Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Экологик ҳолатни яхшилаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Шаҳарларда яшил ҳудуд ва жамоат парклари ташкил қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бу йил кузда 55 миллион, келгуси йил баҳорда 70 миллион дона дарахт экиш вазифаси қўйилди.
Дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилиши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказида экология полицияси ташкил этилиши белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам улучшения экологической ситуации, расширению зеленых зон.
Особое внимание уделено организации прогулочных мест и общественных парков в городах. Поставлена задача высадить осенью этого года 55 миллионов, весной следующего года – 70 миллионов деревьев.
Определено продление моратория на вырубку деревьев до 2024 года, организации экологической полиции в городе Ташкенте и областных центрах.

#Mirziyoyev #videoselektor #ekologiya #kukalamzorlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

О награждении в связи с тридцатилетием государственной независимости Республики Узбекистан группы работников сфер науки, образования, здравоохранения, спорта, литературы, культуры, искусства и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Мамлакатимизда маданият ва санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум ижодкорларни мукофотлаш тўғрисида

О награждении посмертно группы творческих деятелей, внесших огромный вклад в развитие сфер культуры и искусства, литературы, средств массовой информации в стране

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бўлим бошлиғи Фатҳиддин Муҳиддинов «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.

Агентлик жамоаси Ф.Муҳиддиновни юксак мукофот билан табриклаб, келгуси фаолиятига улкан муваффақиятлар тилайди.

https://t.iss.one/aoka_uz
📍Округ сайлов комиссияларининг қарорларига асосан Республика бўйича жами 10760 та сайлов участкаси тузилди.

〰️〰️〰️
📍В соответствии с решениями окружных избирательных комиссий в Республике образовано 10760 избирательных участков.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Руминия, Польша, Тожикистон, Швейцария ва Германиянинг мамлакатимиздаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари уларни Ўзбекистондаги дипломатик миссияси бошлангани билан самимий табриклаб, мамлакатимиз билан дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятига катта муваффақиятлар тилади.

Президент Шавкат Мирзиёев принял верительные грамоты вновь назначенных в нашу страну послов Румынии, Польши, Таджикистана, Швейцария и Германии.
Глава нашего государства искренне поздравил их с началом дипломатической деятельности в Узбекистане и пожелал больших успехов в их ответственной и почетной миссии по укреплению дружбы и многопланового сотрудничества с нашей страной.

#Mirziyoyev #qabul #elchilar #Ruminiya #Polsha #Tojikiston #Shveysariya #Germaniya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Покистон Республикаси ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайшийни қабул қилди.
Ташқи ишлар вазири Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда Ўзбекистон етакчисига минтақада барқарорлик ва равнақни таъминлаш борасидаги фаол саъй-ҳаракатлари учун самимий миннатдорлик билдирди.
Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял министра иностранных дел Пакистана Махмуда Курейши.
Министр иностранных дел передал приветствия и наилучшие пожелания Премьер-министра Пакистана Имрана Хана, а также выразил искреннюю признательность за активные усилия лидера Узбекистана по обеспечению стабильности и процветания в регионе.
В ходе встречи были рассмотрены вопросы практической реализации договоренностей, достигнутых на высшем уровне.

#Mirziyoyev #qabul #Pokiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Польша Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Давлат раҳбарлари Афғонистондаги воқеаларнинг ривожланиши нуқтаи назаридан минтақадаги жорий вазият юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Польша Президенти фуқароларни Афғонистондан мамлакатимиз ҳудуди орқали Польшага эвакуация қилиш бўйича гуманитар операцияларни амалга оширишга кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак учун самимий миннатдорлик билдирди.

Президенты Узбекистана и Польши провели телефонный разговор.
Лидеры рассмотрели актуальные вопросы двусторонней повестки.
Главы государств также обменялись мнениями по нынешней обстановке в регионе в контексте развития ситуации в Афганистане.
Президент Польши выразил искреннюю благодарность за всемерное содействие в осуществлении гуманитарных операций по эвакуации граждан из Афганистана в Польшу транзитом через территорию нашей страны.

#Mirziyoyev #muloqot #Polsha #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди.

Агентлик жамоаси Д.Саиджановни юксак мукофот билан табриклаб, масъулиятли ва шарафли фаолиятида янги ютуқ ва омадлар тилайди.

https://t.iss.one/aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент матбуот хизмати Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган янги лойиҳа тақдим этмоқда. Унда турли соҳа вакиллари ўз ҳаёти ва фаолияти мисолида Мустақиллик ҳақидаги фикрлари билан бўлишадилар. Лойиҳанинг илк қаҳрамони - тадбиркор Зафар Ҳошимов.

Пресс-служба Президента представляет новый проект, посвященный 30-летию независимости Республики Узбекистан. В нем представители различных сфер сквозь призму своей жизни и деятельности поделятся своим независимым мнением о Независимости. Первый герой проекта - предприниматель Зафар Хошимов.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
РАСМИЙ БАЁНОТ

Ижтимоий тармоқларда “Хатирчи тумани, Учқара МФЙда яшовчи фуқаролар томонидан фермер бир ногирон аёлни участка нозирларига урдирди” номли мақола юзасидан Навоий вилоят прокуратураси расмий баёнот берди

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман судининг 10.03.2021 йилдаги “Н.Ч.Б” фермер хўжалигига тегишли бўлган 162-контурдаги ўзбошимчалик билан фуқаро Т.Т томонидан эгаллаб олинган 1.0 гектар токзор ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш бўйича қарори чиқарилиб, ижрога қаратилган.

Шунингдек, жорий йилнинг 2 июль куни Хатирчи тумани, Учқора МФЙ ҳудудида “Н.Ч.Б” фермер хўжалиги раиси Ч.Н фуқаро М.Т ва бошқалар билан ўзаро жанжаллашиб, бир-бирларини камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилиб, тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси ва 52-моддаси 2-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган ва суднинг қарорига асосан жарима жазоси тайинланган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 20 август куни “Н.Ч.Б” фермер хўжалиги раиси Ч.Н ер майдонидаги узум маҳсулотларини йиғиштириб олиш мақсадида борган вақтида, фуқаро Т.Тнинг ўзи бўлмасада, турмуш ўртоғи М.Т ва унинг ўғли У.Тлар ўзбошимчалик билан фермерга тегишли бўлган узум маҳсулотларини йиғиб, хирмонга ёйиб қўйганлигини кўриб, туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторига қўнғироқ қилиб, узум ҳосилини олиб кетишда жанжал бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириб, вазиятни айтганлиги сабабли туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари воқеа жойига етиб боришган.

ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари хирмондаги маҳсулотларни далолатнома расмийлаштираётган вақтида фуқаро М.Т қўлига таёқ кўтариб келиб, фермер хўжалиги раиси Ч.Нни ўрмоқчи бўлган вақтида профилактика инспектори уни қайтариб қолиш учун қўлидан ушлаб, таёғини олиб қўйганлиги аниқланган.

Ҳозирда ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида Хатирчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Kanalga ulanish: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

🔰Жиззах вилояти ҳокими иштирокидаги навбатдаги брифинг имконияти чекланган болалар учун мўлжалланган мактаб интернатларига қаратилди

🔊
Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда

Kanalga ulanish: 👇
@hudud_inform