Hudud Inform
8.64K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Лянюнган шаҳри делегацияси билан учрашув

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Фахриддин Давруков Хитой Халқ Республикаси Лянюнган шаҳри мерининг биринчи ўринбосари Ян Синчжун бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашувда пойтахтимизда ўзаро ҳамкорлик учун қулай шарт-шароит ва имкониятлар мавжудлиги, муқобил энергия манбаларини жорий қилиш, транспорт, логистика, кимё-технологиялари, фармацевтика, ахборот-коммуникация технологиялари ва туризм каби қатор соҳаларда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида сўз юритилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ҳоким қурилиш ишлари билан танишди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳарда – “Янги Ўзбекистон” массивида бўлиб, қурилиш ишларининг бориши билан танишди.

300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарчани бунёд этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда. Айни кунда Экошаҳарда 73 та кўп қаватли уйлар, 3 та мактабгача таълим муассасаси, 2 та мактаб, битта шифохона, 4000 ўринли амфитеатр қурилиши давом этмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Америка Қўшма Штатлари Холокост ёдгорлик музейининг Халқаро архивлар дастури катта директори Вадим Алскан Бухоро вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси, вилоят давлат архивига ташриф буюрди.

📄Ташриф доирасида Бухоро вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи С.Аминов ҳамда Бухоро вилоят давлат архиви С.Аббасовалар Америка Қўшма Штатлари Холокост ёдгорлик музейининг Халқаро архивлар дастури катта директори Вадим Алскан билан учрашув ўтказилди ва архив материаллар мазмун-моҳияти билан таништирилди.

📄Шунингдек, Бухоро вилоят давлат архиви фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида рақамлаштириш хонаси, ўқув зали бўйлаб экскурсия ташкил этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
50 минг долларга АҚШга, 24 минг долларга Канадага юбормоқчи бўлганлар қўлга олинди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида олий таълимга қабул қилиш тартиби белгиланди

“Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (143–сон, 06.04.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатига, магистратурасига ва олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомлар тасдиқланди.

☑️ Академияда ўқишга қабул “тергов фаолияти” бакалавриат таълим йўналиши (таълим олиш муддати 3 йил) ҳамда юриспруденциянинг бошқа бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ташкил этилади.

📌 Академияга қабул қилишда ҳужжат топширган абитуриентларнинг муайян тоифаларига бошқа ОТМга кириш учун назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилмайди.

▶️ Ўқитиш давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида ташкил этилади.

🗓 “Тергов фаолияти” бўйича бакалавриат босқичига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш учун танлов қабул йилининг 1 февралигача (истисно тариқасида, 2023/2024 ўқув йили учун – 2023 йил 15 апрелгача) эълон қилинади.

☑️ Шунингдек, Академия магистратурасига қабул “Тергов фаолияти” мутахассислиги ва бошқа мутахассисликлар бўйича амалга оширилади.

📝 Ўқиш муддати, кундузги ва кечки таълим шаклида – 1 йил, сиртқи ва масофавий таълим шаклида – 1,5 йилдан 2 йилгача этиб белгиланади.

🔘 Ўқишга кириш учун ҳужжатлар ҳар йили:

▫️“тергов фаолияти” мутахассислиги бўйича – 10 майдан 10 июнгача;
▫️бошқа мутахассисликлар бўйича – 10 июндан 31 июлгача қабул қилинади.

📄 “Тергов фаолияти” мутахассислиги бўйича магистратуранинг кундузги шаклига ўқишга қабул қилинган ваколатли давлат органлари ходимлари, шунингдек бошқа мутахассисликлар бўйича тасдиқланган қабул параметрлари доирасида магистратуранинг кундузги шаклига ўқишга қабул қилинган ички номзодлар бепул ўқитилади.

📁Бундан ташқари, Академияда олий таълимдан кейинги таълим таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчилик шаклларида ташкил этилади.

➡️ Ўзбекистон фуқароларини олий таълимдан кейинги таълим институтига қабул қилиш қуйидагича амалга оширилади:

бепул таянч докторантура ва докторантура шаклида ўқитиш;
бепул ва тўлов-контракт асосида мустақил тадқиқотчилик шаклида ўқитиш.

🗒 Ҳужжатлар Академия томонидан 15 сентябрдан 15 октябргача қабул қилинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Самарқанд вилояти ҳокими матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Мирзаев Манучехр Боборахимович 1983 йил 8 апрелда Сурхондарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

М.Мирзаев 2001-2019 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Сурхондарё ҳудудий бўлимида, Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Тошкентга 233 та автобус ва электробуслар олиб келинди

Тантанали тадбирда вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилик вакиллари, ёшлар фаоллари иштирок этишди.

Олиб келинган автобусларнинг биринчи партияси 233 дона бўлиб, шундан 100 таси ЮТОНГ электробуслари, 103 таси узунлиги 12 метр бўлган сиқилган табиий газда ҳаракатланувчи ЮТОНГ автобуслари, 30 таси эса ўта катта сиғимли КингЛонг автобусларидир.

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ–59-сон, 16.02.2023-й.) мувофиқ Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 та 18 метрли ва 500 та 12 метрли табиий газда ишлайдиган автобус ҳамда 300 та 12 метрли электробуслар олиб келинади.

https://t.iss.one/hudud_inform