Hudud Inform
8.45K subscribers
18.4K photos
4.03K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Бош_прокуратура

Сайёр қабулларда аҳоли мурожаатлари жойида ҳал этилмоқда

Ҳудудларда аҳолини давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал этиш мақсадида Бош прокурор ўринбосари С.Артикова томонидан жорий йилнинг 4-6 июнь кунлари Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда жами 85 нафар фуқароларнинг мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 7 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида қаноатлантирилди, қолган мурожаатлар бўйича ўрганиб, ҳал этиш учун мутасадди ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди ва назоратга олинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Фарғона_вилояти

ТАЙИНЛОВ!

Депутат Абдуқаҳҳор Жўрабоев Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманига ҳоким этиб тайинланди.

Маълумот учун, Абдуқаҳҳор Жўрабоев Фарғона вилоятидаги пахта тўқимачилик кластери тизимидаги «Expo Kolor Print tex» МЧЖ бош директори, Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг амалга оширилаётган ишлар юзасидан брифинглари бошланди.

Илк брифинг Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев иштирокида ўтказилди. Ҳоким туманда олиб борилаётган ишлар бўйича ахборот берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

Сариосиё ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, "Гулобод" маҳалласида яшовчи Камолиддин Жамилов ва у кишининг турмуш ўртоғи Бибимарзия Жамилова Ҳаж зиёратини амалга ошириш учун йиғиб келган маблағларини маҳалладаги эски трансформаторни алмаштиришга сарфлабди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Аукцион орқали сотилган чиройли авторақамларнинг умумий нархи қанча?

2019 йилда «avtoraqam.uzex.uz» веб-сайтида онлайн аукцион орқали 156,1 млрд сўмлик 36,3 мингдан зиёд чиройли авторақамлар сотилди. Бунда авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 51,1 фоизга, ҳажми бўйича эса 28,3 фоизга ўсди. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 4,3 млн сўмни ташкил этган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Муҳим!

Автомобилда тиббий ниқобсиз бўлиш мумкинми?

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига манба ҳавола қилинган ҳолда, автомобилда тиббий ниқобсиз бўлиш мумкинлиги ҳақидаги маълумот тарқалмоқда.

Ҳақиқатдан ҳам шахсий автомобиль ҳайдовчиси машинада тиббий ниқобсиз бўлиши мумкин (такси ҳайдовчиларига тааллуқли эмас), аммо шу билан бирга қуйидаги шартларга риоя қилиш керак: биринчидан: ҳайдовчи автомобиль салонида ёлғиз бўлиши керак; иккинчидан, ҳайдовчи фақат автомобиль ҳаракатланиш вақтида ниқобсиз бўлиши мумкин. Яъни, агар ҳайдовчи йўл четида тўхтаса, тиббий ниқобни тақиб олиши керак.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Наманган_вилояти

Наманган вилоятида Польша билан ҳамкорликда илк қўшма корхона ташкил этилмоқда

Наманган вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасида Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси кўмагида "Kasansay Dry Fruits" МЧЖ ва Польшанинг "Rolbank" компанияси ўртасида видеоучрашув ўтказилди.

Музокаралар натижасида Косонсойда қўшма корхона ташкил этишга келишилди. Янги иш бошлайдиган қўшма корхона Наманган вилоятидаги Польша инвестицияси иштирокидаги илк корхона бўлади.

Қишлоқ хўжалиги ва боғдорчилик борасида Европада нуфузли ўринга эга бўлган Польша давлати бутун қитъани олма билан таъминлайди. Бу мамлакат соҳибкорлари гектаридан 80-100 тоннагача олма етиштирадилар. Полякларнинг айнан шу тажрибасини Наманган жорий этилиши боғдорчилик ривожида янги йўналишни очиб беради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

Қадимий қабр топилди

📌Янгийўл туманининг “Маданият” маҳалласидаги Бахт кўчаси 35-уйда истиқомат қилувчи С.Абдуғаниеванинг ҳовлисида қазилган чуқурдан қадимий қабр топилди.

Хонадон эгасининг мурожаати асосида Янгийўл тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси ва туман ИИБ бўлими вакиллари, Тошкент вилояти маданий мерос бошқармаси мутахассислари ҳамда жамоатчилик вакиллари ҳовлидаги чуқурда қазишма ишларини олиб боришди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, мутахассислар мазкур қадимий топилма милоддан аввалги III, милоднинг III-IV асрларига оид Қовунчи маданиятига тааллуқли эканлигини қайд этишди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Долзарб!

Тошкент вилояти ЙҲХБ дам олишга чиқувчиларни огоҳлантирди

Ҳозирги кунда ҳаво ҳароратининг кескин исиб бораётгани аксарият одамларни тоғли ҳудудларга, соя-салқин жойларга чорлайди. Демак, бу вазиятда тоғ ва тоғ олди ҳудудларда транспортлар оқими сезиларли даражада кўпаяди.
Шуни инобатга олган ҳолда, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ дам олиш учун отланган фуқароларга мурожаат билан чиқди.
Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг куни кеча эълон қилинган ахборотида таъкидланишича 2020 йил 5 июндан бошлаб “сариқ” ва “яшил” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилган:
• меҳмонхоналар, санаторийлар, панcионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);
• уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);
• меҳмонхоналар, санаторийлар, панcионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Халқаро_пресс_клуб

⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

Адҳам Икромов, Савдо-саноат палатаси раиси:

- Одамга муносиб иш керак, муносиб ойлик маош керак. Вилоятнинг салоҳияти, саноатни ривожлантириш, барча қишлоқ хўжалиги, агросаноатни ривожлантириши, ҳунармандчилик, кичик бизнесни ривожлантиришда Фарғонанинг тажрибаси катта бўлади. Биз ўзимиз тадбиркорликни ривожлантириш камбағалликни қисқартиришдаги аҳамиятини гувоҳи бўлиб турибмиз.

- “Темир дафтар” тушунчаси бу карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйҳати. Шу “темир дафтар”нинг ичига ишга ёки ёрдамга муҳтож оилаларнинг барчаси киритилди. Фарғона вилоятидан 43 мингдан ортиқ оила мазкур рўйҳатга киритилган.

- Эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг рўйҳатини шакллантиришда Хитой тажрибасини ўрганилган. Мазкур тажрибадан келиб чиқиб одамларни иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш тизимини яратиб бериш, ўқитиш ва уй-жойини таъмирлаш давлат дастури шакллантирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_вилояти

⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига қилган ташрифида акс этган 4 та муҳим ташаббус:

Аҳолиси нисбатан зич бўлган Фарғона вилояти одамларини иш билан таъминлаш;

Қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқиш;

Фарғона мисолида тадбиркорларни бош ислоҳотчи сифатида рағбатлантириш сиёсати;

Вилоят аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни сезиларли даражада қисқартириш.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Халқаро_пресс_клуб

⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

Нозим Хусанов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири:

- Вилоятда қисқа муддатда кичик инвестиция киритиш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳалар ишлаб чиқилди.

- Ҳозирда шахсий томорқадан фойдаланиш бўйича таклифлар киритилиб, илгари фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилган бўлса, ҳозир иссиқхона қуриш, сув таъминотини яхшилаш, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги соҳалари – қуёнчилик, боғдорчилик каби йўналишларда субсидия бериш тизими яратилди.

- Вилоятдаги 20 минг ишсиз аҳолини жамоатчилик ишларига ижтимоий меҳнатга жалб қилишга 20 млрд. сўм ажратилди.

- Вилоятда 3 сотихли шахсий томорқасидан йилига 70 млн. сўм даромад олаётган уддабурон оилалар бор. Фарғонанинг ўзида 1200 нафар оила ўз томорқаларида кичик иссиқхоналар қуриб даромад олиб келишмоқда ва бу талаб кундан кунга ошмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Ташқи_меҳнат_миграцияси

Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш бўйича навбатдаги чартер рейслар жадвали

Унга кўра, жорий йилнинг 8-21 июнь кунлари давомида 20 та рейс орқали хориждаги фуқаролар олиб келинади.

8-14 июнь кунларига белгиланган рейслар жадвали:

8 июнь. Тошкент — Москва — Тошкент

9 июнь. Тошкент — Сеул — Тошкент

9 июнь. Тошкент — Москва — Тошкент

11 июнь. Тошкент — Новосибирск — Тошкент

12 июнь. Тошкент — Москва — Тошкент

12 июнь. Тошкент — Истанбул — Тошкент

13 июнь. Тошкент — Москва — Тошкент

14 июнь. Тошкент — Дубай — Тошкент

Ушбу ҳафтада Римга ҳам рейс қўйилиши кутилмоқда.

15−21 июнь кунларига белгиланган рейслар жадвали:

15 июнь. Тошкент — Москва — Тошкент

15 июнь. Тошкент — Истанбул — Тошкент

16 июнь. Тошкент — Тель-Авив — Тошкент

16 июнь. Тошкент — Дубай — Тошкент

17 июнь. Тошкент — Москва — Тошкент

19 июнь. Тошкент — Истанбул — Тошкент

19 июнь. Тошкент — Москва — Тошкент

19 июнь. Тошкент — Истанбул — Тошкент

20 июнь. Тошкент — Қозон — Тошкент

21 июнь. Тошкент — Москва — Тошкент

21 июнь. Тошкент — Екатеринбург — Тошкент

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Халқаро_пресс_клуб

⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

Дилмурод Қосимов, Бизнес омбудсман:

- Ҳар бир туман ва шаҳардаги тадбиркорлар билан алоҳида суҳбатлашиш, мурожаатларини қабул қилиш бўйича Бош вазир иштирокида 2 та махсус гуруҳ тузилган. Тадбиркорлик фаолиятидаги ер масаласи, электро-энергия, кредит муаммолари мавжуд. Президент томонидан тадбиркорларга кредит фоизи 21% этиб белгиланди, шу билан бирга 5% тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қопланиб бериши белгиланди. Бу дегани Фарғонада тадбиркор 16% кредит олишини англатади.

- Ижтимоий тармоқларда тадбиркорларга нисбатан куч ишлатиш ҳолатлари акс этган материаллар тарқалган ҳолатда, вазиятга ойдинлик киритиш учун тадбиркорларга ҳам сўз бериш керак. Уларнинг ҳам айтадиган гапи, ўзини ҳақ эканлигини исботловчи ҳужжатлари бўлиши мумкин. Ҳар икки томон ўз гапини айтганидан кейингина суд қарорига кўра чора кўрилиши лозим.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Халқаро_пресс_клуб

⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

- 2019 йилда Президентимиз ташаббуси билан ўтказилган халқаро ҳунармандчилик фестивали вилоят ҳунармандлари учун ўз маҳсулотларини 80 дан ортиқ давлатга намойиш қилишга имконият яратди. Ҳунармандлар маҳоратини кўришиб, чет эллардан шогирд келиш таклифлари тушди.

- Президентимизнинг ҳунармандчиликка берган эътиборлари туфайли Риштон кулолчилиги жаҳон бозорига чиқди. Ҳозирда Риштон кулолчилик маҳсулотлари 10 дан ортиқ давлатга экспорт қилинмоқда.

- Пандемиядан олдин Ўзбекистонда ўртача 1 млн. 350 минг нафарга яқин ишсиз бўлган бўлса, пандемия вақтида бу 2 млн. нафарга яқинлашган. Меҳнат муҳожирларининг қарийб 550 мингга яқини мамлакатдан четга чиқа олмадилар. Пандемия вақтида инқирозларга қарши кураш жамғармасидан 3,6 трлн. сўм маблағ ижтимоий объектларни қуришга ажратилган. Бунинг натижасида ҳар битта вилоятда 50 дан 60 тагача ижтимоий объектлар қурилиши бошланди. Шу жойларга биринчи навбатда меҳнат муҳожирлигига кета олмаган фуқаролар йўналтириляпти.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform