Hudud Inform
8.42K subscribers
18.4K photos
4.04K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️🟥🟥🟥‼️

#Тезкор

"Телеграм" орқали юққан
"вирус"дан қандай қутулиш мумкин.
————
Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази огоҳлантиради.
"Илтимос менга овоз бериб юборинг" мазмунида тарқалаётган "ФЕЙК" хабарларга алданиб қолманг!

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЭЪЛОН

📍 2023 йил 16 март куни соат 11:00 да Тошкент шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 1-уйда жойлашган “Маърифат маркази” (Симпозиумлар саройи) биносида Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

👨‍💼 Мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ташкилий масалалар, шу жумладан референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш календарь режасини тасдиқлаш, референдум округларини тузиш ва бошқа масалалар ўрин олган.

Мазкур мажлис тафсилотларини Марказий сайлов комиссиясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ҳамда YouTube платформаси орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

🌍 Шунингдек, ушбу мажлис “Ўзбекистон-24” ҳамда “УзРепорт” телеканаллари орқали жонли эфирда узатиб борилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Божхоначилар 1,6 млрд сўмлик сигаретларнинг сохта транзитини фош қилишди!

Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ва “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси тезкор ходимлари томонидан ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда ўтказилган кенг кўламдаги тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг сохта транзитига чек қўйилди.

“Авиаюклар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига хориждан келтирилган ва республикамиздан транзит тарзида қўшни давлатга олиб чиқиб кетилиши белгиланган 2 турдаги 110 776 қути сигарет, шу жумладан чилим учун тамаки маҳсулотлари “Жартепа” чегара-божхона постига йўналтирилади.

https
://t.iss.one/hudud_inform
Свердловск вилояти тадбиркорлари Фарғонада тайёрланаётган текстиль ва тўқимачилик маҳсулотларига катта қизиқиш билдирмоқда.

Бугун Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси фаоллар залида вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев Россия Федерациясининг Свердловск вилояти халқаро ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг ўринбосари Людмила Берг бошчилигидаги 10 нафарга яқин текстиль маҳсулотлари импортёрлари билан учрашув ўтказди. Тадбирга вилоятимиздаги экспортёр корхоналар вакиллари ҳам жалб этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилади. Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-94, 15.03.2023й) қабул қилинди.

Бунда, Тошкент метрополитенининг мазкур бандда кўрсатилган хизматларни кўрсатиш эвазига олинмай қолган даромадлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб борилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
UZ: Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда собиқ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Бош вазир Абдулла Ариповга маслаҳатчи этиб тайинланганлигига оид хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В социальных сетях и мессенджере Telegram распространяется информация о якобы назначении бывшего хокима г.Ташкента Джахонгира Артыкходжаева на должность советника Премьер-министра Абдуллы Арипова. Данная информация не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

https://t.iss.one/hudud_inform
Болани чет давлатда назоратсиз қолдириш жавобгарликка сабаб бўлади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–823-сон, 15.03.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди

📁 Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, Ўзбекистон фуқаролигига эга болани ота, она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш:

БҲМнинг 10 бараваридан 50 бараваригача (3 млн сўмдан 15 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

📝 Шунга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда кўпи билан 30 кунлик муддат белгиланиб, суд ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган шахс зиммасига болани чет давлатдан Ўзбекистонга қайтариш ёхуд ҳуқуқбузарликни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш мажбуриятини юклайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
2023 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

"2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–270-сон, 23.12.2022 й.) қабул қилинди.

🔰Фармонга кўра, 2023 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

🔹 барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 

▫️2 январь – душанба;
▫️30 июнь – жума
.

🔹 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

▫️3 январь – сешанба;
▫️20 март – душанба;
▫️22 март – чоршанба;
▫️24 апрель – душанба;
▫️1 июль – шанба;
▫️2 сентябрь – шанба;
▫️30 декабрь – шанба.

🔘 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

▫️7 январь – шанба кунидан 3 январь – сешанба кунига;
▫️11 март – шанба кунидан 20 март – душанба кунига;
▫️25 март – шанба кунидан 22 март – чоршанба кунига;
▫️29 апрель – шанба кунидан 24 апрель – душанба кунига.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍Бош прокуратура томонидан энергия ресурсларини талон-торож қилинишини олдини олишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш мақсадида махсус телеграм-бот дастури (@EnergonazoratBot) ишлаб чиқилди.

🌐Азиз ватандошлар маҳаллангизда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилаётганлигини ўз вақтида аниқлашга ҳисса қўшинг
!


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги биринчи учрашувини Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан ўтказмоқда.

Диққат марказида - мамлакатимизда Венгриянинг етакчи компаниялари иштирокида устувор кооперация лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш.

Таъкидлаш жоизки, ўтган ойда Будапештда Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси очилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Hudud Inform
ЭЪЛОН 📍 2023 йил 16 март куни соат 11:00 да Тошкент шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 1-уйда жойлашган “Маърифат маркази” (Симпозиумлар саройи) биносида Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. 👨‍💼 Мажлис кун тартибидан Ўзбекистон…
🗳Референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёни 19-26 апрелда бўлиб ўтади

📣“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдуми 2023 йил 30 апрель куни ўтказилади.

Референдум куни ўз турар жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган фуқаролар муддатидан олдин овоз бериши мумкин.

📆 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида маълум қилинганидек, референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёни эса 19-26 апрель кунлари бўлиб ўтади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Конституция: парламентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти устидан назорат функциялари кучайтирилмоқда

Олий Мажлиснинг жамият ҳаётидаги ўрни, роли ва таъсирини кучайтириш мақсадида президентнинг айрим ваколатлари парламентга ўтказилмоқда. Хусусан, Бош прокурор, Ҳисоб палатаси раҳбарлигига номзодлар аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин президент томонидан тайинланиш, шунингдек монополияга ва коррупцияга қарши курашиш органлари раҳбарларини Сенат томонидан сайлаш амалиёти жорий этилмоқда.

Махсус хизматлар фаолияти устидан парламент назоратини кучайтириш мақсадида ДХХ раҳбарлигига номзод аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин президент томонидан тайинланиши тартиби жорий этилмоқда.

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида Судьялар олий кенгашининг барча аъзоларини Сенат томонидан сайлаш тизими киритилмоқда.

Олий Мажлис палаталарининг биргаликдаги ваколатлари ҳам кучайтирилиб, парламент назоратининг муҳим шакли бўлган парламент текшируви институти Конституцияда алоҳида мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Парламент ахборот маркази

https://t.iss.one/hudud_inform
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида қатор ташаббусларни илгари сурди:

фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида Ташкилотнинг тизимли ҳамкорлик платформасини ташкил этиш;

Ташкилот доирасида табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган кўп томонлама битимни тезроқ ишлаб чиқиш;

фавқулодда вазиятлар бўйича вазирликлар ўртасидаги шериклик алоқаларини кескин фаоллаштириш;

кутилмаган ва оғир синовли пайтларда ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни бартараф этишда яқиндан кўмак кўрсатиш механизмларини жорий этиш;

Ташкилот доирасида Табиий офатлар мониторинги ва таҳлили марказини тузиш ҳамда уни Тошкентда жойлаштириш.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззахда “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси” ўтказилмоқда

📹
Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

Президент топшириғи билан Сурхондарё экологиясини яхшилаш учун кенг кўламли ишлар бошланди

https://t.iss.one/hudud_inform