Hudud Inform
8.42K subscribers
18.4K photos
4.04K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти хизматидан фойдаланувчилар сони ортмоқда

Янги автобус ва электробуслар харид қилиниши туфайли Тошкент шаҳрида автобус йўловчилари сони кескин ошди. Жорий йил май ойида йўловчи ташувлари кунлик 782 минг нафарни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 63 фоизга ўсди.

Ушбу даврда кунлик 1330 та автобус йўналишга чиқарилган бўлса, ўтган йили ушбу кўрсатгич 806 тани ташкил этган (+40 фоиз).

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Тошкент шаҳри йўловчилари учун 400 та янги автобус ва электробуслар йўналишларга чиқарилган эди. Улар орасида ўта катта сиғимли 114 та 18 метрлик автобуслар, 169 та Yutong электробуслари ҳамда 117 та газда юрадиган катта сиғимли Yutong автобуслари бор.

https://t.iss.one/hudud_inform
«Ҳудудий електр тармоқлари» AЖ Тошкент шаҳридаги қaтор тумaнлaрнинг aйрим ҳудудлaридa электр қурилмaлaрида реконструкция вa модернизaция ишлaри олиб борилиши сaбaб электр тaъминоти вaқтинчa тўхтaтилганини маълум қилди

Хусусан, Яшнобод тумани: «Шохсанам», «Катта Янгиобод», «Aвиасозлар», «Наврўзобод», «Парвоз» ҳамда «Дилбоғ» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача;

Учтепа тумани: «Боғистон» МФЙнинг 4 та кўп қаватли турар жой биносида соат 17:00 гача;

Яккасарой тумани: «Муқимий» МФЙ ҳудудида соат 17:00 гача;

Чилонзор тумани: «Дўмбиробод» ҳамда «1-Чарх Камолон» МФЙлари ҳудудида соат 18:00 гача электр тaъминоти тўхтaтилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

📣 2023 йил 1 июндан бошлаб қишлоқ хўжалиги соҳасидаги барча субсидиялар Вазирликнинг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш» ахборот тизими орқали амалга оширилади

2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–113-сон, 05.04.2023 й) қабул қилинди.

✔️Қарорга кўра, «Агросервис оператор» ДУК халқаро молия институтларидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан интенсив боғ ва токзорлар, агрологистика объектларини ҳамда технологик линияларни (замонавий иссиқхоналар, лабораториялар, кичик агрологистика марказлари, қайта ишлаш қувватлари), озиқ-овқат саноатидаги линияларни қуриб, тайёр ҳолда ташаббускорларга лизинг асосида топширади. Бунда лизинг тўлови 10 фоизи олдиндан тўлаш, 10 фоизи ташаббускорлар улуши, 80 фоизи 10 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан амалга оширилади.

2023 йил 1 ноябрга қадар халқаро молия институтларининг 2 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобидан ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, Марҳамат, Тошлоқ, Мингбулоқ, Нукус, Элликқалъа, Урганч, Бухоро, Хатирчи, Булунғур, Жомбой, Қамаши, Яккабоғ, Шеробод, Денов, Шароф Рашидов, Боёвут, Оҳангарон ва Чиноз туманларида хусусий секторни жалб қилган ҳолда мева-сабзавот, картошка, полиз экинларини интенсив усулда етиштириш бўйича кўргазмали дала майдонларини ташкил қилинади;

2024 йил 1 январга қадар халқаро молия институтларининг 3 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобидан Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали ҳузурида халқаро аккредитациядан ўтган озиқ-овқат ва мева-сабзавотчилик йўналишидаги лабораторияни ташкил этилади;

2023 йил 1 ноябрга қадар Билим ва инновациялар миллий маркази ҳузурида Юқори Чирчиқ туманида, аграр бизнес соҳасидаги мутахассислар, тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан агрокластерлар, фермерлар, деҳқон хўжаликларининг билимларини ошириш, уларда янги замонавий технологияларни қўллаш бўйича кўникмаларни шакллантириш, шунингдек, бизнес лойиҳаларини тайёрлаш бўйича аграр соҳада бизнес мактаб ташкил қилинади.

📌 Батафсил

https
://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

ЯНГИЛАНАЁТГАН ЖИЗЗАХ

Видеоматериал Жиззах вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
ОКМК 5 ойда 296,2 млн долларлик экспортни амалга оширди

Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан жорий йилнинг 5 ойи давомида 296 224 000 долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилиб, режа101,2%га бажарилди.
Маҳсулотлар кесимида оладиган бўлсак, 25037 тонна мис маҳсулотлари, 14117 тонна рух маҳсулоти экспорт қилинди.

Молибден маҳсулотлари экспорти режаси 138,9%, бажарилиб, 386 тонна ушбу маҳсулот хорижга жўнатилган.
Шунингдек, хорижга рений, мис купороси, палладдий кукуни, қўрғошин концентрати каби маҳсулотлар ҳам экспорт қилинган.

Ўтган йилда комбинат маҳсулотлари экспорти географияси кенгайди. Янги бозорлар – Испания, Австрия, Германия, Финляндия, Канада, Жанубий Африка Республикаси ва Сенегал давлатларига қиймати 14,3 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди. Шунингдек, 2022 йилда ОКМКда ишлаб чиқарилган мис концентратлари иборат биринчи контейнер блок поезди Болгариянинг Бургас шаҳрига юборилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
СУРХОНДАРЁЛИК ҒАЛЛАКОРЛАР МАМЛАКАТИМИЗДА БИРИНЧИ БЎЛИШДИ

🌾89,3 минг гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос, эртапишар ғалла навларини парваришлаган сурхондарёлик ғаллакорлар шу кунгача қабул пунктларига 209 минг 185 тонна сара дон топшириб, шартномавий режани 101,1 фоизга бажардилар.

Жорий йилда Сурхондарё ғаллакорлари гектарлар ҳосилдорлигини ўртача 76,6 центнерга етказиб, мавжуд майдонлардан 695 минг 500 тонна сара дон ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда. Вилоятда ғалла ўрим-йиғими қизғин давом этмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
#live

❗️Хива шаҳрида ўтказилаётган Абу Райҳон Беруний номидаги Халқаро кимё олимпиадасининг амалий (лаборатория) иш босқичига старт берилди.

📍Олимпиада жараёнларини тўғридан-тўғри биз билан кузатинг.

👉 Jonli efir

https://t.iss.one/hudud_inform
Пойтахтнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти ўчирилди.

🛠 Тошкент шаҳар ҳокимлиги Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ҳамда электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бугун, 15-июн куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилганини маълум қилди.

Соат 16:00 гача:

«Товкентепа», «Миришкор» МФЙларида қисман;

Соат 17:00 гача:

«Иноқобод», «Банокатий», «Қатортол» ҳамда «Ҳосилот» МФЙларида қисман;

👉 Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги маълум қилинади.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Наманган вилояти Давлатобод тумани "Ижодкор" МФЙсида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли қарори асосида ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

"Ижодкор"массивида лойиха бўйича амалга ошириладиган ишлар қуйидагича 2 дона 5000 матр/куб бўлган сув сақлаш ховузларини қуриш, 1 дона насос станцияси қуриш ва иншоот худудини химоя қўрғони билан ўраш кўзда тутилган.

Объектнинг умумий қиймати 7 158 883 463,80 млн сўмга баҳоланган бўлиб шаффоф тендер платформасида ғолиб бўлган "Янгиқўрғон қурилиш монтаж" МЧЖ томонидан хозирда иншоотда қурилиш монтаж ишларини жадал суратларда олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Қизалоқ қутқариб қолинди

Бугун, 15-июн куни соат 12:14 да Тошкент шаҳар ФВБга М.Улуғбек тумани “Олий Ҳиммат” МФЙда жойлашган уйларнинг бирида қурилиш мақсадида қазиш ишлари олиб борилаётган вақтда уйнинг бир қисми бузилиб, қулаган девор остида 2 ёшли қизалоқ қолиб кетгани тўғрисида ташвишли хабар келиб тушган.

Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, қизалоқни олиб чиқишган ва зарурий тиббий ёрдам учун шифокорларга топширишган.
Ҳозирда қизалоқнинг аҳволи яхши.

https://t.iss.one/hudud_inform
«Ҳудудий электр тармоқлари» AЖ пойтахтимизнинг айрим ҳудудларида рeконструкция ва модернизация ишлари сабаб электр таъминоти вақтинча тўхтатилганлигини маълум қилди.

Хусусан:
📍ЯШНОБОД туманининг: «Арғин» ҳамда «Баҳор» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача;

📍ЮНУСОБОД туманининг: Марказ 6-даҳаси, «Регистон» ва «Қўшчинор» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 15:00 гача;

📍ЧИЛОНЗОР туманининг: «Дилхуш» ҳамда «Қатортол» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача электр таъминоти тўхтатилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ижтимоий тармоқларда Ғиждувон туманидаги 53-ДМТТ тарбияланувчиларига нисбатан қўпол муносабатда бўлинганлиги ҳақидаги видеолавҳа тарқалган эди.

Мазкур видеолавҳага Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси
муносабат билдирди.

Мазкур ҳолат жорий йилнинг февраль ойида содир этилганлиги, таълим ташкилотининг собиқ директори кузатув камералари орқали бу ҳолатни аниқлаган бўлсада, тарбиячиларга нисбатан жазо чораларини кўрмаганлиги аниқланган.

Ўрганишлар хулосасига кўра, қўполликка йўл қўйган 2 нафар тарбиячига нисбатан белгиланган тартибда “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси белгиланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғига ҳисобланган пеня суммалари ҳисобдан чиқарилади

"Фаол ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни янада рағбатлантириш, солиқ мажбуриятини бажаришда аҳоли томонидан ортиқча харажатларга йўл қўймаслик ҳамда қўшимча иш ўринларини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–192-сон, 14.06.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2023 йил 1 июнь ҳолатига қуйидагилар ҳисобдан чиқарилади:

🔹 жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи (нотурар кўчмас мулк объектлари бундан мустасно) бўйича муддатида тўланмаган қарзига ҳисобланган пеня суммалари;

🔹охирги 6 ой мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ЯТТларнинг қатъий белгиланган миқдорлардаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқдан вужудга келган қарзи, ҳамда уларга ҳисобланган пеня ва жарималар суммаси;

🔹хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги учун қўлланилган жарималар суммаси.

Ушбу солиқ қарзи, пеня ва жарималарни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.

🗓 2024 йил 1 июнгача ер участкаларидан ҳужжатларсиз фойдаланаётган жисмоний шахсларга ер солиғининг 3 карра оширилган ставкасида солиқ ҳисоблаш тартиби тўхтатилади.

▶️ Фермер хўжаликларига 2023 йил 1 июнь ҳолатига шаклланган сув солиғидан қарзини 12 ой мобайнида тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилди.

2023 йил 1 июлдан 2024 йил 1 июлгача иссиқхонага ихтисослашган ер майдони 25 сотихдан кўп бўлган тадбиркорлар томонидан ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қуйидаги шартларга бир вақтнинг ўзида риоя қилинганда тадбиркорларга қайтариб бериш тартиби жорий этилади:

ҳар бир 5 сотих ер майдони учун ойига камида 1 нафар ишчининг бандлигини таъминлаш;

ҳар бир ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадни меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган (980 минг сўм) миқдорда белгилаш;

иссиқхонага ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари томонидан иссиқхона фаолияти бўйича олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этиши.

https://t.iss.one/hudud_inform