«Янги Ўзбекистон» боғида 2023 йилнинг 1 апрел куни ёш йигит-қизлар ва ҳаваскорлар ўртасида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши сабабли қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:
— соат 07:00 дан 08:00 гача Янги Ўзбекистон кўчасининг Истиқлол кўчасидан 3 қаватли йўл ўтказгичгача бўлган қисмида қисман;
— 08:00 дан 12:00 гача Янги Ўзбекистон кўчасининг Истиқлол кўчасидан 3 қаватли йўл ўтказгичгача бўлган қисмида ҳар икки йўналишда тўлиқ;
— 08:00 дан 12:00 гача Жасорат тор кўчасининг Жасорат кўчасидан Янги Ўзбекистон кўчасигача бўлган қисми ёпилади.
https://t.iss.one/hudud_inform

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти
ЖАННАТМАКОН ЖИЗЗАХ
Жиззах вилояти Ўзбекистон Республикасининг марказий қисмида жойлашган ўзига хос тарихга эга, улкан сиёсий, иқтисодий, маънавий мавқега эга бўлган, фан, маданият, туризм равнақ топган вилоятлардан биридир. Жиззах – узоқ йиллик тарихга, ўзига хос маданиятга эга юрт.
📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

✅ 31 март кунига қадар ҳайдовчилик гувохномасини янгисига алмаштиришга улгурмаган фуқаролар жарима тўлайдими?
https://t.iss.one/hudud_inform
https://t.iss.one/hudud_inform
1 апрелдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
➖Пенсиялар ва нафақалар миқдори ошади.
➖Мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар рўйхати кенгайтирилади.
➖Пенсия олувчилар Тошкент метрополитенидан кун давомида бепул фойдаланади.
➖Паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорларга имтиёзли кредитлар берилади.
➖Аҳолига қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси учун субсидия берилади.
➖Автотранспортлар ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 60 километргача пасайтирилади.
➖Хўжалик жамиятлари кузатув кенгашининг қимматли қоғозларни чиқариш бўйича қарорлари муҳим факт сифатида ошкор қилинади.
➖Айрим тадбиркорларга мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.
➖Айрим касалликларда ногиронлик фуқароларнинг иштирокисиз белгиланади.
➖Кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида боғчалар ташкил этишга рухсат берилади.
➖Профессионал таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкалари оширилади.
➖Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оила аъзолари ижтимоий қўллаб-қувватланади.
➖Янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари учун мол-мулк солиғи пасайтирувчи коэффициентда тўланади.
➖Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган шахслар мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади.
➖Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона тўловлари ва утилизация йиғимидан озод қилинади.
УзА

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жисмоний шахслар СМС орқали тўлайдиган ер ва мол-мулк солиқлари ҳақида тўлиқ маълумот олиши мумкин
15 апрелга қадар жисмоний шахслар ер ва мол-мулк солиғини тенг ярмини тўлаши белгиланган.
📩Солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида эндиликда уларнинг уяли телефонларига тўлаши лозим бўлган ер ва мол-мулк солиқлари тўғрисидаги маълумотларни СМС кўринишида юбориш йўлга қўйилди.

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Хоразм вилоятидаги ҳолат билан боғлиқ жиноят иши юзасидан Олий суд ахборот хизмати маълумот берди.
Жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг 2022 йил 6 сентябрдаги ҳукмига кўра:
Ю. Х. (1979 йилда Урганч шаҳрида туғилган, Хоразм вилояти Халқ таълим бошқармасига қарашли Урганч шаҳридаги 1-сонли оилавий болалар уйи раҳбари бўлган) Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми “а” банди, 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми “г” банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга 1 йилга муайян ҳуқуқдан, яъни давлат иштирокидаги корхона, ташкилот, муассасаларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;
А. М. (1979 йилда Нукус шаҳрида туғилган, Хоразм вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган) ва А. Қ. (1984 йилда Янгиариқ туманида туғилган, Янгиариқ тумани Фавқулотда вазиятлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми ва Жиноят кодексининг эски таҳрирдаги 128-1-моддаси (ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш) да назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 1 йил 6 ойдан муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
А. М. ва А. Қ. нинг ҳимоячиси ҳамда Ю. Х. томонидан киритилган апелляция шикоятларига асосан ушбу жиноят иши апелляция тартибида кўриб чиқилиб, Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 декабрдаги ажримига кўра жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг 2022 йил 6 сентябрдаги ҳукми билан судланувчиларга нисбатан тайинланган жазо ўзгаришсиз қолдирилган.
Тарафларга апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят қилиши, прокурор протест келтириши мумкинлиги тушунтирилган бўлиб, ҳозирги кунга Олий судга кассация тартибида протест ёки шикоят келиб тушмаган.
Ушбу жиноят иши Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида кўрилгандагина юқоридаги суд қарорининг қонунийлиги, адолатлилиги ва асослилигига ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинади.

#Янги_Конституция
Янгиланаётган Конституцияда
гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг ҳуқуқларига оид 9 та энг муҳим ҳуқуқ

✅ 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили 3 иш кунидан кам бўлмаган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.
➡️ Шунингдек, 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор ота-онанинг бирига ҳақ тўлаган ҳолда ойига қўшимча бир дам олиш куни берилади.
📝 16 ёшгача бўлган ногирон болани тарбиялаётган ота-оналардан бирига ногирон боланинг санаторийда даволанган барча даври учун унга якка тартибда парвариш зарурлиги тўғрисидаги тиббий хулоса мавжуд бўлганда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси берилади.
📋 16 ёшгача бўлган ногирон болани парваришлашда банд бўлган она касал бўлиб, болани парваришлашга қурби етмай қолган ҳолларда, парвариш билан банд бўлган ишлаётган бошқа оила аъзолари ёки қариндошларига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси берилади.

⚡️Тошкентга келаётган самолётлар Самарқандга қўндирилмоқда
"Уфа-Тошкент" ҳамда "Сочи-Тошкент" йўналишидаги самолётлар Тошкент халқаро аэропортида кучли чақмоқ ва жала ёғин кузатилаётгани боис Самарқанд аэропортига йўналтирилди.
https://t.iss.one/hudud_inform
"Уфа-Тошкент" ҳамда "Сочи-Тошкент" йўналишидаги самолётлар Тошкент халқаро аэропортида кучли чақмоқ ва жала ёғин кузатилаётгани боис Самарқанд аэропортига йўналтирилди.
https://t.iss.one/hudud_inform
❗️“Suv hisobi” ахборот тизими яратилади
“Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–107-сон, 01.04.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби белгиланади:
🔹тижорат банклари кредитларининг гаров таъминоти 50 фоизгача, бироқ 2,5 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кафиллиги асосида таъминланади;
🔹тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредитлари бўйича фоиз ставкасининг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Жамғарма ҳисобидан компенсация тақдим этилади.
🗓 2024 йил 1 мартгача Қашқадарё вилояти Касби туманида барча сув кириш нуқталари бошқарувини рақамлаштириш ва сувни фойдаланувчиларга етказиб бериш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади.
✅ Сув етказиб берувчи ташкилотлар ва сув истеъмолчилари ўртасида расмийлаштирилган далолатномаларни ҳар ой якуни билан электрон шаклда тўлдириш ҳамда электрон рақамли имзолар орқали тасдиқлаш имконини берувчи “Suv hisobi” ахборот тизими яратилади.
▶️ 2025 йил 1 январдан қуйидаги тартиб жорий этилади:
🔸республиканинг барча ҳудудларида “Suv hisobi” АТ жорий қилинади;
🔸қишлоқ хўжалиги ерларини суғоришда ишлатилган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни ҳисоблашда “Suv hisobi” АТ орқали тақдим этилган маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботларини автоматик шакллантириб бериш амалиёти жорий этилади.
🗒 2023 йил августгача 2022 йилда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилган ҳамда субсидия маблағларининг 50 фоизини олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига тизимларнинг ишлатилишига қараб белгиланган субсидия миқдорининг қолган 50 фоизи туман ишчи гуруҳи хулосаси асосида ажратилади.
📝 2023 йил 1 майгача сув ресурсларидан самарасиз фойдаланиш ва сув хўжалиги объектларининг гидротехник иншоотларидан ноқонуний фойдаланиш юзасидан жавобгарликни кучайтириш бўйича таклиф ишлаб чиқилади.

Об-ҳаво маълумоти
🔹Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология марказининг хабар беришича бугун юртимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида момақалдироқ бўлиши, айрим ҳудудларда дўл ёғиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 18-23°.
🔹Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиб, ёмғир дўлга айланиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21-23° бўлади.

#bildirish
Ҳурматли фуқаролар!
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидаги ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган фуқаролар учун янада қулай шароитларни яратиш, транспорт воситалари тирбандликларининг олдини олиш, божхона постларининг ўтказувчанлигини ошириш мақсадида қуйидагиларни эълон қилади:
➡️Ўзбекистон Республикасининг “Ғишткўприк”, “С.Нажимов” ва “Навоий”;
➡️Қозоғистон Республикасининг “Казигурт”, “Атамекен” ва “Қапланбек” чегара божхона постларида қурилиш-бунёдкорлик ва модернизация ишлари амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан 2022-йил 1-декабрдан “Навоий” (Ўзбекистон) – Капланбек (Қозоғистон) чегара божхона постларида юк ва енгил автотранспорт воситалари ҳамда фуқаролар ҳаракати;
2023-йил 15-февралдан Қозоғистонга чиқиш йўналишида “С.Нажимов” (Ўзбекистон) – “Казигурт” (Қозоғистон), “Сирдарё” (Ўзбекистон) – “Атамакен” (Қозоғистон) ўтказиш пунктларида енгил автотранспорт воситалари ҳамда фуқаролар ҳаракати вақтинча чекланган.
Батафсил

Самарқанд Эрондан келган туристик автокарвонини кутиб олди.
Автотуризм 20-асрнинг бошларида пайдо бўлган ва кўпчилик ўз автомобилларига эга бўла бошлагани ҳамда йўлларнинг сифати яхшилангани сабабли тобора оммалашиб бормоқда.
Замонавий автомобиллар шунчалик хилма-хилки автотуризм ишқибозлари енгил автомашинада, автоуйда ёки йўл танламас машинасида саёҳат қилишлари мумкин.
Ана шундай автотуристлардан иборат навбатдаги автокарвон Самарқанд шаҳрида кутиб олинди. Эрондан келган саёҳатчилар барча зарур шароитлар яратилган “Silk Road Samarkand” туристик марказида жойлашишди.

Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев иштирокида ҳудуддаги тадбиркорлар қабули ўтказилди.
Қабулда вилоятда турли йўналишларда фаолият олиб бораётган 30 нафардан зиёд тадбиркорнинг мурожаати эшитилди.
Ишбилармонлар асосан фаолиятларини кенгайтириш, керакли жиҳозларни ҳарид қилиш учун банк кредити олиш масаласида масъулларга юзландилар, шунингдек, қабул давомида кадастр масалаларига оид, қуёнчилик фаолиятини ривожлантириш, автопарк қуриш учун ер майдони ажратиш, енгил конструкцияли магазин қуришда юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича ҳам мурожаатлар вилоятдаги тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, масъул шахслар иштирокида кўриб чиқилиб, қабул давомида ҳал этилиши мумкин бўлганларига амалий ечимлар белгиланди. Баъзи мурожаатларни ижобий ҳал этилиши учун қўшимча ўрганишлар олиб бориладиган бўлди.