Hudud Inform
7.41K subscribers
18.9K photos
4.25K videos
20 files
14.8K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Видеоконференцалоқа

С.Сафоев “е-КАМКА” форум ҳафталиги доирасидаги давра суҳбатида иштирок этди

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, “КАМКА” Минтақавий форуми (Марказий Осиё – Мўғулистон – Кавказ – Афғонистон) кенг кўламли масалалар юзасидан минтақавий мулоқотга кўмаклашиш, барқарор ривожланиш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган сиёсий бўлмаган платформадир.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ахборот хизмати хабарига кўра жорий йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев “Коронавирус пандемияси давридан кейинги муаммолар ва КАМКА минтақаси учун имкониятлар” мавзусидаги видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган давра суҳбатида иштирок этди.

Давра суҳбатида АҚШнинг Ж.Хопкинс университети ҳузуридаги Марказий Осиё-Кавказ институти директори Сванте Корнелл, Жорж Маршалл номидаги Европа хавфсизлик масалаларни ўрганиш маркази Халқаро ва хавфсизлик масалалари факультети декани Эндрю Микта, шунингдек, Буюк Британия ва Монголиядан экспертлар ва ишбилармонлар қатнашди.

Видеомулоқотда дунёда ҳозирги пандемия шароитида ижтимоий-иқтисодий йўналишларда олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Жумладан, иштирокчилар томонидан Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг сўнгги уч йилдаги саъй-ҳаракатлари бугунги кунда ўзининг ижобий самарасини бераётгани эътироф этилди.

Шунингдек, мамлакатимиз коронавирус инфекциясига қарши курашиш ва салбий таъсирини юмшатишда Марказий Осиёда етакчи ўринда эканлиги ҳам алоҳида таъкидланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform