Hudud Inform
7.41K subscribers
18.9K photos
4.25K videos
20 files
14.8K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Франциянинг IT компаниялари раҳбарлари Жиззахда

Жиззах вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Эргаш Салиев Франциянинг “Maltem Group” компаниялар гуруҳи таркибига кирадиган “Bocasay” ҳамда “Esokia” компаниялари вакилларини қабул қилди.

Жорий йилнинг 25 октябрь куни Тошкент шаҳрида очилиши кутилаётган “ICT Week 2023” хафталигига IT Park Жиззах филиали таклифига кўра вилоятга чет эл компаниялари делегациялари вакиллари келиши кутилмоқда.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган учрашувда Франциянинг “Bocasay” ҳамда “Esokia” компаниялари вакиллари ташриф буюришди.

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Татарстон Республикасининг АКТ вазири Жиззахга келди

“ICT Week 2023” ҳафталиги доирасида набатдаги делегация Татарстон Республикасидан  Давлат бошқаруви, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини рақамли ривожлантириш вазири Айрат Хайруллин бошчилигида келди.

Вилоят ҳокими Эргаш Салиев билан учрашувда  Айрат Хайруллин IT соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва бу борадаги ишларни янада ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказди.

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззахда “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам машиналари фойдаланишга топширилди

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан, “103” тизимдаги мавжуд “Damas” русумли ва хизмат муддатини ўтаган бошқа турдаги автотранспорт воситаларини 2022-2024 йилларда янгилаш белгиланган.

Ушбу ташаббус ижроси доирасида вилоятимиз “103” хизматига навбатдаги 16 та бешинчи авлод “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам машиналарининг тантанали топшириш маросими ўтказилди.

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Венгриянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жиззахга келди

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев вилоят ҳокимлигида Венгриянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Йожеф Рожа бошчилик делегация аъзоларини қабул қилди.

Вилоят ҳокими Эргаш Салиев музокаралар давомида вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий ва инвестиция салоҳияти ҳамда ҳудудларда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари бўйича тушунчалар бериб, вилоятнинг асосий драйвер соҳалари бўлган автомобилсозлик, текстил, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, туризм соҳасида инвестиция лойиҳаларни хусусида сўз юритди.

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззахда 8 та танловнинг тақдирлаш маросими ҳамда вилоят ҳокимининг маҳалла хотин-қизлар фаоллари билан учрашуви бўлиб ўтди

Тадбирда вилоят ҳокими сўзга чиқиб маҳалла фаолларига мурожаат йўллади.

Унда вилоят ҳокими хотин-қизлар тизимида амалга оширилиши лозим бўлган йўналишларда маҳлла хотин-қизлар фаолларига таклифлар берди.

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззах вилояти куз-қиш мавсумига тайёрми

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фаоллари билан жойларга чиқиб, куз-қиш мавсуми доирасида амалга оширилган ишларни кўздан кечиришди.

Дастлаб, вилоятдаги штаб фаолияти, Жиззах шаҳридаги кўпқаватлик уйлар ва Шароф Рашидов туманидаги ижтимоий соҳа объектларига борилди.

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Шароф Рашидов туманида“BMB-NRC Agrologistics” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасининг биринчи босқичи ишга туширилди

Агрологистика мажмуасининг бошланажак фаолияти, унинг қувватлари, экспорт салоҳияти ва жўғрофияси, хизмат турлари, шунингдек, яратилган бошқа имконият ва шароитлари ҳақида сўз кетганда, шуни таъкидлаш жоизки, «BMB-NRC Agrologistics» ўзига хос ноёб комплекс сифатида мамлакатимиз минтақаларида етиштирилган турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сақлаш, божхона, банк ва санитар ҳужжатларини “Ягона дарча” тамойили асосида расмийлаштириш, транспорт, логистика хизматларини кўрсатиш каби амалиётлар жорий этилган.

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев шифокорлар ҳамда фармацевтика тизими вакиллари билан очиқ мулоқот шаклида учрашув ўтказди.

Фармацевтика соҳасининг бугунги кундаги ҳолати ва соҳа ривожига етарлича эътибор берилмаётганлиги юзасидан бўлиб ўтган танқидий-таҳлилий учрашувда вилоятдаги соҳа масъуллари, раҳбарлари ҳамда тиббиёт ходимлари иштирок этишди.

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди

https://t.iss.one/hudud_inform
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

«Янгидиёр» аҳолиси мамнун

Шароф Рашидов туманининг «Янгидиёр» маҳалласига янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди.

Тантанали маросимда вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этди.

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди .

https://t.iss.one/hudud_inform
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Пахтакор туманининг “Олмазор” маҳалласи  oбод масканга айланди

“Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича, Пахтакор туманидаги “Олмазор” маҳалласи бугун обод масканга айланди. 

Давлатимиз бош қомуси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан янгиланган “Олмазор” маҳалласида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этди.

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззах шаҳрида “JIZZAKH CYBER ARENA” фойдаланишга топширилди

Жиззах шаҳри марказида жойлашган собиқ Теннис корти биноси тўлиқ қайтадан таъмирланиб, халқаро талаблар асосида, қурилаётган Беш ташаббус аренаси ичида жойлашган “JIZZAKH CYBER ARENA” нафақат Ўзбекистонда балки, Марказий Осиёда энг йирик ҳисобланади.

Тадбирда вилоят ташкилот ва идора раҳбарлари, фаоллари, талаба ёшлар, спортчилар, киберспортчилар иштирок этишди.

Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқди.

Вилоят ҳокимининг таъкидлашича, “JIZZAKH CYBER ARENA”си Жиззах ёшларининг янги истеъдодларини рўёбга чиқаришга, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга хизмат қилади.

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
3👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

🔰Янгиланаётган Жаннатмакон
Жиззах

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззахда вилоят Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрда маҳалла бошқарув тизимини такомиллаштириш ва маҳалла «еттилиги» фаолиятини йўлга қўйиш бўйича имзолаган қарорига биноан Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев раислигида вилоятда маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш бўйича Кенгашнинг биринчи ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍4👀2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззахда Сенат Кенгашининг сайёр мажлиси ўтказилди

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг Жиззах вилоятида навбатдаги сайёр мажлиси бўлиб ўтди. Уни Сенат Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

Мажлисда Сенат ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 12-14 февраль кунлари ўтказилган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини ўрганиш натижалари атрофлича муҳокама қилинди.

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Хитойлик профессор
Жиззахда хусусий клиника очиш имкониятларини ўрганмоқда

Хитой Халқ Республикасидан профессор Гонг Чансян бошчилигидаги бир гуруҳ шифокорлар Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Мазкур делегация Жиззах шаҳрида хусусий клиника очиш имкониятларини ўрганиш, тиббий хизматни такомиллаштириш ва замонавий даволаш усулларини жорий этиш мақсадида тадқиқотлар олиб бормоқда.

Шунингдек, бир неча кундан буён хитойлик мутахассислар РШТЁИМнинг Жиззах филиалида аҳолини бепул тиббий кўрикдан ўтказиб, зарур даво муолажаларини амалга оширмоқда. Улар турли касалликларни барвақт аниқлаш, самарали даволаш усулларини қўллаш ва маҳаллий шифокорлар билан тажриба алмашишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Ушбу ташриф Жиззах вилоятида тиббий хизмат сифатини янада ошириш, соҳага хорижий инвестицияларни жалб этиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.


https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев Жиззахлик ёшлар ва хорижда таҳсил олаётган бир гуруҳ ёшлар билан мулоқот ўтказди

Учрашув аввалида Жиззах вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси раҳбари 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил режалари юзасидан тақдимот қилди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокими ва ёшлар ўртасида очиқ ва самимий мулоқот бўлиб ўтди.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни Жиззахда кенг нишонланди

Жиззах вилоят ҳокимлиги Анжуманлар саройида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев иштирок этди ва "Сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда жонажон Жиззахимизнинг барча хотин-қизларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан муборакбод этаман. Жорий йилда бу айём муборак Рамазон ойида нишонланаётгани ҳам ўзгача маънога эга. Зотан, муқаддас ислом дини ҳам аёлларни, оналарни эъзозлаш ва қадрлашга чақиради," деб барчани самимий муборакбод этди.

Ҳаётимизга мазмун бағишлайдиган, одамийлик, мардлик, олийжаноблик сари йўл кўрсатадиган, сабр-тоқат ва садоқат соҳибаси бўлган аёлнинг меҳр-муҳаббати ва заҳматини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Тўмарис, Нодирабегим, Гулбаданбегим, Увайсий, Зулфия, Саида Зуннуновадек буюк аёлларимиз жасорати халқимиз тарихини ёруғ нур каби ёритиб турибди. Улуғ момоларимизга хос бўлган ноёб фазилатлар замонамиз аёллари сиймосида ҳам давом этаётганидан фахрланамиз.

Бугун юртимиз ва вилоятимизнинг шарафини юксалтиришга ўз ҳиссасини қўшаётган, ҳалол ва самарали меҳнатлари билан эътирофга сазовор бўлаётган хотин-қизлар сони тобора ортиб бораётгани барчамизни қувонтиради. Жамиятда гендер тенглигини таъминлашга қаратилаётган давлат сиёсати натижаси ўлароқ, давлат бошқаруви ва жамиятнинг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Тантанали тадбирда турли соҳаларда меҳнат қилаётган фаол хотин-қизлар эсдалик кўкрак нишони ва вилоят ҳокими фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Тадбирда санъат аҳлининг чиқишлари меҳмонларни хушнуд этди.


https://t.iss.one/hudud_inform
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззахда “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси” ўз ишини бошлади

Жиззах вилоятида ўтказилаётган “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси” доирасида иштирокчилар янги бизнес ҳамкорлар топиш ва саноат кооперациясини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлмоқдалар

Тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев иштирок этиб, сўзга чиқди.

Вилоят ҳоким ўз сўзида “Тадбирни юқори савияда ташкил этган ва унда иштирок этаётган тармоқ ва ҳудудий саноат корхоналари раҳбарлари, тадбиркорлар ва масъулларига чуқур миннатдорчилик билдирамиз” дия таъкидлаб ўтди.

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуслари билан сўнгги йилларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, инвестиция муҳитини қулайлаштириш, экспортни қўллаб-қувватлаш ҳамда импорт ўрнини босувчи товар ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ошириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ярмарка доирасида автомобилсозлик, қурилиш материаллари, тўқимачилик, кимё ва электротехника соҳаларидаги тармоқ ва ҳудудий корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, кичик бизнес субъектлари учун янги имкониятлар яратишга катта эътибор қаратилган.

Президентимиз таъкидлаганидек, тармоқлар ва ҳудудлар ўртасида ўзаро кооперация бўлмас экан, қўшилган қиймат занжирини ва янги индустриал тараққиётни тасаввур қилиб бўлмайди.

Жорий ярмаркада республикамизнинг барча вилоятларидан ҳамда тегишли тармоқлардан 150 дан ортиқ корхоналар 3,5 минг турдан зиёд маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. Шунингдек, тадбирда 800 га яқин тадбиркорлар ҳам иштирок этяпти.

Жиззах вилоятида маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини кенгайтириш ҳамда импортни оптималлаштириш борасида жиддий ишлар олиб борилмоқда.

2024 йилда вилоятда 26 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва аҳоли жон бошига 17 млн. сўмдан тўғри келди. Жорий йилнинг биринчи чорагида эса 5,0 трлн. сўмдан зиёд саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 2025 йил якунига қадар 62 турдаги 4,3 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг самарасида импорт ўрнини босиш 332 млн. долларни ташкил этади.

Жиззах вилоятининг асосий ривожланган соҳалари автомобилсозлик, пахтани қайта ишлаш, енгил саноат, қурилиш материаллари ва электротехника саноатларидир. Шу муносабат билан барча тадбиркорларни ушбу йўналишларда ҳамкорлик қилишга чорлаймиз.

Тадбиркорлик субъектлари учун мавжуд кооперация имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, 2024 йилга нисбатан жорий йилда бу кўрсаткични 2 баробарга ошириш имконияти мавжуд.

Ярмарка саноат субъектлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ва янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун катта майдон бўлиб хизмат қилади!

https://t.iss.one/hudud_inform
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззах вилоятида инфратузилма соҳасидаги йирик ислоҳотлар, "Янги Ўзбекистон" массиви аҳоли фаровонлиги ва минтақавий тараққиёт йўлида хизмат қилмоқда

Жиззах вилояти Ўзбекистоннинг марказий қисмида жойлашган бўлиб, сўнгги йилларда инфратузилма модернизатсияси бўйича намуна кўрсатаётган ҳудудлардан бирига айланмоқда.

Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган йирик ислоҳотлар ва кенг кўламли лойиҳалар вилоятнинг иқтисодий ривожланиши ҳамда аҳолининг турмуш даражасини оширишга хизмат қилмоқда.

Вилоятда йўл-транспорт тармоғининг ривожланиши минтақанинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшмоқда. Айниқса, 4К-253а йўлининг М-39 "Тошкент-Термиз" магистрал йўлига боғланиши орқали барпо этилган 4 километрлик янги автомобиль йўли ва 700 метр узунликдаги замонавий йўл ўтказгич минтақавий логистика тизимининг тубдан яхшиланишига хизмат қилади.

Мазкур лойиҳалар орқали транспорт ҳаракати тезлашиб, вилоятнинг бошқа ҳудудлар билан боғланиши янада қулайлашди.

Шунингдек, шаҳар ички транспорт тизимини ривожлантириш мақсадида янги автобус линиялари ишга туширилди.

Хусусан, "Янги Ўзбекистон" массивини шаҳар билан боғловчи йўналишда 18 та автобус қатнови йўлга қўйилиб, бу аҳоли ҳаракатланишини осонлаштириш билан бирга, замонавий шаҳар транспорт тизимини шакллантиришга туртки бермоқда.

Жиззах вилоятида амалга оширилаётган йирик лойиҳалардан бири – "Янги Ўзбекистон" турар-жой массиви. Бу ҳудуд замонавий инфратузилмаси билан нафақат қулай яшаш шароитларини яратмоқда, балки минтақанинг жадал ривожланишига ҳам хизмат қилмоқда.

Мазкур массивда кўп қаватли турар-жой бинолари, замонавий мактаб ва болалар боғчалари, соғлиқни сақлаш муассасалари, поликлиникалар,
"INNO" технопарки, спорт мажмуалари ва дам олиш масканлари барпо этилмоқда.

Бундан ташқари, массив атрофида кенг кўламли яшил майдонлар яратилиб, пиёдалар учун хавфсиз йўлаклар барпо этилмоқда.

Ушбу ўзгаришлар нафақат экологик муҳитни яхшилайди, балки аҳолининг соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ҳам муҳим роль ўйнайди.

Жиззах вилоятида инфратузилмани ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар натижасида ҳудуд иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамламоқда.

Транспорт ва яшаш шароитларининг яхшиланиши вилоятга сармоядорларни жалб қилишга хизмат қилмоқда.

Бундан ташқари, янги саноат ва хизмат кўрсатиш марказларининг очилиши орқали янги иш ўринлари яратилмоқда. Бу эса аҳолининг бандлигини ошириш, уларнинг даромадини кўпайтириш ва умуман олганда, Жиззах вилоятини мамлакатнинг етакчи иқтисодий ҳудудларидан бирига айлантиришга туртки бермоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Жиззах вилоятида олиб борилаётган инфратузилма ислоҳотлари, хусусан, "Янги Ўзбекистон" массивининг барпо этилиши минтақанинг барқарор ривожланиши ва аҳоли фаровонлигининг ошишига муҳим ҳисса қўшмоқда.

Ушбу ўзгаришлар вилоятнинг замонавий шаҳарлашган ҳудудга айланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.


https://t.iss.one/hudud_inform
👍31
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззахдаги мактабларда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ота-оналар боғлари барпо этилмоқда

Юртимизда амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси асосида жойларда ижобий ташаббуслар муваффақиятли давом эттирилмоқда.

Хусусан, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ташаббуси билан умумтаълим мактаблари ҳудудида ота-оналар иштирокида боғлар ташкил этиш ишлари йўлга қўйилди.

Шундай эзгу ташаббусга Шароф Рашидов туманидаги 32-умумтаълим мактаби негизида янги ташкил этилган «Жасорат» мактабида ҳам гувоҳ бўлдик.

Мактаб ҳудудида «Ота-оналар боғи» барпо этилди.

Мазкур боғда мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари экилиб, ҳудуд янада обод ва файзли масканга айлантирилди.

Ушбу боғ нафақат мактаб атрофига гўзаллик бахш этади, балки ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантириш ҳамда табиатга меҳр туйғусини сингдиришда муҳим аҳамият касб этади.

Лойиҳа ота-оналарни мактаб ҳаётида фаол иштирок этишга ундаб, таълим муассасаси билан маҳалла ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍6