Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг “ЛУКОЙЛ” компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди.
Учрашувда пандемия оқибатларини енгиб ўтиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Қўшма лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш ва “ЛУКОЙЛ” компанияси билан стратегик ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган идоралараро ишчи гуруҳ тузиш ва “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял президента российской компании «ЛУКОЙЛ» Вагита Алекперова.
В ходе беседы особое внимание было уделено вопросам преодоления последствий пандемии и реализации совместных проектов.
Достигнута договоренность о создании межведомственной рабочей группы и принятии «дорожной карты» по повышению эффективности проектов и расширению стратегического сотрудничества с компанией «ЛУКОЙЛ».

#Mirziyoyev #qabul #LUKOIL #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти

🔰 Янги Ўзбекистон - ёшлар зиё маскани

❇️ Наманган вилоятида янги барпо этилган, замонавий кутубхона тез фурсатларда очилишини маълум қиламиз.

⚜️ Шаҳарнинг энг кўркам биноларидан бири ҳисобланган мазкур даргоҳда бир пайтнинг ўзида 500 нафар китобхонга хизмат кўрсатилади.

Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

🦠 Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг коронавирус пандемиясини инобатга олган ҳолда мамлакатимизда Наврўз умумхалқ байрами тадбирларини ташкиллаштириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

⚠️ Йиғилишда сўнгги кунларда аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганлиги таъкидлаб ўтилди. Шу боис мутассадди вазирлик ва идораларга:

👉 байрам тадбирларини об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказиш;

👉 байрам тадбирларида аҳолини кўп тўпламаслик ва ташриф буюрувчилар ниқобда бўлишлари ҳамда ижтимоий масофани сақлашлари устидан назоратни ўрнатиш;

👉 аҳоли гавжумлигининг олдини олиш мақсадида тадбирларни кичик хажмда маҳаллаларда ташкил этиш чораларни кўриш каби кўрсатмалар берилди.

👮‍♂️Шу билан бирга, байрам тадбирларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлик чоралари кўриш мақсадида ҳуқуқ тартибот органларига тегишли топшириқлар берилди.

📌 Жойларда ўтадиган байрам тадбирларини юқори бадиий савияда ўтказиш, бунинг учун эстрада хонандалари ва театр актёрларини жалб этиш каби вазифалар белгиланди.

💉 Шунингдек, Санитария-эпидемиология хизмати томонидан аҳоли ўртасида коронавирус билан касалланиш ҳолатларини барвақт аниқлаш бўйича ПЗР лабораторияларнинг тўлиқ қувватларда фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламини ихтиёрий эмлаш тадбирларини ташкил этиш борасида тегишли топшириқлар берилди.

❗️Айрим хорижий ва қўшни мамлакатларда бугунги кунда кузатилиб турган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ кескин эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда шу каби ҳолатларнинг қайтарилмаслиги учун кенг тарғибот ишларини олиб бориш тавсия этилди.

https://t.iss.one/aoka_uz
“Фарғона вилояти шаҳар ва туманлари ҳокимликлари ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилинди

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, 2021 йил 15 март куни Фарғона вилояти ҳокимининг “Фарғона вилояти шаҳар ва туманлари ҳокимликлари ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техника базасини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 98-сонли қарори қабул қилинди.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июнда қабул қилинган “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ—4366-сон қарори, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва ахборот хизматлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан яхшилашга қонуний асос бўлди.

Фарғона вилояти шаҳар ва туманлари ҳокимликлари ахборот хизматларининг фаолияти ва уларнинг фаолият олиб боришлари учун яратилган шароитларни ўрганиш бўйича олиб борилган мониторинг натижасида, ахборот хизматларини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ—4366-сон қарорида келтириб ўтилган талабларнинг етарли даражада бажарилмагани, ахборот хизмати раҳбарларига штат бирликлари ажратиш, меҳнатга ҳақ тўлаш, транспорт хизмати кўрсатиш масалаларида, замонавий моддий-техника воситалари билан таъминлашда муаммолар мавжуд экани аниқланди.

Бу ўз навбатида медиа маконда юзага келаётган чақириқларга тезкорлик билан муносиб жавоб қайтарилмаётганига, амалга оширилаётган катта ислоҳотлар тўғрисидаги кенг қамровли маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш бўйича жамият эҳтиёжларига жавоб бера оладиган иш ташкил этилмаётганига сабаб бўлмоқда” дейилади қарорда.

Қарор билан вилоятдаги барча шаҳар ва туманлари ҳокимлари:

– бир ҳафта муддатда ҳокимликлар ахборот хизматлари раҳбарларига доимий транспорт воситаси ажратилишини ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш шартларига кўра ҳоким ўринбосарига тенглаштирилишини тўла таъминлаши;
– ўн беш кун муддатда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этиладиган рўйхат асосида ахборот хизматларини замонавий моддий-техника воситалари (компьютер, фото-видеокамера ва қўшимча жиҳозлари, принтер, телевизор, мебель жиҳозлари, юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имконияти, зарур дастурий маҳсулотлар) билан таъминлаши шартлиги белгилаб қўйилди.

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Электрон ҳокимиятни ривожлантириш маркази” муассасаси томонидан вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг расмий сайтлари икки ой муддатда янгиланиб, ягона платформадаги веб-порталга айлантирилади.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг ҳар чоракда рейтинг натижаларига кўра энг самарали иш ташкил қилган шаҳар ва туман ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарларига бир ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пули тўлаш таклифи ҳам маъқулланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тайинлов

🔰 Шоахмедов Шохрух Шорахимович – Паркент туманига ҳоким этиб тайинланди.

Ш. Шоахмедов
1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2000 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ҳамда 2004 йилда Санкт-Петербург Фуқаро академиясини тамомлаган.

Лавозимга тайинлангунга қадар Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг бош директори лавозимида фаолият юритган.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди.
Президентимиз ва Элбоши яқинлашиб келаётган баҳорий Наврўз айёми муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, қардош халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Президент Узбекистана провел телефонный разговор с Первым Президентом Казахстана.
Глава нашего государства и Елбасы обменялись поздравлениями с наступающим весенним праздником Навруз, пожелали двум братским народам мира, благополучия и процветания.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-казахстанских отношений многовековой дружбы, добрососедства и стратегического партнерства.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

🔰 Жиззахда “Маҳаллабай” ишлаш тизимини самарали ташкил этиш бўйича семинар-тренинг ўтказилди

📹 Видео лавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти

🔰 АНДИЖОНДА КАТТА ФУТБОЛ БАЙРАМИ

📹
Видео лавҳа Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик

Бугун соат 16:00 да АОКАда шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси вакиллари иштирок этади.

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔹Аҳоли орасида коронавирус билан касалланишнинг кўпаяётганига сабаб нима?

🔹Жиддий карантин чоралари жорий этиладими?

🔹Чет элдан келтирилаётган вакциналар қайси талабларга кўра танланмоқда?

〰️〰️〰️〰️
❗️Шу каби муҳим масалалар юзасидан АОКАда ташкил этилган матбуот анжумани бошланди.

Тўғридан-тўғри томоша қилинг:

👉 https://www.facebook.com/aoka.uz/live/

〰️〰️〰️
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Бойлар ва камбағаллар бошқа-бошқа вакцина оляпти деган маълумотлар ёлғон

Мунир Мамедзаде, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари:

«Шу кунгача жаҳон миқёсда 28 миллион доза вакцина тарқатилди. Уларнинг аксарияти Корея ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган. Глобал дастур доирасида 190 та мамлакат қамраб олинган. Ушбу 190 давлат ичидан 98 таси ўзлари буюртма бериб олмоқда. Бойлар бошқа вакцина, камбағаллар эса бошқа вакцина оляпти деган маълумотлар ёлғон.

ОАВга мурожаат қилмоқчиман:
вакцинация масаласини холис ёритиб бориш — жамоавий мажбуриятимиз. Дезинформация ҳеч нарсага ёрдам бермайди. Эмлаш кўп сонли аҳолининг ҳаётини сақлаб қолади. Дезинформация эса инқирозли ҳолатни давом эттиради.

Бугун Ўзбекистонга COVID-19 га қарши вакцина келтирилгани — бутун дунёда вакциналарни одилона тақсимлашга эришиш йўлидаги тарихий қадам дейиш мумкин. Уларга тенг эга бўлиш пандемияни тўхтатишда ўта муҳим, шу боис вакциналарга ҳамма эга бўлишини таъминлашимиз зарур».

Матбуот анжуманидан

https://t.iss.one/aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирусга қарши вакциналар миқдори етарли эмас, ҳали миллиардлаб дозалар керак

АОКАдаги матбуот анжуманида ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лианн Куппенс нутқидан:

💉 «Ҳозирги кунда бутун дунёда 256 номдаги вакцина ишлаб чиқиш жараёни давом этмоқда. Улардан 47 таси клиник синовлардан ўтиш босқичида. 15 таси бўйича ЖССТ га фавқулодда вазиятларда қўллаш мақсадида рўйхатга киритиш учун ариза топширилган. ЖСССТ таҳлиллари натижасида улардан 13 таси рўйхатга киритиш учун тасдиқланган.

🔎 Бу мураккаб жараён ҳисобаланди. Вакцина ҳар томонлама — сифати, таъсир доираси, самарадорлиги текширилади ва бу кўрсаткичларни глобал миқёсдаги мутахассислар маслаҳат кенгаши муҳокама қилади».

@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Нега кўп давлатлар «Astra Zeneca» вакцинасидан бош тортди ёки тўхтатиб қўйди?

Баҳодир Юсупалиев, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари:

💉 «Astra Zeneca» вакцинаси билан Европа Иттифоқи ва Буюк Британияда аллақачон 17 миллион киши эмланган. Улар орасида зарарли таъсир қилган деб баҳоланган ҳолатлар миллиондан биттани ташкил қилади.

⚠️ Бунда асосан тромбоз ҳолатлари (томир ичида пайдо бўладиган қон лахтаси, томир деворига ёпишиб, қон оқимига халақит беради) кузатилди. Европа мамлкатларида биринчи навбатда 65 ёшдан юқори аҳоли эмланиши кўзда тутилган. Табиийки, бу ёшдаги одамлар ҳар қандай бошқа касалликларга мойил бўлади. Бунга айнан у ёки бу вакцина сабабчи деб айтолмайман. Масалан, худди шу ҳолат «Pfizer» вакцинасида ҳам кузатилган.

🔎 Бундай ножўя таъсирлар айнан вакцина туфайли келиб чиқди деб ҳеч ким айтолмайди, ҳатто ЖССТ ҳам. Биз ЖССТ таркибидаги махсус коммисияларнинг хулосаларини кутяпмиз. Дунёда бирор вакцина қўллашдан тўхтатиб турилгани — унинг бутунлай зарарли деган хулосага олиб келмайди. Шунчаки ҳозирда унинг таъсирлари борасида чуқур ўрганишлар олиб борилмоқда».

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Одамларни вакцинация жараёнларига ундаш учун атайлаб касаллик кўпайиши бўрттириб кўрсатиляптими?

Нурмат Отабеков, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари:

〰️〰️〰️
«Эмлашга жалб қилиш учун атайин касаллик бўрттириб кўрсатиляпти, деган гапларда мантиқ йўқ. Касаллик болалар орасида кўпайяпти, биз эса 18 ёшдан юқориларни эмлашни режалаштиряпмиз.

Карантин чекловлари
га келсак, бундай бўлишига ўзимиз сабабчимиз. Чунки ниқоб тақиш, антисептик воситалардан фойдаланиш, масофа сақлаш қоидаларини унутиб қўйдик. Биз ҳаддан ортиқ хотиржамликка берилиб кетдик, мана шу ҳолат вазият жиддийлашувига сабаб бўляпти».

https://t.iss.one/aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Россия элчиси Владимир Тюрденевни қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари Россиянинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонасига 11 йилдан ортиқ вақт мобайнида раҳбарлик қилаётган Владимир Тюрденевнинг икки томонлама дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида қайд этиб, учрашув якунида элчини Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирлади.

Президент Шавкат Мирзиёев принял посла России Владимира Тюрденева.
Глава нашего государства особо отметил личный вклад Владимира Тюрденева, более 11 лет возглавляющего дипломатическое представительство России в Узбекистане, в дело укрепления двусторонних отношений дружбы, стратегического партнерства и союзничества между странами, и в завершение встречи наградил посла Почетной грамотой Республики Узбекистан.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шаҳрисабздаги коллеж ўқитувчиларининг маошлари эртага тўланади

Интернет нашрларида Шаҳрисабз туманидаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари 6 ойдан буён маошсиз ишлаётгани ҳақида хабар берилган эди. Қурилиш вазирлиги ушбу материалга муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, айрим сабабга кўра, сўнгги уч ой учун педагог-ходимларга ойлик маошлари берилмаган.

Мазкур масала тўғрисида вазирликнинг жорий йил 14 мартдаги мурожаатига асосан, Қашқадарё вилояти тегишли мутасаддилари Наврўз байрамига қадар барча қарздорликларни узишни режалаштиришганини маълум қилишган.

Ушбу ҳолат Қурилиш вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олинган ва 18 март куни барча ходимларга ойлик маошлари тўлаб берилиши таъминланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Канадада ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

✍️ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Канада иш берувчилари билан музокаралар ўтказмоқда.
Айни пайтда Канада иш берувчилари пайвандчилар, саноат қассоблари ва ҳар қандай мураккабликдаги том ёпиш ишлари амалиётига эга бўлган мутахассисларга қизиқиш билдирмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Канада иш берувчиларига тақдим этиш учун мазкур давлатда ишлаш истагида бўлган фуқаролар базаси шакллантирилмоқда.

Изоҳ: Ушбу маълумот Канададаги иш берувчиларнинг талабларига тўғри келадиган номзодларни аниқлаш ва уларнинг базасини шакллантириш учун эълон қилинмоқда.

Талаблар:
I. Пайвандчи:
TIG (Tungsten Inert Gas) ва MIG (Metal Inert/Active Gas) да ишлаш малакаси бор ва алюминий билан пайвандлаш бўйича камида 1 йиллик тажрибага эга бўлиши.
Қушимча талаблар:
- инглиз тилини билиши (энг камида - IELTS 4 даража);
- фотосурат (3х4) ва резюме;
- паспорт нусхаси;
- расмий иш тажрибасига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
- ишлаш жараёни кўрсатилган қисқа видео маълумот (3 дақиқа).

II. Cаноат қассоблари - фақат музлатилган мол ёки қўй гўштини майдалаш (чўчқа ва парранда гўштини майдалаш, жониворларни сўйиш ишлари эмас), иш вақти соат 7:30 дан 15:30 гача (ўзгарувчан графикда), иш жойи ҳарорати паст хонада ишлашга чидамли (тахминан +8°C) ва жисмоний юкламага қодир бўлиши.
Қўшимча талаблар:
- инглиз тилини бошланғич даражада билиши ва рус тилида гаплаша олиши;
- фотосурат (3х4) ва резюме;
- паспорт нусхаси;
- расмий иш тажрибасига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (ишлаб чиқаришда қассоб ёки суяк тозаловчи сифатида иш стажи);
- ишлаш жараёни кўрсатилган қисқа видео маълумот (3 дақиқа).

III. Том ёпиш ишлари: Mеталочерепица ўрнатиш тажрибаси бўлиши шарт.
Қўшимча талаблар:
- инглиз тилини билиши (энг камида - IELTS 5 даража);
- фотосурат (3х4) ва резюме;
- паспорт нусхаси;
- расмий иш тажрибасига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
- ишлаш жараёни кўрсатилган қисқа видео маълумот (3 дақиқа).

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

Соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотномаларга эга бўлиши;

Судланмаган бўлиши;

Қўшимча муҳим маълумотлар:

Номзодлар томонидан Канада давлатида ишлашга виза ҳужжатларини тайёрлаш, ишга жўнатишдан олдин эксперт тайёрлов тренингларини ўтказиш, ишга жалб этиш учун рухсатнома (work permit) расмийлаштириш, шунингдек, номзод мактаб ва лицей/касб-ҳунар коллежини тамомлаганлигини тасдиқловчи шаҳодатнома/дипломлар, паспорт ва бошқа ҳужжатларни таржима қилиш, нотариал тасдиқлатиш, апостиль қилдириш, авиачипта ва суғурта расмийлаштириш каби маъмурий харажатларни амалга ошириши лозим бўлади.

Ушбу музокаралар Агентликнинг Канада давлатидаги ҳамкор ва ишончли вакили «SOBIROVS LAW FIRM» юридик компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда

Мурожаат учун: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қамарнисо кўчаси 1.
Телефон рақамлари: +998 71 202-33-55 (ички рақам 23), 1282 (қисқа рақами), + 998 98 111 12 91 (Рўзиев Алишер, Шамситдинов Ҳамид)
E-mail: [email protected], [email protected]
Рўйхатдан ўтиш: https://events.sobirovs.com/kanada

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform