Hudud Inform
8.42K subscribers
18.4K photos
4.04K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
☑️ Қонунчиликка кўра, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан, умумий белгиланган шартлар доирасида 4 ва 5-тоифа туманларидаги кичик тадбиркорларга қуйидагилар тақдим этилиши белгиланган:

🔹 тижорат банкларининг кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 40 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация;

🔹 тижорат банклари кредитларининг 75 фоизигача, бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик.

https://t.iss.one/hudud_inform
9 та ҳудудда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

18−21 март кунлари
кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти

Gul bazaar | Наманган туризмида янги локация

Ўз ичига 200 га яқин гулчиларни бирлаштирган янги мажму иш бошлади

«Хусанбой Фирдавс гуллари» гулчилик кластерида мингга яқин гулчилар ўн миллион дона турфа хил гул парваришлашмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Янги_Конституция

📖 Конституциявий Қонун лойиҳаси матни билан meningkonstitutsiyam.uz сайти орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти

Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати Ўзбекистон Тоғ-кон металлургия комбинати томонидан махсус тайёрланган жами соф оғирлиги 11,5 тонналик мега қозон-ўчоқлар, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва Туризм вазирлигининг кўмаги асосида Избоскан туманига олиб келинаётганлигини маълум қилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати ва Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котибияти ўртасида маслаҳатлашув бўлиб ўтди.

Учрашувда минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ таҳдид, хавф-хатарларга қарши кураш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қаратилган аниқ йўналишлар, чора-тадбирлар белгиланган Маслаҳатлашув Протоколи имзоланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Газ тизимини рақамлаштириш ишлари жадал тарзда олиб борилмоқда

📹 Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва Мухтор элчиси жаноб Маниш Прабҳат Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Умумхалқ хайрия ҳашари 18 март куни ўтказилади

“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида 2023 йил 11 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши ҳақида аввал хабар берилган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида ушбу умумхалқ хайрия ҳашари Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойи арафасида ҳамда тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 2023 йил 11 мартдан 18 мартга кўчирилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қашқадарё_вилояти

Миришкордаги ҳарбий қисмда Наврўз айёми арафасида чегарачилар учун янги турар-жой, боғча ва спорт майдончалари топширилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Шавкат Мирзиёев ҳузурида қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда 15 та янги гидро электр станция ишга туширилгани, 12 таси модернизация қилингани натижасида қўшимча 260 Мегаваттли қувватлар яратилди. Бугунги кунда гидроэнергетика қувватлари 2,1 минг Мегаваттга етиб, йилига 6,5 миллиард киловатт-соат электр ишлаб чиқарилмоқда.

Шу билан бирга, гидроэнергия қувватларини 1 минг Мегаваттга ошириш, хусусий сектор иштирокида 38 Мегаваттли 58 та микро ГЭС қуриш имконияти ҳисоб-китоб қилинган.

Йиғилишда шу борада амалга ошираётган ишлар тўғрисида ҳисобот берилди. Бу йил “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан камида 7 миллиард киловатт-соат электр ишлаб чиқарилиши маълум қилинди.

Мутасаддиларга Пском, Норин, Тўпаланг дарёларида аниқланган майдонларда 36 та ўрта ва йирик гидро электр станцияларни лойиҳалаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, хусусий сектор иштирокида 9 Мегаваттли 26 та микро ГЭС барпо этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Америкага юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Интернет ва ижтимоий тармоқларда фаолмисиз?

Медиа оламнинг ижобий ва салбий жиҳатларини фарқлай оласизми?

Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти сизни қизиқтирадими?
✍️✍️✍️✍️✍️

🗂 Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги аҳоли медиасаводхонлигини ошириш, ахборот оқимидан фойдали ва зарарли хабарларни ажрата олиш кўникмасини шакллантириш юзасидан қатор лойиҳаларни жорий этишни мақсад қилган.

📝 Шунга кўра, медиасаводхонлик борасида аҳолининг билим даражасини аниқлаш учун кичик сўровнома ўтказилмоқда. Юртдошларимиздан қуйида келтирилаётган сўровда фаол қатнашишни сўраймиз!

🇺🇿Ўзбек тилида сўровнома

🇷🇺Опросник на русском языке
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фоторепортаж: Сурхондарёда янгиланиш ва яшариш айёми – “Наврўз” умумхалқ байрами сайллари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Модернизация натижасида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида хомашёни қайта ишлаш ҳажми икки баробарга кўпаяди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида бўлиб, “Sanoat Energetika Guruhi” (Saneg) МЧЖ ХК томонидан заводни модернизациялаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform