳридан 42 км масофада жойлашган. Майдони – 16,5 минг гектар. Унинг фаолияти жайронларнинг йўқолиб бораётган ноёб турларини кўпайтиришга йўналтирилган. Бундан ташқари, қўриқхона ҳудудида жониворлар ва ўсимликларнинг бошқа турлари ҳам мавжуд, улар орасида Ўзбекистон ва Халқаро Қизил китобига киритилганлари ҳам бор.

Манба: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Манба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори тарих фанлари номзоди, доцент Шовосил Зиёдовнинг “Ўрта Осиё сфрагистикасига оид материаллар (Тошкент. XIX охири – XX аср бошлари) Муҳрлар каталоги” номли илмий монографияси ЮНЕСКО ҳамкорлигида нашр этилди.

ЮНЕСКО ҲАМКОРЛИГИДА МОНОГРАФИЯ НАШР ЭТИЛДИ

Манба: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚒 Бугун Яккасарой туман ҳокимлиги, туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан тумандаги “Аския деқҳон бозори” ҳудудлари тумандаги маҳалла ва ички кўчаларида дезинфекция ишлари олиб борилди.

🧴 Хусусан, туманда доимий дезинфекция ишлари маҳаллаларда, кўча ва идора ташкилотларда олиб борилиб, бозорда кириш дарвозалари олдида ҳар бир фуқаро ҳарорати ўлчаниб, гигиена қоидаларига амал қилинмоқда.

Шунингдек, антисептик геллар билан қўллар доимий тозаланмоқда.

Манба: Яккасарой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти

Улуғнор туманида балиқчиликка ихтисослашган кластерлар ўз фаолиятини бошлаш арафасида

Манба: Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚪 Ёпиқ эшиклар ортида нима бор

Сиз ҳам шу ҳолга тушишни истамасангиз, ўзингизни ҳимоя қилинг!

〰️〰️ 18+ 〰️〰️

🚪 Что за закрытыми дверями

Если вы не хотите оказаться в такой же ситуации, защитите себя!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Видеоконференцалоқа

С.Сафоев “е-КАМКА” форум ҳафталиги доирасидаги давра суҳбатида иштирок этди

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, “КАМКА” Минтақавий форуми (Марказий Осиё – Мўғулистон – Кавказ – Афғонистон) кенг кўламли масалалар юзасидан минтақавий мулоқотга кўмаклашиш, барқарор ривожланиш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган сиёсий бўлмаган платформадир.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ахборот хизмати хабарига кўра жорий йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев “Коронавирус пандемияси давридан кейинги муаммолар ва КАМКА минтақаси учун имкониятлар” мавзусидаги видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган давра суҳбатида иштирок этди.

Давра суҳбатида АҚШнинг Ж.Хопкинс университети ҳузуридаги Марказий Осиё-Кавказ институти директори Сванте Корнелл, Жорж Маршалл номидаги Европа хавфсизлик масалаларни ўрганиш маркази Халқаро ва хавфсизлик масалалари факультети декани Эндрю Микта, шунингдек, Буюк Британия ва Монголиядан экспертлар ва ишбилармонлар қатнашди.

Видеомулоқотда дунёда ҳозирги пандемия шароитида ижтимоий-иқтисодий йўналишларда олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Жумладан, иштирокчилар томонидан Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг сўнгги уч йилдаги саъй-ҳаракатлари бугунги кунда ўзининг ижобий самарасини бераётгани эътироф этилди.

Шунингдек, мамлакатимиз коронавирус инфекциясига қарши курашиш ва салбий таъсирини юмшатишда Марказий Осиёда етакчи ўринда эканлиги ҳам алоҳида таъкидланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform