#ИИВ_хабарлари
Ўқ-дорилар ясаган ва сақлаб келган шахс аниқланди
Тошкент вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбири натижасида, Қибрай тумани Тановар кўчасида яшовчи 67 ёшли Қ.Т. хонадонида яширин равишда 19 дона 12х76 калибрли ичи тўлдирилган бутун ҳолдаги патронлар, 9 дона 12х76 калибрли гильзалар, икки хил турдаги тахминан оғирлиги 100 гр ёнувчи порох ва ҳар хил турдаги тахминан вазни 1,5 кг.ни ташкил қилувчи сочма ўқ-дорилар, шунингдек ўқ-дорилар ясаш учун мўлжалланган 8 турдаги деталь ва моддаларни сақлаб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинган.
Суд баллистик экспертиза хулосасида фуқаро Қ.Т.нинг уйидан олинган патронлар отиш учун яроқли, гильзалар эса отиш учун яроқсиз эканлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Қибрай туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш ва сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Манба: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Жамоатчилик назорати бир томонлама бўлмаслиги керак
Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Академия ҳузуридаги кенгаш фаолиятини янада кучайтириш, амалга оширилиши белгиланган чора-тадбирлар асосида янги “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш, кенгаш фаолиятида очиқлик, шаффофлик ва ўзаро ахборот алмашишни таъминлаш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Кенгаш ўз фаолиятини бир томонлама олиб бормаслиги, аксинча, жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб жамият кўзгусига айланиши лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланган “Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низомда кенгашнинг мақсади, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажаришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилиши айтиб ўтилди.
Манба: ИИВ Академияси матбуот хизмати

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ИИВ_хабарлари
Фарзандингизни автомобилда ёлғиз қолдирманг!
Жазирамада машинангиз салони саноқли дақиқаларда хавфли бўлиши мумкин.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Фарзандингизни автомобилда ёлғиз қолдирманг!
Жазирамада машинангиз салони саноқли дақиқаларда хавфли бўлиши мумкин.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#ИИВ_хабарлари
16 июнь куни тахминан соат 10:20 да Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида 50 минг сўм устида бошланган жанжал бир кишининг ҳаётдан кўз юмиши билан тугади. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, «Ифтихор» кўчасида жойлашган фуқаро Э.С. 27 апрель куни «Ҳунарманд» савдо мажмуасидаги дўкони ходими А. Л.дан Redmi 8A русумли уяли телефон аппаратини 1,6 млн сўмга сотиб олган. Э.С. 16 июнь куни шундан тўланмай қолган 250 минг сўм қарзини бериш мақсадида дўконга келганида, А. Л. ундан 300 минг сўм беришини талаб қилиб, у билан ўзаро жанжаллашади. Сўнгра дўкон ташқарисига чиқиб, юзи ва бош қисмига мушти билан бир неча маротаба уриши натижасида Э. С. ерга бош қисми билан йиқилади ва тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилади. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, олган тан жароҳатлари натижасида вафот этади.
Суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, Э.С., бош миянинг ёпиқ жароҳати, энса суягининг чизиқли синиши ва бошқа кўринишдаги ҳаёт учун хавфли бўлган «оғир» тан жароҳати олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Л.,га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Эслатма, мазкур жиноятни содир этган шахс 8−10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

Тошкент шаҳрида халқаро террористик ташкилотининг тарафдорлари қўлга олинди
2020 йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ДХХ, ИИВ ҳамда Тошкент шаҳар ДХХБ, ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ҳудудида яширин фаолият олиб борган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” (“ТЖК”, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан террористик деб топилиб, мамлакатимиз ҳудудида унинг фаолияти тақиқланган) халқаро террористик ташкилотининг бир гуруҳ тарафдорлари фош этилди.
Хусусан, ИИВ ҳузуридаги Тергов Департаменти юритувида бўлган жиноят иши доирасида Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари ҳудудидаги 8 та манзилларда тинтув тадбирлари ўтказилиб, 11 нафар шахслар ички ишлар идораларига келтирилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, мазкур шахслар ҳозирда Сурияда террористик фаолият олиб бораётган “ТЖК” жангариларининг ғоявий таъсирига тушган ҳолда Тошкент шаҳрида яширин гуруҳ тузиб, ноқонуний йиғилишлар давомида интернет тармоғи орқали кўчириб олинган экстремистик мазмундаги материалларни муҳокама қилиб келишган ҳамда “ҳижрат” ва “жиҳод” амалларини бажариш мақсадида Сурия давлатига чиқиб кетишни режалаштиришган.
Ушланган шахсларнинг яшаш манзилларидан жиноятга алоқадор бўлган ашёвий далиллар топилиб, қонуний тартибда расмийлаштирилиб олинди. Ҳозирда тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
Манба: Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати

“Номер аниқловчи” номли андроид иловадан огоҳ бўлинг!
2020 йил 13 июнь куни Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида яшовчи фуқаро М.А. Ички ишлар вазирлиги порталига ариза билан мурожаат қилиб, 12 июнь куни соат 19:00ларда “Телеграм” мессенжеридан “Uydagi_Yulduzlar” @Fan club Miz #Uyda QOLING” (@fan_club_miz) деб номланган каналга киргани ва ушбу каналга жойланган NET NOMER ANIQLOVCHI.APK файлни юклаб олганидан сўнг уяли телефони “блок” ҳолатига тушиб қолганлигини билдирган.
Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар қилди.
Шундан сўнг қурилмани “блок” ҳолатидан очиш учун +99890-200-хх-хх абонент рақамига “Paynet” тўлов тизими орқали 10.000 сўм пул маблағлари туширилиши ҳақида хабар келади. Аризачи ушбу пул маблағларини ўтказганидан кейин ҳам телефон аппарати “блок” ҳолатидан чиқмаганлигини маълум қилиб, мазкур дастурни тарқатган шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган дастлабки тергов олди текширув ҳаракатлари давомида фуқаро М.А. “HUAWEI TAG-L21” смартфони текшириб кўришлик учун олиниб, ундаги дастур кўчириб олинган ва текшириб кўришлик учун “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонасига тақдим қилинган.
“Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонасининг дастурий техник экспертиза хулосасига кўра, ушбу телефон аппарати “Телеграм” мессенжеридаги “Uydagi_Yulduzlar” @Fan club Miz # Uyda QOLING” (@fan_club_miz) номли каналда тарқатилган NET NOMER ANIQLOVCHI.APK дастури зарар келтирувчи вирусли дастур эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-6-моддасида (Зарар келтирувчи дастурларни яратиш, ишлатиш ёки тарқатиш) уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.