Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент архитектура-қурилиш институтининг янги биносини бориб кўрди, талабалар, докторантлар ва профессор-ўқитувчилар билан мулоқот қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил новое здание Ташкентского архитектурно-строительного института, побеседовал со студентами, докторантами и профессорско-преподавательским составом.

#Mirziyoyev #tanishuv #institut #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Самарқандда илк бор жигар кўчириш амалиёти бажарилди. Унда 35 ёшли қиз 57 ёшли онасига донорлик қилди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Операция 13 соат 20 дақиқа давом этган. Жараёнда 25 нафарга яқин тиббиёт ходимлари иштирок этган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистоннинг аёлларни қўллаб-қувватлашга йўналтирган сиёсати АҚШ оммавий ахборот воситалари диққат марказида

Американинг «Diplomat» журнали сайти
да «Ўзбекистон университетларида гендер тафовутига барҳам бериш» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Унда Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил март ойида 2022-2026 йилларда мамлакатимиз иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур қабул қилинишини билдиргани қайд этилган.

«Дастур олий таълим муассасалари, техникум ва коллежларда ўқиётган хотин-қизларнинг таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз таълим кредитлари тақдим этиш, давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловларини қайтариш шартисиз қоплаш, хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим дастурлари бўйича – 50 нафар, магистратура таълим дастурлари бўйича – 10 нафар хотин-қизларга ҳар йили «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали қўшимча грантлар ажратиб борилишини кўзда тутган», деб ёзади нашр.

Мақолада ушбу чора-тадбирларнинг барчаси олий маълумот олаётган аёлларни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги алоҳида таъкидланган, деб хабар беради «Дунё» АА.

«Кўплаб аёлларни университет даражаларини олишга ундаш - бу керакли пайтдаги тўғри қадамдир, деб ёзади «Diplomat». Ҳозирга қадар мамлакатда олий таълим муассасалари сонини кўпайтириш самарали бўлди. Университетлар сони ошгани сари ўқимишли аёлларнинг улуши ҳам ортди. 2016 йилда мамлакат бўйлаб аёлларнинг атиги 5,6 фоизи олий маълумотга эга эди, энди бу кўрсаткич 17,7 фоизни ташкил этмоқда».

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Собиробод маҳалласида яратилган шароитларни кўздан кечирди. Маҳалла фаоллари, нуронийлар билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с созданными условиями в махалле Собиробод Юнусабадского района города Ташкента, побеседовал с активом махалли и представителями старшего поколения.

#Mirziyoyev #tanishuv #mahalla #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении победителей и участников 44-й Всемирной шахматной олимпиады"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 11 август, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Мустақилликнинг 31 йиллиги байрами муносабати билан авиачипталарга 50% чегирма эълон қилинганлиги тўғрисида
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Камола Икромова, "Uzairways" АЖ ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
«Беш ташаббус олимпиадаси»нинг иккинчи мавсуми доирасида ўтказиладиган танлов ва мусобақалар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Нодир Абдуқодиров, Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Тиббий-ижтимоий хизматлар соҳасида амалга оширилган ишларнинг натижалари ва устувор вазифалар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
“Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони таъсис этилди

Ҳукумат қарори (443-сон, 10.08.2022 й.) билан “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰Низомга мувофиқ “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони билан экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

🗓 Давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодларни Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳар йили 1 майгача тақдим этади.

📝 Номзодларни кўриб чиқиш учун 5 кишидан иборат комиссия тузилади.

Комиссия хулосаси асосида Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 1 июнга қадар чиқарилади.

Кўкрак нишони ҳар йили 5 июньБутунжаҳон атроф муҳит куни арафасида Қўмита раиси томонидан тантанали тарзда топширилади.

💰Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (1,2 млн сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мустақиллик байрамига чегирма

Мустақиллик байрами муносабати билан Uzbekistan Airways республикамизнинг барча аҳолиси учун 2022 йил 1 сентябрдан 4 сентябргача бўлган байрам кунларида амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларда барча турдаги тарифларга 50% чегирма эълон қилади.

Авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2022 йил 19 август куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги Хотин-қизлар форуми бўлиб ўтади.

Унда ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатларнинг етакчи хотин-қизлари иштирок этади.

Анжуман давомида бизнес-конференция, аёл тадбиркорлар иштирокида B2B муҳокамалар, миллий анъаналаримизни намоён этувчи кўргазмали дастурлар ташкил этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Шахмат ва суғурта

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-жаҳон шахмат олимпиадаси ўзбек шахмати тарихига зархал ҳарфлар билан ёзилди. FIDЕнинг биз бир оиламиз доимий шиори остида ўтган ушбу нуфузли чемпионатда Ўзбекистонинг эркаклар терма жамоаси тарихий ғалабани қўлга киритди.

Шахмат тарихи буюк чемпионлар, даъвогарлар, юқори тоифали ўйинчилар, ўз мамлакати чемпионлари, тажрибали гроссмейстерлар билан тўла. Шундай шахматчиларнинг бири Исаак Кежден.

Исаак Кежден бешта олимпиадада қатнашган Кежден тўққизта медаль қўлга киритди, бу рекорд ҳеч қачон бошқа америкалик шахматчилар томонидан янгиланмаган.

Буюк Депрессия билан боғлиқ иқтисодий қийинчиликлар бошланганда Кежденнинг шахмат карьераси секинлашди ва у оиласини боқиш учун суғурта соҳасида хавфсизроқ иш топди.

👉БАТАФСИЛ

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Ижтимоий тармоқларда «Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироатхон Мирзиёева номидан сохта аккаунтлар очилиб, хайрия ва мукофот пуллари тарқатилиши ҳақида ёлғон ахборотлар тарқатилмоқда.

Мазкур хабарлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди ва юртдошларимизни бу каби «фейк» маълумотларга ишонмасликка чақирамиз.

«Замин» фонди лойиҳалари ҳақида унинг веб-сайтида ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали хабардор бўлишингиз мумкин – Facebook | Instagram | Telegram
〰️〰️〰️

https://t.iss.one/hudud_inform
📲 2023 йил 1 январдан эътиборан Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслар крипто-активлар билан боғлиқ операцияларни фақат миллий провайдерлар орқали амалга оширишади

Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасининг норматив-ҳуқуқий ва институционал базасини такомиллаштириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

🔎 Интернет тармоғидаги ахборот ресурсларини мониторинг қилиш жараёнида Ўзбекистон фуқароларига крипто-активлар билан савдоларни амалга ошириш ва (ёки) айирбошлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи, мамлакат ҳудудида хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлмаган турли электрон платформалар фаоллиги ошиб бораётгани аниқланди.

‼️Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритиш учун ўрнатилган тартибда лицензияга эга бўлмаган электрон платформалар хизматларидан фойдаланмасликка ва эҳтиёт чораларини кўришларига, шу жумладан, шахсий маълумотларни сизиб чиқиши натижасида маълумотларнинг фирибгарлар томонидан фойдаланишга олиб келишига йўл қўймасликка чақиради.

🌐 Шунингдек, крипто-активлар билан боғлиқ савдоларини амалга ошираётган ёки хизматларни тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда ёки ноқонуний мақсадларда, фирибгарлик учун таклиф этаётган компаниялар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, Сиздан тегишли маълумотларни [email protected] электрон манзилига юборишингизни сўраймиз.

https://t.iss.one/hudud_inform