Hudud Inform
7.41K subscribers
18.9K photos
4.25K videos
20 files
14.8K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Халқаро_пресс_клуб

⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

Адҳам Икромов, Савдо-саноат палатаси раиси:

- Одамга муносиб иш керак, муносиб ойлик маош керак. Вилоятнинг салоҳияти, саноатни ривожлантириш, барча қишлоқ хўжалиги, агросаноатни ривожлантириши, ҳунармандчилик, кичик бизнесни ривожлантиришда Фарғонанинг тажрибаси катта бўлади. Биз ўзимиз тадбиркорликни ривожлантириш камбағалликни қисқартиришдаги аҳамиятини гувоҳи бўлиб турибмиз.

- “Темир дафтар” тушунчаси бу карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйҳати. Шу “темир дафтар”нинг ичига ишга ёки ёрдамга муҳтож оилаларнинг барчаси киритилди. Фарғона вилоятидан 43 мингдан ортиқ оила мазкур рўйҳатга киритилган.

- Эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг рўйҳатини шакллантиришда Хитой тажрибасини ўрганилган. Мазкур тажрибадан келиб чиқиб одамларни иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш тизимини яратиб бериш, ўқитиш ва уй-жойини таъмирлаш давлат дастури шакллантирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Халқаро_пресс_клуб

⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

Нозим Хусанов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири:

- Вилоятда қисқа муддатда кичик инвестиция киритиш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳалар ишлаб чиқилди.

- Ҳозирда шахсий томорқадан фойдаланиш бўйича таклифлар киритилиб, илгари фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилган бўлса, ҳозир иссиқхона қуриш, сув таъминотини яхшилаш, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги соҳалари – қуёнчилик, боғдорчилик каби йўналишларда субсидия бериш тизими яратилди.

- Вилоятдаги 20 минг ишсиз аҳолини жамоатчилик ишларига ижтимоий меҳнатга жалб қилишга 20 млрд. сўм ажратилди.

- Вилоятда 3 сотихли шахсий томорқасидан йилига 70 млн. сўм даромад олаётган уддабурон оилалар бор. Фарғонанинг ўзида 1200 нафар оила ўз томорқаларида кичик иссиқхоналар қуриб даромад олиб келишмоқда ва бу талаб кундан кунга ошмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Халқаро_пресс_клуб

⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

Дилмурод Қосимов, Бизнес омбудсман:

- Ҳар бир туман ва шаҳардаги тадбиркорлар билан алоҳида суҳбатлашиш, мурожаатларини қабул қилиш бўйича Бош вазир иштирокида 2 та махсус гуруҳ тузилган. Тадбиркорлик фаолиятидаги ер масаласи, электро-энергия, кредит муаммолари мавжуд. Президент томонидан тадбиркорларга кредит фоизи 21% этиб белгиланди, шу билан бирга 5% тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қопланиб бериши белгиланди. Бу дегани Фарғонада тадбиркор 16% кредит олишини англатади.

- Ижтимоий тармоқларда тадбиркорларга нисбатан куч ишлатиш ҳолатлари акс этган материаллар тарқалган ҳолатда, вазиятга ойдинлик киритиш учун тадбиркорларга ҳам сўз бериш керак. Уларнинг ҳам айтадиган гапи, ўзини ҳақ эканлигини исботловчи ҳужжатлари бўлиши мумкин. Ҳар икки томон ўз гапини айтганидан кейингина суд қарорига кўра чора кўрилиши лозим.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Халқаро_пресс_клуб

⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

- 2019 йилда Президентимиз ташаббуси билан ўтказилган халқаро ҳунармандчилик фестивали вилоят ҳунармандлари учун ўз маҳсулотларини 80 дан ортиқ давлатга намойиш қилишга имконият яратди. Ҳунармандлар маҳоратини кўришиб, чет эллардан шогирд келиш таклифлари тушди.

- Президентимизнинг ҳунармандчиликка берган эътиборлари туфайли Риштон кулолчилиги жаҳон бозорига чиқди. Ҳозирда Риштон кулолчилик маҳсулотлари 10 дан ортиқ давлатга экспорт қилинмоқда.

- Пандемиядан олдин Ўзбекистонда ўртача 1 млн. 350 минг нафарга яқин ишсиз бўлган бўлса, пандемия вақтида бу 2 млн. нафарга яқинлашган. Меҳнат муҳожирларининг қарийб 550 мингга яқини мамлакатдан четга чиқа олмадилар. Пандемия вақтида инқирозларга қарши кураш жамғармасидан 3,6 трлн. сўм маблағ ижтимоий объектларни қуришга ажратилган. Бунинг натижасида ҳар битта вилоятда 50 дан 60 тагача ижтимоий объектлар қурилиши бошланди. Шу жойларга биринчи навбатда меҳнат муҳожирлигига кета олмаган фуқаролар йўналтириляпти.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Халқаро_пресс_клуб

⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

Алишер Саъдуллаев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси:

- Фарғоналик ёшларни “Лойиҳалар фабрикаси”га жалб қилиш, ташаббускор ёшларни вилоят ҳудудлари ривожланишида иштирокини ошириш мақсадида таклиф ва дастурлар ишлаб чиқилди.

- Ўзини “Лойиҳалар фабрикаси”да доимий фаолият юритишга бағишлаган ёшларга 10 млн. сўмдан ойлик бериладиган бўлди. Қўшимчасига ўша ёшга ўз лойиҳаси амалга ошадиган бўлса, ундан ҳам маълум бир фоиз ажратиб бериладиган бўлди. Давлат раҳбари томонидан шижоатли ёшларни маҳаллий корхоналарга амалиётларга юбориш таклиф қилинди. Эҳтиёж бўлса хорижий компанияларга тажриба алмашишга юбориш режалаштирилган.

- Агар Фарғона вилоятида қайси туманда қайси лойиҳани амалга ошириш бўйича ғоялари, фикрлари бўлса ёшлар мурожаати ботига мурожаат қилишлари мумкин. Биз уларни қўллаб-қувватлаймиз ва улар билан ишлаймиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Халқаро_пресс_клуб

⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

Шерзод Шерматов, Халқ таълими вазири:

- Камбағалликни қисқартиришнинг энг асосий воситаси бу – таълим. Давлатимиз раҳбарининг таълим соҳасида қилган ислоҳотлари ўқитувчини мактабга қайтаришдан, унинг обрўсини тиклашдан, ойликларни оширишдан бошладилар. Фарғона вилоятининг ўзида 2000 дан ортиқ эркак ўқитувчилар мактабга қайтишди.

- Вилоятда 129 та мактабда оддий иситиш печлари йўқ эди, 85 та мактабга ичимлик суви олиб келинди, 109 та мактаб девори ўралди. 3 йилда 27 тага мактаблар сони кўпайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Халқаро_пресс_клуб

⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

Иномжон Мажидов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

- Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан олий таълимда биринчи курсдан мутахассислик фанлари ўқитилиши жорий қилинадиган бўлди. Бу талабага ўзининг касбига қизиқишини кучайишига, мутахассислигини пухта ўрганишига, мустақил фикрлаши ва ижодий фикрлашига ёрдам беради, ижодий иш билан шуғулланишга кўпроқ вақт ажратилишига олиб келади.

- “Мен айтганни қилиб кел деб эмас, ўзинг ўйлаб, ўз фикринги олиб кел” деган нарсани баҳолаш тизимига ўтишимиз керак.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Халқаро_пресс_клуб

⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

Пак Жун Ху, Фарғонадаги Корея халқаро университети ректори:

- Университетимизнинг очилишидан кўзланган асосий мақсад илм-фан, саноат ва ишлаб чиқариш соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш.

- 3 йил университетда таҳсил олиб, бир йил Кореяда малака ошириш ва ўқишни давом эттирилади.

- Битирувчиларга Кореяда ҳам амал қиладиган диплом топширилади!

- Таълим инглиз, корейс ва ўзбек тилларида олиб борилади. Бундан ташқари университетда муҳандислик соҳасида ҳам ўқув курслари мавжуд.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Халқаро_пресс_клуб

⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири – Раҳматжон Маматов:

- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳам босқичма-босқич ишлаб чиқаришнинг “занжир усули”га ўтилади. Буларнинг барчаси инсон омилига бориб тақалади. Ушбу ташаббусни амалга ошириш орқали вилоятдаги 43 130 та кам таъминланган оилаларни даромад манбаи билан таъминлаш ҳам мумкин бўлади.

- Маҳалла институти илгари фақат маҳалла қўмитаси раиси ва унинг котибидан иборат эди. Президент қарор ва фармонларига асосан бу тизим қайта тузилди. Маҳаллада тизимли ишлар олиб борилиши натижасида “темир дафтар” тушунчаси пайдо бўлади, ўша оила, хонадонларга кириб бориб ишлансагина, бу оилаларни шароити ҳақида тасаввур ҳосил қилинади ва рўйхатга киритилади.

- Агар кўзланган мақсадлар ва лойиҳалар амалга ошириладиган бўлса йил охирига бориб “темир дафтар” тушунчаси тўлиқ тугалиши, қамбағаллик даражаси камайтирилиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Халқаро_пресс_клуб

⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

Давлат муассасалари ва жамоат хизматлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси - Анваржон Абдумухторов:

- Вилоятда 9951 та иш ўринларини яратиш режалаштирилган эди, ташрифдан сўнг буни икки барварга ошириш топшириғи берилди.

- 3 ой аввал ташкил қилиган 1211 қисқа рақамли ишонч телефони ишга туширилганидан кейин 20 040 та мурожаатдан 35% ижро учун вазирлик-идораларга, 65% эса вилоят ҳокимликларига чиқарилган. Келиб тушган мурожаатларнинг 62% ҳозиргача ижобий ҳал қилинган, 38% қатъий назоратга олинган.
- Келиб тушаётган мурожаатларнинг асосий қисми ижтимоий масалаларга оид. 6831 нафар аёлдан мурожаат келиб тушган. Улар бола пулини олиш, уй-жой масаласи, ишга жойлаштириш масаласи, алимент ундириш муаммоси ва ҳ.к.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Халқаро_пресс_клуб

⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

Музаффар Солиев, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири:

- Энг долзарб масалалардан бири бу аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи. Фарғона вилоятида марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 85% ташкил қилади. Марказлашган тизимларимиз тармоқлари бугунги кунда бизга 2 млн. куб сувни етказишга мўлжалланган, лекин 500 минг куб билан таъминлай оламиз. Яъни, улар таъмирталаб.

- Охирги 3 йилда Фарғона вилоятига 300 млрд. сўмни ташкил қилади. Бу йилнинг ўзида 94 млрд. сўм ажратилган. Унинг асосий йўналиши Қўқон шаҳрида марказлашган сув таъминотини яратиш, Марғилонда сув билан таъминлашни яхшилаш ҳамда қатор маҳалла ва туманларни сув тизими тўғриланади.

- Фарғона вилоятидаги йирик лойиҳалардар бири бу 30 млн. АҚШ долларилик инвестиция асосида Андижон вилоятидаги Кампиробод сув омборидан 140 км. Фарғона ва Марғилон шаҳрига тоза ичимлик суви олиб келиш режалаштирилган.

- Яна бир лойиҳа 151 млн. АҚШ долларилик Фарғона вилоятидаги 14 та туман марказларини канализация тизими билан таъминлаш. Халқаро ва хориж давлатлари билан келишувлар олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Халқаро_пресс_клуб

⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

Аҳадбек Ҳайдаров, Молия вазири ўринбосари:

- Фарғона вилоятида янги иш ўринлари яратиш ва камбағалликни тугатишга давлат бюджетидан ва инвестиция ҳисобидан маблағ ажратиш режалаштирилган. Хусусан, ижтимоий ва бошқа инфраструктура объектларига давлат раҳбари топшириқларидан келиб чиқиб 1 трлн. 400 млрд. сўм маблағ ажратиляпти. Бу ўтган йилгига нисбатан қарийб 2 баравар кўп.

- Фарғона вилоятида йўлларни таъмирлаш, реконструкция қилишга 110 млрд сўм, ичимлик суви билан таъминлашга 94 млрд. сўм ажратилади. Деярли барча маблағлар ўтган йилгига нисбатан икки баравар оширилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Халқаро_пресс_клуб

⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессияси

Шавкат Ҳамраев, Сув хўжалиги вазири:

- Фарғона вилоятида 360 минг гектар суғориладиган ер майдони бор. Бу ерларни суғориш даврида 3 млрд 700 млн.куб сув керак бўлади. Лекин ҳозирда суғориш учун 450 млн. куб сув дефицити бор. Буни олдини олиш учун сув тежовчи технологияларни қўллаш, сувни йуқотилишини камайтиришимиз керак.

- Бу санаб ўтилган муаммоларни бартараф этиш учун Президентимиз томонидан 50 млн. доллар ажратилган. Бу ажратилган пуллар сув тежовчи технологиялардан қишлоқ хўжалиги соҳасида кенг тарғиб қилишда фойдаланилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform