Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Олий суд раиси қабулига кириш тартиби ҳақида

Олий суд ва қуйи судлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш “Судлар тўғрисида”ги ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунлар ва процессуал кодексларда белгилаб қўйилган талаблар асосида амалга оширилади.

Шуни унутмаслик жоизки, суд тизимида жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш тартиби бошқа вазирлик ва идоралардагидан қисман фарқ қилади.

Олий суд раиси қабулига киришнинг муайян тартиби мавжуд. Унга кўра мурожаатчи Олий суд раиси ўринбосари томонидан берилган жавоб хатидан норози бўлган тақдирда Олий суд раиси қабулига кириши мумкин.

Олий суд раисининг қабулига кириш учун такрорий кассация инстанциясига протест киритиш ҳақидаги ариза топширилгач, фуқаролар қабули рўйхати шакллантирилади ва улар судловга тегишлилиги асосида сараланади. Олий суд раиси томонидан фуқароларни қабул қилиш ушбу рўйхатнинг шаклланишига қараб амалга оширилади.

Олий суд раиси томонидан 2021 йил мобайнида 3 369 нафар, 2022 йилнинг ўтган олти ойи мобайнида 606 нафар жисмоний ва юридик шахслар вакиллари қабул қилинган. Жорий йилнинг июль ойидан 9 августига қадар 30 нафар фуқаро Олий суд раиси қабулига кирган. Фуқароларнинг Тошкент шаҳрига келиб, беҳуда вақт ва маблағ сарфлашларининг олдини олиш, уларга ҳар жиҳатдан қулайлик яратиш мақсадида барча судлар биноларида видеоконференцалоқа воситалари ўрнатилган. Пировардида фуқаролар ўзлари яшайдиган ҳудуддаги судлар биноларига бориб, видеоконференцалоқа тизими орқали Олий суд раисининг қабулида иштирок этмоқда.

Олий суд раисининг қабулига ёзилиш тартиби қуйидагича:

такрорий кассация инстанциясига протест киритиш ҳақидаги аризага шикоятда келтирилган важларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиб, Олий суднинг фуқаролар қабулхонасига топшириш, почта орқали юбориш ёхуд Олий суднинг интерактив хизматлари портали (qabul.sud.uz) орқали юбориш лозим.

Шунингдек, туман, шаҳар, туманлараро ёки вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ёзма мурожаат топшириш ва интерактив хизматлар портали орқали мурожаатни Олий судга юбориш ҳам йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, Олий суд раисининг қабулига қадар иш биринчи инстанция суди қарори апелляция инстанцияси суди томонидан, сўнгра Олий суд судлов ҳайъати кассация инстанцияси томонидан кўриб чиқилган ҳамда Олий суд раиси ўринбосари томонидан такрорий кассация инстанциясида кўриб чиқилиб, шикоят қаноатлантирилмай қолдирилганлиги ҳақида рад жавоби берилган бўлиши талаб этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️⚡️Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги огоҳликка чақиради

Ижтимоий тармоқдаги баъзи ахборот каналларида "Пермдаги ўзбек диаспораси раҳбари шахсан ўз ватандошларини Украинага урушга жалб қиляпти" сарлавҳали видеолар тарқалмоқда.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон фуқароларидан бундай даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ҳамда ахборот соҳасида фаолият кўрсатаётган ижодкорлар диққатига!

АОКАда ўтказилаётган тадбирларни ёритиш қамровини ошириш, ахборот соҳаси ходимларини сифатли фото ва видео материаллар билан таъминлаш мақсадида махсус хостинг яратилган ва медиа маҳсулотлар ушбу ресурсга мунтазам жойлаштириб борилмоқда.

Энг муҳими, ушбу хостингга жойлаштирилган материаллар учун ҳеч қандай муаллифлик ҳуқуқи талаб этилмайди. Ундан фойдаланмоқчи бўлганлар ҳеч истисносиз ўз логотипларини қўйган ҳолда эълон қилишлари мумкин.

Барча тайёр медиа маҳсулотлар «Телеграм»даги АОКА media kontent канали орқали эълон қилиб борилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Salom Tashkent» видеоролигида пойтахтимиз ҳаёти билан танишинг

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпионликни қўлга киритган жамоамиз билан телефон орқали мулоқот қилиб, уларни ушбу буюк ғалаба билан қизғин табриклади.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш бўйича тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о развитии и диверсификации международных транспортных коридоров.

#Mirziyoyev #taqdimot #transport #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 10 август, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилган ишлар таҳлили
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Моҳинур Имомова, Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Электротехника саноати корхоналарининг олти ойлик фаолияти якунлари
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Намоз Толипов, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Эндокринологик касалликларни олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарияти ва мутасаддилари

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📊 Тошкент шаҳридан энг кўп Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига кўчиб кетишган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил январь-июнь ойларида Тошкент шаҳридан республиканинг бошқа ҳудудига доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар сони 4813 кишини ташкил этган.

Тошкент шаҳридан кўчиб кетиш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 80 кишига (1,6 фоизга) камайган.

Тошкент шаҳридан ҳудудларга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони:

— Тошкент вилояти – 3611 киши

— Қашқадарё вилояти – 194 киши

— Самарқанд вилояти – 130 киши

— Хоразм вилояти – 117 киши

— Сурхондарё вилояти – 117 киши

— Бухоро вилояти – 112 киши

— Навоий вилояти – 88 киши

— Қорақалпоғистон Р. – 88 киши

— Жиззах вилояти – 82 киши

— Фарғона вилояти – 82 киши

— Андижон вилояти – 76 киши

— Сирдарё вилояти – 70 киши

— Наманган вилояти – 46 киши

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси
ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида кўнгилли батальонлар тузиш ва/ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантиради, бу ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Дипломатик ваколатхона маълум қиладики, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси «Ёлланиш»га кўра хорижий давлат ҳудудидаги қуролли можароларда ёки ҳарбий ҳаракатларда қонунга хилоф равишда қатнашиш жиноят ҳисобланади. Ушбу ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарлик ўн йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

Элчихона Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг юқоридаги моддасида назарда тутилган қонунга хилоф ҳаракатларни содир этганлиги тўғрисида холис маълумотлар мавжуд бўлган барча шахслар истисносиз жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини огоҳлантиради.

❗️ Элчихона юртдошларимизни даъватларга берилмаслик ва эҳтиёткор бўлишга чақиради.

https://t.iss.one/hudud_inform
Самарқанд халқаро ҳайкалтарошлар симпозиумига мезбонлик қилади

Жорий йилнинг сентябрь ойида ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Самарқанд саммитига тайёргарлик кўришга қаратилган “Самарқанд руҳи” лойиҳаси доирасида 10 августдан 10 сентябрга қадар Самарқанд шаҳрида “Халқаро ҳайкалтарошлар симпозиуми” ўтказилади.

Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилаётган ушбу симпозиумда 7 нафар хорижий (Россия, Эрон, Ҳиндистон, Грузия, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон), 6 нафар маҳаллий ҳайкалтарошлар Зарбанд мармаридан, металлдан ва материалда ажойиб ҳайкалтарошлик намуналарини яратадилар.

Ўзбекистонда илк бор ташкил этилаётган ушбу халқаро ҳайкалтарошлар симпозиуми Самарқанд шаҳрининг "Ватанпарвар" боғида бўлиб ўтади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Қўқон шаҳрининг “Туркий дунёнинг туризм пойтахти” мақомини олганлиги муносабати билан жорий йилда вилоятимизда 30 га яқин маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июлдаги “Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-338-сон Қарори иловасида, Қўқон шаҳрининг “Туркий дунёнинг туризм пойтахти” мақомини олганлиги муносабати билан жорий йилда вилоятимизда ўтказилиши режалаштирилган маданий-маърифий тадбирлар Дастури тасдиқланди.

Дастурга кўра, жорий йил август-ноябрь ойларида Фарғона вилоятида, асосан Қўқон шаҳрида 30 га яқин маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади.

👉Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиши 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ваколатлари жорий йил 24 август куни тугаётган 6 нафар судьясининг ўрнига номзодлар юзасидан Олий Мажлис Сенатига тақдимномалар киритди.

Ушбу номзодлар:
- Балкибаева Жанагул Исмайловна;
- Гафуров Аскаржон Бойисович;
- Давлетова Кароматжон Худайбергеновна;
- Исмайлов Рахат Аминбаевич;
- Рахимов Абдуманноб Кузиевич;
- Рахманов Акмал Эргашевич
.
Улар Сенат томонидан сайланган тақдирда, ўз ваколатларига 24 август кунидан бошлаб киришадилар.

Бундан ташқари, Президент ўз тақдимномаси билан Конституциявий суд судьяси вакант лавозимига Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимини эгаллаб келган Камилов Козимджан Фазиловичнинг номзодини таклиф этди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ўз тақдимномаси билан Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Исламов Бахтиёр Джахангировичнинг номзодини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимига кўриб чиқиш учун Сенатга киритди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда Тошкент архитектура-қурилиш институтида профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашмоқда.
Шунингдек, бугун давлатимиз раҳбари Юнусобод ва Яшнобод туманидаги ижтимоий ва иқтисодий соҳа объектларига ташриф буюради.

Президент Шавкат Мирзиёев в эти минуты проводит встречу с профессорско-преподавательским составом и студентами Ташкентского архитектурно-строительного института.
Сегодня глава государства посетит также социально-экономические объекты в Юнусабадском и Яшнабадском районах.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоятида биринчи ярим йилликда камбағалликни қисқартириш борасида қандай натижаларга эришилди?

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатга барҳам берилгани ҳақида: "Бу ҳуддики оддий ҳолат... Бу оддий ҳолат эмас. Бу - революцион ҳолат"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter