Hudud Inform
8.59K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Тоифаланишидан қатъий назар, барча ҳудудларда қуйидаги ТАЛАБЛАР сақлаб қолинмоқда:

🚧😷 ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, фуқароларнинг тиббий ниқоб ҳамда антисептик воситалардан фойдаланиши;

🎓 таълим ташкилотлари (боғча, мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар), ўқув курслари фаолиятини йўлга қўймаслик;

🎳 кўнгилочар объектлар фаолиятига йўл қўймаслик;

💃🏻 🎬 барча турдаги оммавий тадбирлар — концерт, театр, кинотеатр, оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) ўтказмаслик;

🚌🚇 жамоат транспорти ҳаракатига тўлиқ рухсат бермаслик.

〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда АОКА штабида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
2020 йил Рамазон ҳайити кунидаги Зуҳо намозини ўқиш вақти

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2020 йил 24 май якшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинди.

Шунга кўра, 2020 йил 24 май якшанба куни Зуҳо намози Тошкент вақти билан 05:20 да, бошқа жойларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

🧎‍♂️ Зуҳо намозининг вилоятларда ўқиладиган вақтлари (Намоз вақтлари):
1. Наманган вилояти 05:10
2. Андижон вилояти 05:10
3. Фарғона вилояти 05:10
4. Тошкент шаҳри 05:20
5. Тошкент вилояти 05:25
6. Сирдарё вилояти 05:25
7. Жиззах вилояти 05:30
8. Самарқанд вилояти 05:30
9. Сурхондарё вилояти 05:30
10. Қашқадарё вилояти 05:35
11. Бухоро вилояти 05:40
12. Навоий вилояти 05:40
13. Хоразм вилояти 05:55
14. Қорақалпоғистон Республикаси 06:30

Эслатма: Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20-25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📱“Ўзкомназорат” Давлат инспекцияси жорий йил 26-29 май кунлари Хоразм вилоятининг Урганч ва Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳарларида коммутацион қурилмаларни алмаштириш юзасидан техник ишлар ўтказилиши туфайли мазкур вилоятларда “UMS” МЧЖ абонентларига кўрсатилаётган алоқа хизматлари ва Интернет сифатининг ёмонлашуви кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Андижон шаҳрида ўтаётган йиғилишда вилоятда янги корхоналар ташкил этиш ва иш ўринларини кўпайтириш чора-тадбирлари батафсил муҳокама қилинди.
Жорий йилда 789 та лойиҳа бўйича 7 триллион сўм инвестиция ўзлаштирилиб, 42 минг иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Давлатимиз раҳбари бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш, аҳолини солиқдан озод қилинган 60 дан ортиқ турдаги касбга ўқитиш бўйича топшириқлар берди.

На проходящем в Андижане совещании подробно обсуждены меры по созданию новых предприятий и рабочих мест в регионе.
В текущем году в рамках 789 проектов намечено освоить 7 триллионов сумов инвестиций и создать 42 тысячи рабочих мест.
Глава государства дал поручения по эффективному использованию пустующих зданий, ускоренному развитию сельского хозяйства, широкому и адресному обучению населения более чем 60 видам профессий, доходы от занятия которыми не будут облагаться налогом.

#Mirziyoyev #safar #Andijon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Тошкент_вилояти

Бўкада қатор давлат муассасалари реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди

⚡️Кечаги кун Бўка тумани аҳолиси учун қувончли воқеаларга бой бўлди. Туман маркази Бўка шаҳрида бир неча объект фойдаланишга топширилди. Шаҳар тобора ободонлашиб, замонавий қиёфа касб этмоқда.

Жумладан, туман марказидаги тиббиёт бирлашмаси тўлиқ капитал реконструкция қилинди, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди ҳамда “Катта равот барака чеварлари” корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

📌Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов иштирок этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
САРДОБА, ОҚОЛТИН ВА МИРЗАОБОДЛИКЛАР УЧУН ЯНГИ ДАВР

“Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг 64 та авария-тиклаш бригада ва 45 та махсус техникалари Сардоба, Оқолтин ҳамда Мирзаобод туманларидаги жами 124 км ташқи ва ички газ қувурларини монтаж қилишни бошлашди. Шу билан бирга, 35 та газ тақсимлаш қурилмаларини (ГТҚ) ўрнатиш ишлари режалаштирилган. Талофат етган ҳудудларларда қуриладиган 5 қаватли 66 та уйлар газлаштирилади. Ҳар бир хонадонга, жами 4,5 мингта янги замонавий электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 Бугун АОКА штабида Миллий гвардия бўлим бошлиғи Тўлқин Қодиров "Сардоба"даги сув тошқини натижасида талофат етган ҳудудларда олиб борилаётган таъмирлаш-тиклаш ишлари ҳақида маълумотлар берди:

〰️〰️〰️〰️〰️

🚚Сув тошқини оқибатларини бартараф этиш тадбирларига Миллий гвардиянинг икки ярим мингдан ортиқ шахсий таркиби ва 140 га яқин махсус техника ва автотранспорт воситалари сафарбар этилди.

👮‍♂️ Талофат кўрган ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг мол-мулкини ишончли қўриқланишини таъминлаш учун 6 та блок-постлар, 220 та пиёда ва 22 та автопатруллар таркибида 250 нафар ҳарбий хизматчилари жалб қилинди.

🏡 3 000дан ортиқ хонадонлардан фуқароларимизнинг юклари кўчирилди ва қурилиш чиқиндилари олиб чиқилди.

📍Тозалаш тадбирларида аҳолига тегишли жами 762 та ҳужжатлар топилиб, ўз эгаларига қайтарилди.

💂‍♂️Ҳудудлардан эвакуация қилинган фуқаролар жойлашган 15 та объектларни, 21 та озиқ-овқат омборлари қўриқланмоқда.

💰Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида олиб борилган тозалаш ва қидирув тадбирлари давомида шу кунга қадар 800 дан ортиқ фуқароларнинг шахсий ҳужжатлари ва қимматбаҳо буюмлари топилиб, ўз эгаларига қайтарилди.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Кичик саноат зонасида 20 дан ортиқ янги корхоналар ташкил этилмоқда.

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Уйчи туманининг кичик саноат зонасида ўз ишлаб чиқаришни ташкил этиш истагида бўлган тадбиркорлар билан учрашиб, режалаштирилаётган лойиҳалар билан танишди.

Умумий қиймати 200 миллиард сўмдан ортиқ бу лойиҳаларнинг амалга оширишда асосан тадбиркорларнинг 150 миллиардга яқин ўз маблағлари жалб этилиши кўзда тутилган.

Инфратузилмаси ривожланган бундай кичик саноат зонаси ташкил этилиши натижасида 1000 га яқин бевосита иш ўрни пайдо бўлса, туманда саноатнинг янги босқичга ўтиши билан бундан ҳам кўпроқ билвосита иш ўринлари шаклланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев мутасаддилар билан бўлиб ўтган йиғилишда Андижон вилояти аҳолисининг турмуш шароитларини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Давлатимиз раҳбари уй-жойга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиб, Андижон вилоятида 819 та оилага субсидия ажратиш зарурлигини таъкидлади.
Йиғилишда Бош вазир ўринбосарлари, тармоқ раҳбарлари ҳисобот берди.

Президент Шавкат Мирзиёев на прошедшем в Андижане совещании уделил особое внимание улучшению условий жизни населения, развитию инфраструктуры в области.
Глава государства подчеркнул необходимость внедрения новой системы поддержки нуждающихся в жилье, в рамках которой 819 семьям в Андижанской области будут предоставлены соответствующие субсидии.
Заместители Премьер-министра, руководители отраслей отчитались о проводимой работе.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #faollaryigilishi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter