Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеолавҳа юзасидан расмий маълумот

Бугун, 11 август куни ижтимоий тармоқларда "Бухорода "кўча болалари" пайдо бўлибди. Бу воқеа бўйича маълумотлар тўпланмоқда ва тез орада батафсил хабар берамиз. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бу "кўча болалари"ни ўрнини кўрсатиб қўйишларига ишончимиз комил" сарлавҳаси остида видеолавҳа жойлаштирилди.

Видеолавҳада акс этган ҳолат ҳодиса содир бўлган вақтнинг ўзидаёқ Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида тегишли тартибда қайддан ўтказилиб, ҳодиса содир бўлган жой, вақт ва иштирокчиларнинг шахсига аниқлик киритилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 277-моддаси, 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойнинг шарқий қисмида 35 кишида янги Ланъя вируси аниқланди

Олимлар Хитойнинг шарқий қисмида бир неча ўнлаб одамлар юқтирган янги ҳайвонлар вирусини аниқлади.

Шаньдун и Хэнань провинцияларида 35 нафар беморда янги Langya henipavirus (LayV) аниқланган. Уларнинг кўпчилигида иситма, чарчоқ ва йўтал каби аломатлар мавжуд.

Ушбу вирус одамларга ҳайвонлардан юққан деб тахмин қилинмоқда.

Тадқиқотчилар вирусни асосан юмронқозиқларда аниқладилар.

https://t.iss.one/hudud_inform
📢 12 август, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

● Мавзу: Ўтган олти ойда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш таҳлили
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Наврўз Ашурматов, Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Бу йилги суғориш мавсумида қанча миқдорда сув етказиб берилиши юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Шуҳрат Суюнов, Сув хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Кадастр тизимида сўнгги 7 ой давомида коррупцияни олдини олиш ва кадрлар масаласида амалга оширилган ишлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📊Қизиқ факт. Келиннинг ёши куёвникидан катта бўлган никоҳлар энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида республика бўйича 5 501 та қайд этилган никоҳларда келиннинг ёши куёвникига нисбатан катта бўлган.

Бу ҳолат ҳудудлар кесимида қуйидагича:

— Қорақалпоғистон Р. – 508 та
— Андижон вилояти – 201 та
— Бухоро вилояти – 568 та
— Жиззах вилояти – 163 та
— Қашқадарё вилояти – 478 та
— Навоий вилояти – 192 та
— Наманган вилояти – 212 та
— Самарқанд вилояти – 502 та
— Сурхондарё вилояти – 478 та
— Сирдарё вилояти – 143 та
— Тошкент вилояти – 468 та
— Фарғона вилояти – 306 та
— Хоразм вилояти – 549 та
— Тошкент шаҳри – 733 та

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ташриф буюриб, металлургия тармоғининг ишлаб чиқариш қувватларида олиб борилаётган ишларни кўздан кечиради, соҳа ходимлари ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари қатор ижтимоий соҳа объектларига ташриф буюради, бекободликлар билан мулоқот қилади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит город Бекабад Ташкентской области, где ознакомится с производственными мощностями металлургической отрасли, проведет встречу с работниками сферы и предпринимателями.

Глава государства посетит также ряд объектов социальной сферы, побеседует с бекабадцами.

Facebook|Instagram|Twitter
Фуқаронинг ҳаёти хавф остида бўлган тақдирда тиббиёт ходимлари уни даволаш-профилактика муассасасига олиб бориш учун ҳар қандай транспорт туридан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

https://t.iss.one/hudud_inform
Кеча юртимизда 27 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 65 нафарга яқин бемор касалликдан соғайди

2022 йил 11 август
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 243 487 (+27) нафарни ташкил этмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти ва саноат лойиҳалари билан танишиш мақсадида Бекобод шаҳрига келиб, Ўзбекистон металлургия комбинатида амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан танишди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов бугунги кунда талабалар ва уларнинг ота-оналарини қийнаётган мавзу — ўқишни кўчириш ва магистратурага қабул жараёнлари бўйича эксклюзив интервью берди.

Нега бундай тартиб ўрнатилгани, ечимлари қаерда экани каби саволларга жавобларни суҳбатнинг тўлиқ варианти орқали билиб олишингиз мумкин.

Махсус интервьюни бугун, 12 август куни соат 17:00 да Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг YouTubeдаги каналида кўриш мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон металлургия комбинатида давлатимиз раҳбари раислигида металлургия тармоғини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

На Узбекском металлургическом комбинате под председательством главы нашего государства состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития металлургической отрасли.

#Mirziyoyev #videoselektor #metallurgiya #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter