Hudud Inform
8.42K subscribers
18.4K photos
4.04K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Хитойда кучли жазирама туфайли электр тармоқлари ишдан чиққан

Bloomberg нашри Хитойда кузатилаётган жазирама туфайли кўплаб уй ҳайвонларининг нобуд бўлаётгани, электр тармоқларининг зўриқиб ишлаши натижасида бу йилги ёз фасли ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари таъминотида узилиш бўлиши ҳақида хабар берди.

▪️Хитойда жазирама ёз бу йил одатдагидан кўра эрта келди. Хусусан, Шанхайда май ойида кузатилган энг юқори ҳарорат бўйича 150 йиллик рекорд янгиланди.

▪️Айрим ҳудудларда гидроэнергетика қувватлари етишмаслиги сабабли ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти чекланмоқда. Вилоятларда, шу жумладан, Гуандундаги иссиқ об-ҳаво баъзи табиий ва суюлтирилган газ импортчиларини бозорда захира излашга мажбур қилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Экология вазирининг ўринбосарлари тайинланди

Обиджон Қудратов
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у табиат ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари эди.

Жусипбек Казбеков экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у табиат ресурслари вазирининг ўринбосари эди.

Нарзулло Обломурадов бошқа ишга ўтиши муносабати билан табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Тошкент туманида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Н. фуқаро Х.И.нинг 2 та уй-жойи кадастр ҳужжатларини танишлари орқали расмийлаштириб бериши эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
📝 Меҳнат шартномаси иш берувчи ва ходим томонидан имзоланган кундан эътиборан кучга киради.

Ходим меҳнат шартномасида белгиланган санадан эътиборан меҳнат вазифаларини бажаришга киришиши шарт.

⚠️ Меҳнат шартномасида иш бошланадиган кун белгиланмаган бўлса, ходим шартнома кучга кирган кундан кейинги иш кунида ишга киришиши керак.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Ёт ғояларни тарғиб қилган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

🟢 Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Ўзбек сўми ҳали алмашмайди

Марказий банк ижтимоий тармоқларда тарқалаётган пул бирлигининг деноминация қилиниши, яъни 1:10 000 нисбатда янги пул белгиларига алмаштирилиши ҳамда эски ва янги пул белгилари 2025 йилгача параллел равишда муомалада бўлиши тўғрисидаги хабарлар борасида қуйидагиларни маълум қилади.

Ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас, бугунги кунда пул бирлигини деноминация қилиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банки томонидан кўзда тутилмаган, яъни пулларнинг ноллари қисқартирилмайди. Содда қилиб айтганда ҳали пул алмашмайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
🖊 Президентнинг "Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони қабул қилинди. Ҳужжатга кўра:

2023 йил 1 июндан 2025 йил 1 январга қадар "Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги" ва "Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар реестри"га киритилган ҳунармандлар учун:

🔹 календарь йил давомида ҳунармандчилик маҳсулотларини (ишлар, хизматлар) реализация қилишдан тушган тушумнинг 100 миллион сўмдан ошган, бироқ 1 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдори бўйича айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади;

🔹 товар белгиларини миллий рўйхатдан ўтказиш бепул амалга оширилади.

2023 йил 1 июлдан бошлаб ҳунармандчилик маҳсулотларини экспорт қилишда халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари сифатида жўнатиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ маҳсулот экспорт қийматининг (жўнатиш харажатларисиз) 50 фоизидан ортиқ бўлмаган қисми Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади.

2023 йил 1 июлдан бошлаб давлат мулки бўлган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланиш, шу жумладан ҳунармандчилик маҳсулотларини реализация қилиш учун фақат Миллий каталог ва Реестрга киритилган ҳунармандларга электрон онлайн-аукцион орқали ижарага бериш тартиби жорий этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣“Янги Ўзбекистоннинг янги истеъдодлари!” республика телетанлови эълон қилинди

Қўшиқчилик санъатида истеъдодли ижодкорларни кашф этиш ҳамда рағбатлантириб боришга қаратилган танлов икки босқичда ўтказилади.

Биринчи ҳудудий саралаш босқичи жорий йилнинг 14-17-июн кунлари, якуний босқич 20-21-июн кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Телетанловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар ҳужжатларни жорий йилнинг 13-июнига қадар ҳудудий маданият ва туризм бошқармаларига топшириши мумкин!

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Суриядаги террористик ташкилот фаолиятида иштирок этган ака-уканинг аччиқ қисмати

🟢 Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчисини Жиззах вилояти ҳокими билан учрашуви ўтказилди

Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Олган Бекар бошчилик делегация аъзоларини вилоят ҳокими Эргаш Салиев қабул қилди.

Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда .

https://t.iss.one/hudud_inform
Асал маҳсулоти боғча тарбияланувчилари ва шифохоналардаги беморларнинг кунлик рационига киритилади

“Асаларичилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалиги экинларини асалари билан чанглатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (239–сон, 12.06.2023 й.) қабул қилинди

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уйлар топширилди

📹 Видеолавҳа Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Келгуси йилларда илмий ташкилот ходимларининг иш ҳақи 2 баробар оширилади — Шавкат Мирзиёев

“Иқтисодиётнинг энг тез ўсиб бораётган йўналишларида амалий тадқиқотларни кучайтириб, “корхона – олийгоҳ – илмий ташкилот” кластер тизимини фаол қўллаб-қувватлаймиз.

Келгуси етти йилда амалий тадқиқотларга давлат томонидан 4 триллион сўм, тармоқлар ва хусусий сектор томонидан ҳам яна шунча маблағ йўналтирилади. Шунингдек, Инновация жамғармасига 5 триллион сўм ажратилиб, янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга сарфланади.

Тил ва адабиёт, тарих, археология, маданият каби йўналишлар бўйича алоҳида илмий-тадқиқот дастурларини қабул қиламиз. Ушбу мақсадларга келгуси етти йилда 2 триллион сўм ажратилади.

Келгуси йилларда илмий ташкилот ходимларининг иш ҳақи 2 баробар оширилади”, – деди Шавкат Мирзиёев.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Ўзбекистонда илк маротаба “HAJJ UMRAH EXPO 2023" кўргазма савдоси ўтказилади

2023 йил 17-18 июль кунлари Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “HAJJ UMRAH EXPO 2023" кўргазмали тадбири бўлиб ўтади.

Кўргазмада Саудия Арабистони ва Араб кўрфазида фаолият олиб бораётган барча йирик сайёҳлик компаниялар, авиакомпаниялар ва меҳмонхоналар вакиллари иштирок этади.

Унда Россия, Марказий Осиё ва бошқа мамлакатлардаги 100 дан ортиқ умра сайёҳлик агентликлари қатнашади.

https://t.iss.one/hudud_inform
✔️ Ноширлик-матбаа маҳсулотларининг асосий ўлчов бирликлари ҳамда китоб ва расм дафтарлари картон ғилофларининг техник шартлари бўйича давлат стандарти тасдиқланди

🖋 АОКА қошида ташкил этилган “Нашриёт-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини стандартлаштириш” бўйича Техник қўмита томонидан китоб ва журналлар нашрларининг бичимларини ҳамда ноширлик ва матбаа маҳсулотларининг асосий ўлчов бирликларига қўйиладиган талаблар шунингдек, китоб нашрлари муқовалари ҳамда китоб ва расм дафтарларни шикастланишдан ҳимоялаш, сақлаш ва безаш учун мўлжалланган картон ғилофларга қўйиладиган техник шартларни белгилаш мақсадида давлат стандарти лойиҳалари ишлаб чиқилган эди.

🖊 Мазкур лойиҳалар маълум тартибда экспертизадан ўтказилиб, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг тегишли буйруғи асосида Адлия вазирлиги томонидан давлат стандартлари сифатида давлат рўйхатига олинди ва амалиётга жорий қилинди.

📌Ушбу давлат стандартларига қуйидагилар киритилган:

😎 китоб ва журнал нашрларининг бичимлари ҳамда муқовалар ва юмшоқ муқовалар турлари рўйхати замонавий технологиялар талабларидан келиб чиқиб кенгайтирилди;

😎 нашриёт-матбаа соҳасидаги асосий ўлчов бирликларининг гуруҳи, асосий ўлчов бирликларидан фойдаланиш, адабий асарларнинг ҳажмини муаллиф табоқларида ҳисоблаш ҳамда нашрлар ҳажмини ҳисоб-нашр табоғида ҳисоблаш талаблари киритилди.

😎 китоб ва расм дафтарлар учун картон ғилофларини ишлаб чиқиш ва китоб ишлаб чиқаришда қўлланиладиган муқова материаллари ва усулларига қўйиладиган шартлар белгиланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Зарафшонда Ўзбекистондаги илк шамол трубинаси ўрнатилди

Бугун, 13 июнь куни Зарафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикасидаги биринчи шамол турбинаси ўрнатилишини нишонлаш тадбири бўлиб ўтди.

Биринчи шамол турбинасининг қуввати 4,7 МВт, баландлиги 97 метр. Шамол турбиналари парракларининг узунлиги 77 метрни ташкил этади.

Ушбу йирик лойиҳа доирасида жами 111 та шамол турбинаси ўрнатилади. 500 МВт қувватга эга лойиҳа 500 мингта хонадонга етарли ҳажмда электр энергияни ишлаб чиқаришни ва атмосферага чиқариладиган карбонат ангидрид чиқиндиларини йилига 1,1 млн. тоннага камайтиришни таъминлаб бериши кўзда тутилган.

Мазкур электр станциянинг илк қувватлари жорий йил якунида ишга туширилади ва у Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси бўлиши кутилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform