Hudud Inform
8.64K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Расмий муносабат.

Ижтимоий тармоқларда "Қарши шаҳар “Табассум” МФЙ ҳудудида кўп йиллик тут ва қарағай дарахтлари кесиб ташланган" мазмунидаги хабар юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Ҳолат юзасидан Табассум МФЙ ҳудудига борилганда, 30 (ўттиз) туп ҳар хил турдаги ва диаметрдаги дарахтларни ноқонуний кесиб ташлаганлиги аниқланди. Шунингдек, ушби ҳолат бўйича "Табассум" МФЙ раисидан сўралганда, дарахтлар тунда ким томонидан кесилганлигини билдириб ўтди.

Ушбу ҳолат бўйича Табиатга, ўсимлик дунёсига етказилган 151 650 000 (бир юз эллик бир миллион олти юз эллик минг) сўм зарар келтирилганлиги аниқланди ҳамда ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ўтказилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Сергелида 3 нафар фарзанди билан ўзини 9-қаватдан пастга ташлаган аёл иши бўйича Жиноят кодексининг 97- (Қасддан одам ўлдириш) ва 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳри лойиҳаси концепциясига оид тақдимот билан танишди.

Давлатимиз раҳбари бўлажак шаҳарда “инсон қадри” тамойилини қарор топтириш, турли ёшдаги одамларнинг эҳтиёжларини инобатга олиб, барча қулайликларни яратиш зарурлигини таъкидлади.

Тақдимотдаги яна бир лойиҳа Тошкент ерусти метросининг остида савдо ва хизмат шохобчаларини жойлаштириш ҳақида бўлди.

Ҳудудларни лотларга ажратган ҳолда ижарага бериш, хавфсизликни таъминлаб, аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❗️Нукус шаҳридаги Президент мактабида Наврўз байрами шодиёналари бўлиб ўтди

Унда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Алишер Уббиев ҳамда Ибройим Юсупов номидаги ижод мактаби, Қорақалпоғистондаги барча ихтисослаштирлган мактаб ва мактаб-интернатлари директорлари иштирок этди.

Тадбирда даставвал кўргазмалар ташкил қилиниб, Қорақалпоқ халқининг миллий анъаналари, куй-қўшиқ ва рақслари намойиш этилди. Шундан сўнг байрам тадбири санъаткорлар иштирокидаги концерт дастурига уланиб кетди.

Бутун Қорақалпоғистондаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари биргаликда баҳорий ва қадимий таомимиз бўлмиш сумалак пиширишди, қозон атрофида элу-юртга тинчлик, халқимизга тўкинлик сўраб дуо қилинди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти

Янги Андижон массивида ҳар қандай инвестиция лойиҳалари учун эшиклар очиқ. Келинг, уни биргаликда барпо этайлик!!!

📹
Видеолавҳа Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Hyundai, Kia, Toyota компаниялари учун тайёр чарм етказиб беради

«Ўзчармсаноат» уюшмаси делегациясининг Жанубий Кореяга амалга оширган ташрифи давомида JM компанияси Ўзбекистонда сўнги йилларда чармсаноат соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишлардан ҳабардор эканлиги, шу сабаб чармнинг иккиламчи ва тайёр холдаги кўринишини айнан мамлакатимиздан харид қилишни режалаштираётганини маълум қилди.

Шунингдек, JM компанияси Тошкент вилоятида қўшма корхона очиш ва у ерда ишлаб чиқариладиган чармни Жанубий Корея бозорига ва автомобилсизлик соҳасидаги йирик компанияларга етказиб бериш бўйича ўз ташаббусларини билдирди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда тайёрланаётган чарм маҳсулотлар келгусида Жанубий Кореянинг йирик автомобиль заводларида ишлаб чиқарилаётган автоуловларда қўлланила бошланади.

JM компанияси Жанубий Кореядаги энг йирик чарм ишлаб чиқарувчи корхона саналади. Бу ерда тайёрланаётган чарм маҳсулотлар асосан Hyundai, Kia, Toyota компанияларининг автомобилларига етказиб берилади. Компаниянинг йиллик даромади $250 миллионни ташкил этади.

https://t.iss.one/hudud_inform
🗺 Ўзбекистоннинг хорижий давлатларда жойлашган референдум участкалари харитаси яратилди

Хорижда яшовчи ўзбекистонликлар интерактив харита ёрдамида референдум ўтказиладиган 55 та участка ҳақида маълумотни ушбу ҳавола орқали олиши мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Қарийб 40 кг гиёҳвандлик воситасининг транзитига чек қўйилди

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰Қонунчиликка кўра:

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади;

шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга рецептга асосан 3 ойлик эҳтиёж асосида дорилар, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади;

оғир ташхисли касал ҳамда ногирон кексаларга шифокорлар рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача суммаси компенсация қилинади;

кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади;

давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Олий Мажлис Сенати аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунни қабул қилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилиши белгиланди.

https://t.iss.one/hudud_inform