Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Савол_жавоб
#Олий_таълим

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг матбуот котиби Фарҳод Бабашев жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Биз мактабни битираётганимиз учун дипломимизнинг электрон шаклда берилишини айтишди. Ўқишга топшираётганимизда дипломнинг асл нусхаси йўқ бўлгани учун кейинчалик ҳеч қанақа муаммо бўлмайдими?

➡️ Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, 2019-2020 ўқув йилидаги умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига давлат намунасидаги аттестат (шаҳодатнома)ларни электрон шаклда (сканер) битирувчиларга етказилади.

Аттестат (шаҳодатнома) бланкалари республикамизда карантин муддати тугагунга қадар
таълим муассасаларида сақланади. Карантин даври якунланганидан сўнг улар ўз эгаларига топширилади.

Олий таълим муассасига ҳам электрон варианти топширилади. Муаммо бўлмайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Олий_таълим

Геология фанлари университети ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология фанлари университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Ҳ.М.Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институти, Минерал ресурслар институти, Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти, Нефть-газ конлари геологияси ва қидируви институти, Геология соҳаси кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамда Давлат геология музейи Университет таркибига киради.

2020 йил 1 сентябрга қадар Давлат геология қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда 2020/2021 ўқув йили учун Университетга талабаларни қабул қилиш жараёни талабга мувофиқ ўтказилади.

Университет ҳузурида етакчи геология ва кончилик йўналишидаги хорижий олий таълим муассасаларининг, шу жумладан, Санкт-Петербург кончилик университетининг махсус умумтаълим ва базавий техник фанларини ўқитишга ихтисослашган Бошланғич муҳандислик тайёрлаш маркази ташкил этилади.

Университет 2020-2021 ўқув йилида И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Олий_таълим

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг матбуот котиби Фарҳод Бабашев жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Ассалому алайкум. Мен Тошкент вилояти Оҳангарон туманида яшайман, 2-гуруҳ ногирониман. Институтга ҳужжат топширмоқчиман. Ҳужжатлар онлайн тарзда топширилиши ҳақида эшитдим. Тест топшириш учун Тошкентга шахсий автомошинада борсам бўладими. Ёки ўз ҳудудимизда тест топшираманми?

➡️
Оҳангарон Тошкент шаҳридан нисбатан узоқ эмас. Шунинг учун ҳам хусусий автомобилда келиш мумкин. Аммо, тест синовларининг ўтказилиш муддатлари COVID-19 муносабати билан жорий қилинган карантин тартибига бевосита боғлиқ.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Олий_таълим

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг матбуот котиби Фарҳод Бабашев жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Олий таълим муассасаларига сиртқи бўлимлар учун қабул қайси санадан бошланади?

➡️
Сиртқи таълим шаклида ўқишни хоҳловчи абитуриент кундузги таълим шакли билан бир хил муддатда, яъни 15 июндан 15 июлга қадар (шу куни ҳам) рўйхатдан ўтади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Олий_таълим

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра қабул квоталари тасдиқланди

“2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди:

👉 бакалавриат:

- кундузги таълим шаклига – 103 575 нафар;

- сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;

- кечки таълим шаклига – 5 025 нафар.

👉 магистратура – 10 425 нафар.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Олий_таълим

Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб:

Спорт фаолияти бакалавриат таълим йўналишида ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди

Президент қарори билан спорт соҳасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш жараёнини оптималлаштириш мақсадида “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди.

Хотин-қизларга қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосида квота ажартилади

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Олий_таълим

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида замон талабларидан ва глобаллашув жараёнидан келиб чиққан ҳолда янги — “Aхборот хавфсизлигини бошқариш” мутахассислик йўналиши очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида мазкур йўналишда тайёрланадиган талабалар ахборот маконида юзага келиши мумкин бўлган таҳдидлар, технологик, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, мафкуравий, диний ва бошқаришда зарур билим ва тажрибага эга мутахассислар тайёрланади.

Шунингдек, талабалар жамоатчилик билан алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда фаолият самарадорлигини таъминлашда ахборот ва зарур маълумотларни таҳлил этадиган мутахассис сифатида ўқитилади.

2020-2021 ўқув йилида давлат буюртмаси асосида “Aхборот хавфсизлигини бошқариш” мутахассислик йўналишига жами 25 нафар талаба қабул қилиниши назарда тутилмоқда. Шундан 12 нафар талаба давлат гранти асосида таълим олиш имкониятига эга бўлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Олий_таълим

Тошкент давлат транспорт университети Франция таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўяди

Юртимиз авиация соҳаси учун малакали учувчилар, етук мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Франциянинг Фуқаролик авиацияси миллий мактаби (ENAC – École nationale de lʼaviation civile) ҳамда Тулуза бизнес мактаблари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан Транспорт вазирлигида видеомулоқот бўлиб ўтди.

Муҳокамалар давомида бир қатор йўналишларда меморандум тузишга келишиб олинди. Хусусан, Тошкент давлат транспорт университетида ўқув базасини яратиш, фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш юзасидан бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма дастурлар тузиш кўзда тутилмоқда.

Манба: Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Олий_таълим

Афғонистонлик аёллар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ўрганишади

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ва БМТнинг Тараққиёт дастури афғон аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайишини қўллаб-қувватлашга қаратилган чегаралараро ташаббус доирасида улар Ўзбекистонда таълим грантлари асосида таҳсил оладилар. Бу ҳақда БМТ Тараққиёт дастурининг мамлакатдаги ваколатхонаси хабар берди.

Маълумотга кўра, лойиҳанинг мақсади — ўз юртларида таълим ва иш билан таъминлашда эркакларга қараганда номутаносиб тўсиқларга дуч келаётган афғон аёллари учун таълим олиш имкониятларини тақдим қилишдан иборат.

Афғонистонлик аёллар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ўрганадилар ва ўқишни тугатгандан сўнг уларга техник ва касбий таълим тўғрисидаги гувоҳномалар топширилади.

Европа Иттифоқи ушбу ташаббус учун 2 миллион евро миқдорида грант ажратди, лойиҳани БМТТД 2025 йилгача амалга оширилишини таъминлайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Олий_таълим

Келгусида техникумлар битирувчилари кириш имтиҳонларисиз ОТМларга қабул қилинади

«Аграр
таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–4795, 30.07.2020 й.)да бу ҳақда белгиланди.

Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали негизида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфига ўтказилган қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежлари негизида олий мактаблар ўрнига агротехнологиялар техникумлари ташкил этилади.

Шу билан бирга мазкур қарорга кўра, техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар якка тартибдаги суҳбат асосида кириш имтиҳонларисиз қишлоқ хўжалиги ОТМларининг мос бакалавриат йўналишларида 2-босқичдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунингдек:

- 2020/2021 йил ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университети қошида республика ОТМларининг иқтидорли талабалари таркибидан танлаб олинган ёшлар учун «Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантириш ва уни рақамли трансформациялаш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида махсус факультет ташкил этилади;

- Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари масалалари ҳамда профессионал таълим муассасалари билан ишлаш бўйича проректор лавозими жорий этилади;

Хорижий тилларни яхши ўзлаштирган профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маошларига 10 фоиз устама белгиланади (хорижий тиллар бўйича профессор-ўқитувчилар бундан мустасно).

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Олий_таълим

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (ДТМ) олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ўтказилиши юзасидан расмий баёнот берди

Бу ҳақда ДТМ ахборот хизмати
маълум қилди.

"Мамлакатимизда пандемия шароити мураккаб кечаётганлиги, карантин чекловлари бекор қилинмаётганлиги ёки юмшатилмаганлиги боис, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларини ўтказиш муддатлари тест топширувчилар саломатлигига зарар етмайдиган вазият келгунга қадар кейинга сурилмоқда ва бу ҳақда жамоатчилик мунтазам хабардор қилиб борилмоқда.
Кейинги кунларда турли интернет нашрларида кириш имтиҳонлари усти очиқ катта майдонларда, эрталаб ва кечки сменада ўтказилиши, шунингдек, аниқ саналар белгиланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.
Бу борада расман шуни маълум қиламизки, айни кунларда Давлат тест маркази томонидан жараёнларни энг аввало тест топширувчилар саломатлиги хавфсизлигини таъминлаган ҳолда ташкил этиш борасида турли вариантлар ўрганиб чиқилмоқда.
Қайд этиш керакки, ушбу ҳаракатлар ҳали ўрганиш босқичида бўлганлиги сабабли, ҳозирдан «шундай бўлади» қабилида хабарлар тарқатиш абитуриентларни чалғитиши, тестга тайёргарлик жараёнига таъсир кўрсатиши мумкин.
Шуларни ҳисобга олиб, Давлат комиссияси кўрсатмаси асосида соғлиқни сақлаш ташкилотлари билан биргаликда, жорий йил қабул тест синовларини ўтказиш учун мақбул ва хавфсиз жойлар танланиб, аниқ саналар белгилангач, Давлат тест маркази томонидан оммавий ахборот воситалари орқали ишончли хабар берилади.
Бунга қадар абитуриентлардан турли хабарларга эътибор қилмасдан вақтдан унумли фойдаланишларини, тест синовига пухта тайёргарлик кўришни давом эттиришларини сўраб қоламиз"
, дейилади расмий баёнотда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Олий_таълим

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати томонидан берилган маълумотга кўра, 2020/2021 ўқув йилида иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни республика олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижалари асосида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг РЎЙХАТИ☝️

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Олий_таълим

Таълим экспорти: Ҳиндистонда Бухоро давлат тиббиёт институтининг филиали очилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform