Hudud Inform
8.59K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев «Замонавий қишлоқ» лойиҳаси тақдимоти билан танишди.
Лойиҳага мувофиқ, қишлоқ ҳудудларга зарур муҳандислик коммуникациялари тортилиб, кўп қаватли уйлар қурилади. Улар, аввало, бир уйда кўпчилик яшаётган, муҳтож оилаларга берилади.
Андижон вилоятида камбағалликни қисқартириш, ипотека кредитлари асосида якка тартибдаги уйларни қуриш-таъмирлаш лойиҳалари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проекта «Современное село».
Согласно проекту, в сельской местности будет создана необходимая инженерно-коммуникационная инфраструктура и построены многоквартирные дома. Квартиры будут предоставляться в основном большим семьям, живущим на одной жилплощади, и малообеспеченным семьям.
Здесь же рассмотрены проекты по сокращению бедности в Андижанской области, реновации индивидуальных домов на основе ипотечных кредитов.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #zamonaviyqishloq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ Беларусда Chevrolet бренди остида Spark, Nexia ва Cobalt моделлари сотила бошлади.

Ташқи бозорларда Chevrolet брендидан фойдаланиш ҳуқуқи UzAuto Motors га жаҳон автосаноатининг етакчиларидан бири – General Motors компанияси ўрнатган стандартларга тўлиқ мос келувчи автомобилларнинг юқори сифатига эришилгани учун тақдим этилди.

🚖 UzAuto Motors компанияси Беларусь, Қозоғистон ва Россия эспорт бозорларида Chevrolet бренди остида автомобиллар сотишни бошлаб юборган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрида Digital City номли технопарк билан танишди.
Яқиндагина қуриб битказилган ушбу мажмуа ахборот технологиялари ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, дастурий маҳсулотлар экспортини йўлга қўйишга қаратилган. Ҳозирда бу ерга туманлардан 328 мутахассис жалб этилган.
Олий ўқув юртига киролмаган ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг қизиқиш ва лаёқатини ўрганиб, касбга йўналтириш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с технопарком Digital City в городе Андижане.
Комплекс, строительство которого завершилось недавно, нацелен на поддержку проектов в области IT, содействие экспорту программных продуктов. В настоящее время сюда привлечены 328 специалистов из районов.
Даны поручения по адресной работе с молодыми людьми, которые не поступили в высшие учебные заведения, изучению их интересов и способностей, их профессиональной ориентации.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #texnopark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Ойимлар билан Ҳайит байрами арафасида Сирдарё вилоятига одамларнинг ҳолидан хабар олгани бордик. Шунда ажойиб бир воқеа бўлди.

6-7 ёшлардаги болакай билан суҳбатлашяпмиз. “Нима бўлди ўзи, нима қилдинглар ўша пайт?” − деб саволга тутдим. "Эрталаб вақтли уйғониб кетдик. Қарасак, ҳамма югуряпти, биз ҳам дадам билан кўчага югурдик”, – дейди. Шу пайт жажжи, ширингина сингилчаси гапга қўшилди, денг. Нигина экан исми. “Менинг оқ айиқчам бор-ку, ўша уйда қолган экан, - дейди кўзларини катта-катта очиб, - Мен уни чўкиб кетди деб ўйлаб, роса хафа бўлдим. Кейин дадам йўқ бўлиб қолдилар. Қидириб-қидириб, ўйинчоғимни топиб келдилар. Айиқчам қайтиб келди! Ҳозир ухлаб ётибди”.

Жуда таъсирланиб кетдим. Тасаввур қиляпсизми?! Одамларнинг кўзига ҳеч нима кўринмай, ҳар томонга ўзини урган бир пайтда Нигинанинг дадаси фарзандим ўксиб қолмасин деб, ортига қайтган.
#SirdaryoBizYoningdamiz

@SShMirziyoyeva
#Тошкент_вилояти

Ривожланиб бораётган Бекобод шаҳри

⚡️Мамлакатимизда инвестиция муҳити яхшиланиши натижасида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларга тўғридан-тўғри сармоялар фаол кириб келмоқда.

📌Бекобод шаҳрида 2020 йилда 66 та 172 млрд. 306 млн. сўмлик лойиҳа амалга оширилиши натижасида маҳаллий бюджетга 12 млрд. 276 млн. сўм солиқ тўланиши ва 1281 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган;

Шундан саноат соҳасини ривожлантириш бўйича 26 та, 134 млрд. 550 млн. сўмлик лойиҳа белгиланган бўлиб, яратиладиган иш ўрни режа бўйича 881 та.

🔰Хизмат кўрсатиш бўйича 32 та, 35 млрд. 379 млн. сўмлик лойиҳа белгиланган бўлиб, яратиладиган иш ўрни режа бўйича 355 та.

🌿Қишлоқ хўжалиги бўйича 8 та, 2 млрд. 376 млн. сўмлик лойиҳа белгиланган бўлиб, яратиладиган иш ўрни режа бўйича 45 та.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔺 2020 йил 22 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3006 (+39) нафарни ташкил қилмоқда. Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 6 нафари хориждан келган шахслар (барчаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 28 нафари эса аҳоли орасидан қайд этилди. Аҳоли орасидан аниқланган ҳолатларнинг 13 нафари Самарқанд, 15 нафари эса Навоий вилоятларига тўғри келади. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.
Айни пайтда юртимизда 2407 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда 586 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир. Барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform