Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев КХШТнинг Афғонистондаги вазият бўйича видеоанжуман шаклида ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида иштирок этди.
Сессияда қўшни Афғонистонда юзага келаётган вазият ҳамда минтақадаги барқарорликка таҳдид солаётган хавф-хатарларга қарши кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан батафсил фикр алмашилди.
Минтақадаги вазият юзасидан ўзаро маслаҳатлашувлар ва мунтазам ахборот алмашишни давом эттиришга келишиб олинди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие во внеочередной сессии ОДКБ в формате видеоконференции, посвященной ситуации в Афганистане.
В ходе сессии состоялся обстоятельный обмен мнениями о складывающейся обстановке в соседнем Афганистане, а также принимаемых мерах по реагированию на вызовы и угрозы стабильности в регионе.
Достигнута договоренность о продолжении совместных консультаций и регулярного обмена информацией по ситуации в регионе.

#Mirziyoyev #sammit #KXShT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

🔰Зарбандда сайёр қабул: маҳалла аҳли ҳаёт тарзи ўзгаради

📹 Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📊 Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтинги эълон қилинди

2021 йил июль ойига қадар Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари хулосалари асосида ахборот хизмати раҳбари лавозимига расман тасдиқланиб, фаолият юритиб келган республика даражасидаги 139 нафар матбуот котибидан 29 нафарининг (ўтган йил якунида 14 нафар) иш натижалари юқори, 74 нафариники (ўтган йил якунида 67 нафар) ўрта, 23 нафариники (ўтган йил якунида 30 нафар) қониқарли, 13 нафари (ўтган йил якунида 17 та)нинг фаолияти паст даражада, дея баҳоланди.

Туман ва шаҳарлар ҳокимликлари кесимида 206 нафар матбуот котибидан 10 нафарининг (ўтган йил якунида 6 нафар) фаолияти юқори, 83 нафариники (ўтган йил якунида 7 нафар) ўрта, 70 нафариники (ўтган йил якунида 117 нафар) қониқарли, 38 нафариники (ўтган йил якунида 60 нафар) эса паст даражада, деб топилди.

👉 Батафсил
_______________

https://t.iss.one/aoka_uz
#Rasmiy_munosabat

🔴Farg'ona shahridagi Prezident maktabiga kirish imtihonlarining 2-bosqich ingliz tili fanidan imtihon yuzasidan kelib tushgan murojaatlar yuzasidan rasmiy bayonot berildi

🔰Unda:
▶️Prezident ta'lim muassasalari agentligi mas'ullari;
▶️Qabul komissiyasi raisi;
▶️Cambridge Assessment tashkilotining Test ishlab chiqish va qabul jarayonlarini muvofiqlashtirish departamenti boshlig'i Gwen Caudwell ishtirok etdi.

Kanalga ulanish: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Таълим, соғлиқни сақлаш, хизмат кўрсатиш, савдо, саноат каби соҳаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларининг бориши бўйича маълумот берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов, реализуемых в городе Ташкенте в области строительства и благоустройства.
Представлена информация о ходе работ по возведению объектов образования, здравоохранения, торговли и обслуживания, промышленных мощностей.

#Mirziyoyev #taqdimot #Toshkent #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
24 август куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

Мавзу: Фуқароларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва иш берувчиларда рамий бандликни рағбатлантирувчи субсидиялар бериш тартиби юзасидан
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Мавжуда Мирзаева, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

Мавзу: “UZTELECOM булутли маълумотлар маркази: халқаро стандартларга мувофиқ ишончлилик ва хавфсизлик”.
Вақти: 14:00
Иштирок этади: "UZTELECOM" мутасаддилари

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

Мавзу: Ўзбекистон СOVID-19 қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
Вақти: 15:00
Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
🔎 Имтиҳон натижалари эълон қилинди

🔰Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг магистратура босқичига синов имтиҳонлари бўлиб ўтган эди.

🟢Бугун натижалар эълон қилинди.

📊Унга кўра, 289 нафар даъвогардан 76 нафари Судьялар олий мактаби магистратура босқичи тингловчиларига айланди.

📚Уларнинг 25 нафари жиноят ҳуқуқи, 15 нафари иқтисодий ҳуқуқ, 26 нафари фуқаролик ва 10 нафари маъмурий ҳуқуқ йўналишида таҳсил олади.

Натижалар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Kanalga ulanish: 👇
@hudud_inform
⚡️Экоқўмита раиси лавозимидан озод этилди

⚡️Шавкат Мирзиёев раислигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, йиғилиш кескин танқидий руҳда ўтмоқда.

⚡️Соҳадаги тизимли муаммолар ҳал қилинмагани ва йўл қўйилган камчиликлар учун Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Мақсудов лавозимидан озод этилди.

Kanalga ulanish: 👇
@hudud_inform
🌱 Ҳар бир ҳудудда “Яшил замин” жамғармаcи ташкил этилади, аҳолига 5 миллион туп дарахт кўчатлари бепул тарқатилади

Видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, ушбу ҳудуд учун мос бўлган дарахт кўчатларини кўпайтириши зарурлигини таъкидлади.

Мисол учун, Андижон, Пахтабод ва Марҳамат туманларида 30 дан зиёд павловния етиштирувчи хўжаликлар ташкил этилган ва ҳозирда улар 5 миллион дона кўчатлар экишга тайёр.

Бундай хўжаликларни қўллаб-қувватлаш учун ҳамда аҳолини сифатли кўчатлар билан таъминлаш мақсадида ҳар бир ҳудудда “Яшил замин” жамғармалари ташкил этилади.

Вилоят ҳокимларига октябрь-ноябрь ойларида “Яшил замин” жамғармаси маблағлари ҳисобидан камида 5 миллион туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини аҳолига бепул тарқатиш топшириғи берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

🔰Мирзо Улуғбек тумани ахборот хизмати томонидан Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган махсус репортаж тайёрланди

Kanalga ulanish: 👇
@hudud_inform
⚡️4 нафар юртдошимиз «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланди

Президент фармонига асосан қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон — «Олтин юлдуз» медали топширилди:

▫️Аҳмедов Муҳаммад Исматович — Бухоро вилояти «Маданият Муҳаммад Исмат» фермер хўжалиги раҳбари;

▫️Аюпов Шавкат Абдуллаевич — Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институти директори;

▫️Ғофуров Иброҳим Усмонович — Ёзувчилар уюшмаси аъзоси;

▫️Йўлчиева Муножотхон Абдувалиевна — Ўзбекистон давлат консерваторияси кафедра мудири.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official