Hudud Inform
8.59K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Наманган вилоятида коронавирус билан касалланиш ва соғайиш ҳолати кўрсаткичлари (2020 йил 22 май соат 10:00 ҳолатига) - Соғайганлар сони 224 нафарга етди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президентнинг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Қарор билан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қўшимча равишда 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағларни қуйидаги ваколатли банкларга ажратиш белгиланди:

“Агробанк” АТБга – 40 миллион АҚШ доллари эквивалентида;

АТ Халқ банкига – 30 миллион АҚШ доллари эквивалентида;

“Микрокредитбанк” АТБга – 30 миллион АҚШ доллари эквивалентида.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Олий_суд

Президентимизнинг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига Ш А Р Ҳ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саховат каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇳 Бирлашган миллатлар ташкилоти коронавирус тўғрисидаги дезинформацияга қарши кураш учун "Verified" ("текширилган") номли янги ташаббусни ишга туширди.

🗞 Ушбу лойиҳа фақатгина ишончли манбалардан маълумот олиш имконини беради. Бунда аниқ далилларга асосланган муҳим хабарлар ва маслаҳатлар, ҳақиқий қаҳрамонлар фидойилиги ҳақидаги ҳаётий ҳикоялар қамраб олинади.

〰️〰️〰️〰️〰️

🇺🇳 Организация Объединенных Наций (ООН) запустила инициативу "Verified" ("Проверено") для борьбы с дезинформацией о коронавирусе.

🗞 Инициатива поможет получить доступ к материалам, которым можно доверять: жизненно важной информации, советам, основанным на фактах, и историям о настоящих героях.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Халқ банки банкоматларида профилактика ўтказилаётгани сабабли Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларида ўрнатилган айрим банкоматлар жорий йилнинг 25-28 май кунлари тармоқдан узилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Математика йўналишидаги талабалар ва тадқиқотчилар учун стипендия жорий этилди

Математика йўналишида таълим олаётган талабалар ва тадқиқотчилар учун Академик Тошмуҳаммад Алиевич Саримсоқов номидаги стипендия жорий этилди.

Стипендия республика олий таълим муассасаларида Математика таълим йўналишларида 2-курсни тугатган бакалавриат, 1-курсни тугатган магистратура талабалари ва 1-босқични тугатган таянч докторантларга тайинланади.

2020-2021 ўқув йили учун Академик Т.А.Саримсоқов номидаги стипендия квотаси:

👉 5 нафар бакалавриат талабаси учун (10 ой муддатга ҳар ойда 750 минг сўмдан);

👉 5 нафар магистрант учун (10 ой муддатга ҳар ойда 1 млн. сўмдан);

👉 5 нафар таянч докторант(2021 йил учун 10 ой муддатга ҳар ойда 1,5 млн. сўмдан) учун белгиланди.

Стипендия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4708-сонли Қарори асосида Математика институти ҳузуридаги Математика фани ва таълимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш Жамғармаси томонидан таъсис этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Қашқадарёликлар томорқада Папайя етиштирмоқда.

Қашқадарё вилояти Шахрисабз туманининг Янги Қишлоқ маҳалласида миришкор деҳқонларимиз томорқасида Папайя меваси етилиб пишмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Томорқа – меҳнат қилган учун хазинадир

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Уйчи туманининг “Янгиер” маҳалласидаги хонадонлар томорқаларида ташкил этилган иссиқхоналар билан танишди.

Абдунаби Ғофуров хонадонидаги 10 сотих ерда учта иссиқхона, мўжаз боғ бор, оила қуёнчилик, чорвачилик билан ҳам шуғулланади. Айни вақтда иссиқхонасида помидор пишиб етилди. Томорқа ва чорвачиликдан оила йилига 160 миллион сўмгача даромад олмоқда.

Хонадон эгасининг вилоят ҳокими билан мулоқотида шу сўзлари эътибор тортди: “Қизим Назокат 5-синфда ўқийди. Қуёнлар парвариши билан у шуғулланади. Даромади ҳам унинг ўзига, кийим-бошига, дафтар-китобига сарфлаймиз. Меҳнатсиз пул топилмаслигини ёшликдан ўргансин.”

Маҳаллада Ғофуровларга ҳавас қилиб, ундан маслаҳат ва кўмак олиб иссиқҳона ташкил қилган оилалар сони 50 нафарга яқинлашди. Яна юзга яқин хонадонда ҳам иссиқҳона барпо этилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Сирдарё вилояти Ховос туманида келгусида касб-ҳунар мактабига айлантирилаётган “Гулбаҳор” қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланилмоқда

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти ва туманлари ҳокимлари, иқтисодиёт тармоқлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказмоқда.
Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, иш ўринлари ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
- Бош вазир ўринбосарлари, ҳокимлар ва сектор раҳбарлари ҳар бир камбағал оила муаммоларини аниқ билиши, улар билан манзилли ишлаши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Шавкат Мирзиёев проводит совещание с участием хокимов Андижанской области и районов, руководителей отраслей экономики.
Особое внимание на совещании уделено экономическому развитию, сокращению бедности, созданию рабочих мест.
- Заместители Премьер-министра, хокимы и руководители секторов должны знать проблемы каждой бедной семьи и работать с ними адресно, - сказал Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #faollaryigilishi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter