Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.38K subscribers
15.2K photos
3.97K videos
469 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#2023_йил_1_майдан

Шифохоналарда даволанаётган ногиронлиги бўлган болага ғамхўрлик қилаётган шахсларга:

🔹боланинг ёнида бўлиш учун шароит яратилади;

🔹мазкур давр учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ва бепул овқат берилади.

@haqiqatonline_24
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#2023_йил_1_майдан

Давлат кўчмас мулклари ва акция пакетлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади
.

Унга кўра:

республика мулки бўлган давлат кўчмас мулклари ва давлат акция пакетлари (улушлари) Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади, бундан Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли улушлар ҳамда Президент қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш билан боғлиқ таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар Давактив агентлигининг тегишли буйруғи мавжуд бўлганда давлат рўйхатидан ўтказилади;

давлат кўчмас мулк объекти ва бўш ер участкалари негизида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар битим тузилгач 10 кун муддатда “Давлат мулки” ахборот тизимига киритилади;

вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кўчмас мулки негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва уларни бегоналаштириш ҳамда давлат иштирокидаги корхоналар ва улар тизимидаги корхоналарга учинчи шахслар томонидан инвестиция киритишга оид келишувлари (битим, шартнома, меморандумлар) бўйича мажбурий тартибда Агентлик хулосаси олинади.

@haqiqatonline_24
#2023_йил_1_майдан

❗️Расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ҳам ипотека кредитлари берилади

Унга кўра:

👉банкларга расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ипотека кредитини ажратишда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашнинг муқобил усулларидан фойдаланишга, шу жумладан қарз олувчиларнинг банк картаси айланмаси, ижара, коммунал ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларини инобатга олувчи скоринг тизими жорий қилинади;

👉банкларга қарз олувчи томонидан тўланган дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, субсидиясиз ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилади;

👉профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталарига имтиёзли шартларда субсидия хабарномаларини бериш тартиби жорий этилади;

👉уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун олинадиган ипотека кредитлари бўйича берилган субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 4 ой этиб белгиланади;

👉2023 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023 йил 1 майдан 2023 йил 1 декабргача қабул қилинади;

👉Иқтисодиёт ва молия вазирлигига “Халқпарвар” комиссияларининг ахборотига асосан хато ажратилган деб топилган субсидия хабарномаларини дастурий таъминотдан тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш ҳуқуқи берилади.

@haqiqatonline_24