Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Савол_жавоб
#Мудофаа

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Мудофаа вазирининг матбуот котиби Баҳром Зулфиқоров жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Бугунги кунда олий ҳарбий таълим муассасаларида имтиҳонлар бошландими? Тартиби қандай бўлади?

➡️
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига асосан ҳар йили 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар билан Давлат тест синовларининг ўтказилиши белгиланган.

Бироқ, республикамизда карантин чекловлари белгиланганлиги сабабли дастлабки ва ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини жорий йилнинг 10 июнь кунидан бошлаб ўтказиш режалаштирилмоқда.

Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар билан дастлабки танлаш тадбирларини 10 июнь кунидан бошлаб 15 июль кунига қадар вилоятларда вазирликлар қўшма комиссиялари томонидан ўтказиладиган номзодларни индивидуал-психологик ўрганиш ва умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш тадбирларини мослашувчан режа-жадвалга асосан уларни вилоятларга йиғмасдан туманларнинг ўзида санитария қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказиш белгиланган.

Бунда: аввал яшил ҳудудга кирган туманларда (бир нечта яшил ҳудуддаги туманлар номзодларини бир туманга йиғишга рухсат берган ҳолда), кейин алоҳида бир-бирига аралаштирмасдан сариқ ва ундан сўнг қизил ҳудудга кирган туманларда ўтказиш;

олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун мурожаат қилган ва дастлабки танлаш босқичига қўйилган номзодлар ҳақидаги маълумотлар тизимида олий ҳарбий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан 2020 йил 15 июлга қадар Давлат тест марказининг махсус дастурига киритиш;

ҳужжатлари ўрганилиб, натижаси ижобий баҳоланган олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш бўйича танловда иштирок этувчи номзодлар ҳақидаги маълумотларни олий ҳарбий таълим муассасаси бошлиғининг имзоси билан тасдиқланган ҳолда 2020 йил 20 июлга қадар Давлат тест марказига тақдим этиш режаштирилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Маҳалла

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг матбуот котиби Саодат Боймирзаева жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
1 июндан бошлаб 14 ёшгача бўлган болаларга ёрдам берилмоқда деб эшитдим. Шу тўғри бўлса, қаерга мурожаат қилсам бўлади?

➡️
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сонли фармонига кўра, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сони 2020 йил 1 июндан бошлаб қўшимча 10 фоизга оширилган.

Бу ўринда 1 июндан бошлаб нафақа ёки моддий ёрдам миқдори эмас, балки уларни олувчи фуқаролар сони 10 фоизга кўпайтирилди.

Сиз 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга бериладиган нафақа пулини олиш учун ўзингиз яшаб турган фуқаролар йиғинига мурожаат қишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Ташқи_ишлар

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Авазбек Ходжиметов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Давлатимиз томонидан ташкил этилаётган чартер рейсларга қандай қилиб ёзилиш ёки билет олиш мумкин?

➡️
Ватанга қайтишни истаган хориждаги ҳамюртларимиз чет элдаги дипломатик ваколатхоналарга телефон орқали ёки онлайн мурожаат қилишлари талаб этилади.

Бунда паспорт нусхаси, боғланиш маълумотлари, агар мавжуд бўлса “Uzbekistan Airways” АЖ рейсларига амалдаги авиачипта нусхасини юбориш cўралади.

Амалга оширилаётган чартер рейслар орқали ватанга биринчи галда кекса, касал, ҳомиладор фуқаролар ва ёш болали аёллар қайтарилади.

Рўйхатга киритилган фуқароларга “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан билет сотилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Ички_ишлар

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Паспортим йўқолганлиги сабабли 30 мартгача вақтинчалик паспорт олган эдим. Карантин сабабли вақтинчалик паспортим муддати тугади. Менга қандай маслаҳат берасиз. Мен яшайдиган Вобкент тумани қизил ҳудудда жойлашган.

➡️
Хавфсизлик нуқтаи назаридан Сиз яшаётган жойда карантин тадбирлари юмшатилиб “Сариқ” тоифали ҳудудга айлантирилгач, Сиз Вобкент тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига учрашишингиз ва фуқаролик паспортини расмийлаштиришингиз мумкин бўлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Ташқи_ишлар

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Авазбек Ходжиметов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Ассалому алайкум. Менинг исмим Умид, фамилиям Зокиров. Қарши шаҳриданман.
Мен Кореяда тўрт йил ўқиб, яқинда Ўзбекистонга қайтган эдим. Пандемия сабабли энди кетолмай турибман, ваҳоланки ҳозир мени Кореяда қолиб кетган машинам ва соғлиқ суғурталарим ойма-ой кўпайиб бормоқда. Қачондан авиақатновлар йўлга қўйилиши ҳақида маълумот бера оласизми?
Чартер рейсда фақат ишчи визаси борлар олиб кетилиши айтилмоқда.

➡️
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 14 июндаги қарорига асосан жорий йилнинг 15 июнидан ўқиш ва меҳнат фаолиятини давом эттириш учун фуқароларга Ўзбекистон республикасидан авиақатновлар орқали санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган давлатларга (жумладан, Жанубий Корея) чиқишга рухсат берилди.

Авиақатновларни амалга ошириш масаласи бўйича Транспорт вазирлигига мурожаат қилиш тавсия этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Бандлик_ва_меҳнат_муносабатлари

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳ Ниязметова жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Коронавирус пандемияси сабабли хусусий корхона, Маъсулияти чекланган Жамият ташкилотларига ойлик маош сақланмаган холда мажбурий таътил бериш мумкинми?

➡️
Меҳнат кодексининг 150-моддаси биринчи қисмига кўра иш ҳақи сақланмаган таътил ходимнинг аризасига асосан берилади ва ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Ташқи_ишлар

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Авазбек Ходжиметов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Танишим Эквадор мамлакатида эди. Саволим шундан иборатки, чартер рейслар орқали унинг мамлакатимизга кела олиш имконияти бўладими? Ёки бошқа йўллари борми, агар бўлса шу ҳақида батафсил малумот берсангиз. Раҳмат.

➡️
Эквадор давлати Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси консуллик округига кирганлиги муносабати билан чартер рейс орқали қайтиш масаласида мамлакатимизнинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилиш тавсия этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Бандлик_ва_меҳнат_муносабатлари

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳ Ниязметова жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Мен уч ойдан бери ўз ҳисобимдан иш ҳақи сақланланмаган ҳолда меҳнат таътилида эдим. Яна таътил олмоқчи эдим, лекин иш жойдан уч ойдан ортиқ таътил олиш мумкин эмас дейишмоқда. Карантин вақтида неча ой иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат таътили олиш мумкин?

➡️
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган, Адлия вазирлигидан 2020 йил 28 мартда 3227-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида”ги низомнинг 9-бандига асосан иш берувчи ходимга аризасида кўрсатилган санадан бошлаб тўлиқ муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил беришга мажбур.

Ушбу меҳнат таътилига Меҳнат кодексининг 150-моддаси биринчи қисмида белгиланган максимал муддат бўйича чекловлар карантин даврида татбиқ қилинмайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Маҳалла

📥 АОКА штабига келиб тушган саволга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаеванинг жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Мен ҳозир бола тарбияси билан боғлиқ таътилдаман. Болам 8 ойлик бўлди. Уйда қайнотам ва қайнонам ҳам пенсия олади. Менга 2 ёшгача болам учун пул бериладими?

Фуқароларнинг бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли Қарорига илова қилинган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгилаб берилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги 307-сонли қароига биноан “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом”га тегишли ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, бундан буён нафақа ва моддий ёрдам олиш учун бир оила таркибига улар билан биргаликда яшайдиган болаларнинг бобо-бувилари киритилмайди. Аниқроқ айтганда, оила даромадаларини аниқлашда уларнинг пенсия маблағлари ҳисобга олинмайди.
Шу боис оилангиз таркибида пенсионер фуқаролар бор-йўқлигидан қатъи назар, сиз ўзингиз яшаб турган фуқаролар йиғинига 2 ёшга тўлмаган фарзандингиз учун нафақа олиш мақсадида мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Пенсия

📥 Карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Пенсия масалалари юзасидан келиб тушаётган савол ва мурожаатларларга Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ахборот хизмати жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Олий таълимда 3 курс талабасиман. Ҳозирги пандемия даврини инобатга олиб, ўқиш масофавий ўтказилиши режалаштирилмоқда. Мен шу даврда бюджет ташкилотида ҳисобчи лавозимида 1 ставка ишлашим мумкинми ?

✍️
Жавоб: Иш берувчининг розилиги билан ўқиш ва иш жараёнига халақит қилмаган ҳолда ҳам ўқиб ишлашга рухсат этилади.

Август ойида 55 ёшга тўламан. Нафқага чиқишим учун ҳужжатлар топширишим керак эди. Онлайн топширсам бўладими. Шу тизим йулга қўйилганми?

✍️ Жавоб: Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 47-моддасига асосан, ёшга доир пенсия — агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб олтмиш кун ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади. Шунингдек, ушбу Қонунинг 46-моддасида, тақдимномага ёки аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими корхона, ташкилот маъмуриятига ёки аризачига қўшимча равишда қайси ҳужжатлар тақдим этилиши керак. Башарти, улар қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши зарурлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан эътиборан уч ой ичида тақдим этилса, унда пенсия тайинланиши тўғрисидаги тақдимнома ёки ариза қабул қилинган кун пенсия тайинланиши учун мурожаат этилган кун деб ҳисобланиши белгиланган.

☑️ Шунингдек, пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза почта орқали юборилиши мумкин ва бунда барча зарур ҳужжатлар ҳам илова қилинган бўлиши керак. Ушбу аризани жўнатишнинг почта штемпелида кўрсатилган санаси пенсия сўраб мурожаат этилган кун ҳисобланади.

☑️ Аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолларда, Пенсия жамғармаси бўлими қўшимча яна қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлигини ташкилот маъмуриятига ёки ариза берувчига маълум қилади. Агар улар қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлиги тўғрисида хабарнома олинган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай тақдим этилса, пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қабул қилинган кун пенсия тайинлаш учун мурожаат қилинган кун ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform