#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларига қўшимча тўлов ва компенсация берилади
Кеча, 8 июнь куни Давлатимиз раҳбари томонидан “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра:
👉1941–1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга, шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига ҳар ойда БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида қўшимча тўлов тўлаб борилади;
👉1941–1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга бепул етказиб бериладиган зарур кийим-кечак ва пойабзаллар ўрнига кийим-кечак хариди учун ҳар йили август ойида БҲМнинг 15 баравари (4 млн 500 минг сўм) миқдорида тўланадиган компенсация жорий этилади.
➡️ Бунда, қўшимча тўлов Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан пенсияларни ва нафақаларни тайинлашга масъул бўлган ташкилотга ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ёки ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида тақдим этиладиган маълумотлар асосида амалга оширилади.
@haqiqatonline

Табиий газ ва электрнинг янги нархлари тасдиқланди
“Ёқилғи-энергетика ресурслари таъминотида бозор мезанизмларини жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
❗️Қарор билан ёқилги-энергетика ресурсларининг 2022 йил 15 июлдан ва 2023 йил 1 апрелдан кучга кирадиган янги нархлари тасдиқланди (нархлар билан юқоридаги жадвал орқали тўлиқ танишишингиз мумкин).
👉 Шунингдек, 2026 йилдан табиий газ, электр ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ва нархлар эркин шаклланади.

⚡️Нодавлат спорт-таълим муассасаларига давлат бинолари 2024 йилгача бепул ижарага берилади
Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Нодавлат спорт-таълим муассасаларида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлаш ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
➖Унга кўра, 2022 йил 1 июлдан спорт соҳасидаги мактабдан ташқари нодавлат спорт-таълим муассасаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чоралари жорий этилади:
👉ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ҳамда совриндор бўлган спортчилар томонидан ташкил этилган нодавлат спорт-таълим муассасаси учун давлатнинг бино ва иншоотларини 2024 йил 1 январгача ижара тўловларисиз бериш;
👉2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача нодавлат спорт-таълим муассасаси томонидан хизматларни кўрсатиш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларини 50 фоизга камайтириш.
👉Нодавлат спорт-таълим муассасасини божхона божини тўлашдан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
👉Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган нодавлат спорт-таълим муассасалари тренерларига бир марталик пул мукофотлари тўланади.

⚡️Инновацион фаолият субъектлари сони қарийб 4 бараварга оширилади
“2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
📋 Фармон билан 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегияси тасдиқланди.
✅ Кичик тадбиркорликнинг инновацион фаоллигини ошириш орқали ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий жадал ўсишини таъминлаш Стратегиянинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.
Шунингдек, Фармонга мувофиқ Стратегияни амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.
🔰 Мақсадли кўрсаткичлар доирасида:
▫️инновацион фаолият субъектлари сони 613 тадан 2 250 тагача етказилади;
▫️инновацион инфратузилма субъектлари сони 3 бараварга оширилади;
▫️инновацион тадбиркорлик натижасида яратиладиган янги иш ўринлари сони 4 бараварга оширилади.
👉2022 йил 1 августдан инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишда “тармоқ-ҳудуд-илмий/олий таълим ташкилот” занжирининг яхлит тизими жорий этилади.
☑️ 2022 йил 1 августдан “тубдан янгиловчи” инновациялар яратишни рағбатлантиришнинг қуйидаги тизими жорий этилади:
▫️маҳаллий илмий ташкилотлар ва корхоналарга инновацион товарлар бўйича давлат органлари билан шартномаларни тўғридан-тўғри имзолаш ҳуқуқи берилади;
▫️устав фондида 50 ва ундан кўп фоиз давлат улуши бор хўжалик жамиятларида фойда солиғини тўлагунгача унинг 10 фоизгача ажратмаларидан Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Бунда:
➖маблағлар “тубдан янгиловчи” инновацияларни яратишга ва жорий қилишга йўналтирилади;
➖Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар портфели Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилади.

#қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️Ичимлик суви тармоқларида таъмирлаш ишлари амалга оширилаётганда сув транспортда етказиб берилади
Кеча, 22 июль куни Давлатимиз раҳбари томонида “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги қонун имзоланди.
Унга кўра, истеъмолчиларнинг сифатли ичимлик суви билан таъминланиши кафолатланади.
👉 Ҳар қандай ташкилотлар ичимлик суви таъминоти ташкилоти сифатида фаолиятни амалга ошириши мумкин.
👉Ичимлик суви таъминоти ташкилотлари истеъмолчининг ҳаётига, соғлиғига ҳамда мол-мулкига моддий ва маънавий зарар етказганлик учун жавобгар бўлади.
👉 Истеъмолчилар ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматларнинг узлуксиз ва хавфсиз кўрсатилишини, шунингдек ўз ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига хавф туғдирмайдиган сифатга ва миқдорга эга бўлган ичимлик суви берилишини шартнома шартларига мувофиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга.
🔘 Ичимлик суви қуйидаги ҳолларда транспортда етказиб берилади:
🔸ичимлик суви таъминоти ташкилотининг тармоқлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга;
🔸ичимлик суви қувурларидаги ва ичимлик суви таъминоти тармоқларининг бошқа иншоотларидаги авариялар чоғида;
🔸ичимлик суви таъминоти тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилаётганда;
🔸фавқулодда вазиятларда.
❗️ Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тўловлар халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари томонидан тасдиқланади.

⚡️АКТ соҳасидаги ўқув курси ўқувчилари ва битирувчилари учун истеъмол кредити ажратилади
Кеча, 12 август куни Давлатимиз раҳбари “Замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Унга кўра, 2022 йил 1 октябрдан нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида ўқиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилади.
🔰Бунда таълим кредитлари:
🔹Марказий банкнинг асосий ставкасида (15%);
🔹БҲМнинг 65 бараваригача 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга ажратилади;
🔹“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандлари учун таълим кредити олишда гаров ва кафиллик талаб этилмайди.
2022 йил 1 ноябрдан IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ўқув курсларида таҳсил олаётган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер харид қилиш учун БҲМнинг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) истеъмол кредитлари ажратилади.
⏩ Бунда истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловлари Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваригача қисми Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилинади.

💰2023 йил 31 декабргача ҚҚС тўлайдиган чорвачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида ва аҳоли хонадонлари билан кооперация усулида етиштирган қорамоллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 4 000 сўм ва сутнинг ҳар бир литри учун 400 сўм субсидия берилади.
✅Бунда, субсидия ҚҚСдан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади.

❗️Деҳқончилик учун ерлар аҳолига 30 йилга ижарага берилади
“Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Унга кўра, фермерлар ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлардан 2022 йил якунигача қўшимча 20 минг гектар – умумий 100 минг гектар экин майдонлари, 2023 йилда 95 169 гектар экин майдонлари аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага берилади.
❗️ Бунда экин майдонлари 30 йил муддатга:
▫️сув таъминоти яхши бўлган ерлардан – Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 0,15 гектардан 1 гектаргача, бошқа вилоятларда 0,30 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,30 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда;
▫️кам сувли ерлардан – вилоятларда 0,50 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,50 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда ижарага берилади.
📝 2022–2023 йилларда экин майдонларини аҳолига бериш учун ўтказиладиган танловда 1 та талабгор иштирок этса ҳам, истисно тариқасида, танлов ўтказилган ҳисобланади.
☑️ Иссиқхона ривожланган туманларда деҳқон хўжаликларига ажратиб берилган экин майдонларида иситиш тизимларини ўрнатмаган ҳолда енгил конструкцияли иссиқхоналар қурилишига рухсат берилади.
📌 “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳолига деҳқон хўжалигини учун ер танлов орқали ижарага берилганда, улар дафтарлардан чиқарилмайди ва улар учун барча имтиёз ва преференциялар бир йилга сақлаб қолинади.

❗️Пенсияни ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби жорий этилади
Кеча, 19 сентябрь куни “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш киритилди
Унга кўра, отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларнинг боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 баравари миқдорида амалга оширилиши белгиланди. Илгари 10 баравари эди.
Шунингдек, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан 12 бараварига оширилади.
Ушбу тартиблар 2023 йил 1 январдан кучга киради.
Маълумот учун, ҳозирги кунда Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори 324 минг сўмни ташкил этади.

⚡️ 1 мартдан АИ-80 маркали бензин нархи қимматлашиши кутилмоқда
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 12 декабрдаги қарори билан 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартга қадар импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун, истисно тариқасида, акциз солиғи «ноль» ставкада қўлланаётган эди.
2023 йил 1 мартдан ушбу муддат тугайди ва АИ-80 маркали бензин яна қимматлашиши мумкин.

⚡️1 мартдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?
➖Олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларини ўтказиш тизими жорий қилинади;
➖Солиқ тўловчиларга солиқ текширувлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади;
➖Ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча юридик шахсларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тижорат хизматларини кўрсатишга рухсат берилади;
➖Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари доимий равишда ташкил этилади;
➖Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан амалга ошириладиган бир шартнома суммаси БҲМнинг 3 500 баравари ва ундан юқори бўлган давлат харидлари бўйича буюртмалар тўғридан-тўғри шартномалар асосида бажарилишига йўл қўйилмайди.

#2023_йил_1_майдан
Давлат кўчмас мулклари ва акция пакетлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади.
Унга кўра:
➖республика мулки бўлган давлат кўчмас мулклари ва давлат акция пакетлари (улушлари) Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади, бундан Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли улушлар ҳамда Президент қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
➖давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш билан боғлиқ таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар Давактив агентлигининг тегишли буйруғи мавжуд бўлганда давлат рўйхатидан ўтказилади;
➖давлат кўчмас мулк объекти ва бўш ер участкалари негизида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар битим тузилгач 10 кун муддатда “Давлат мулки” ахборот тизимига киритилади;
➖вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кўчмас мулки негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва уларни бегоналаштириш ҳамда давлат иштирокидаги корхоналар ва улар тизимидаги корхоналарга учинчи шахслар томонидан инвестиция киритишга оид келишувлари (битим, шартнома, меморандумлар) бўйича мажбурий тартибда Агентлик хулосаси олинади.
@haqiqatonline_24

⚡️1 ноябрдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар бўлади?
👉Автотранспорт воситалари учун авторақам нархи 1 млн 155 минг сўмни (хозирда 495 минг сўм), мототранспорт учун – 577,5 минг сўмни ташкил этади (247 500).
👉“Умра” хизматларини кўрсатиш учун қуйидаги қўшимча лицензия талаблари кучга кирмоқда:
➖100 минг $ эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш;
➖“Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида исломий таълим мутахассиснинг бўлиши.
👉Ҳокимлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари Қурилиш вазирлигининг шаҳарсозлик соҳасида билимларни оширишга қаратилган курсларида ўқийди.
👉Ёнғин назорати соҳасида янги талаблар кучга киради
➖Давлат ёнғин назорати органлари хулосасини олмасдан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни аукционга чиқариш,
➖қурилиш объектлари лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш,
➖қурилиш ишлари тугаган объектлардан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тақиқланади.
👉“Охирги миля” тамойили асосида хонадонларга интернет тармоғини олиб бориш дастури амалга оширилади.

❗️Эндиликда жамоатчилик томонидан ижобий қабул қилинган ва ғоявий юксак энг яхши 50 та медиа маҳсулотнинг ҳар бири 50 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади
“Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2024–2025 йилларда республикада ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг календарь режаси тасдиқланди.
❕2024 йилдан ҳар икки йилда бир марта октябрь ойида бадиий ҳаваскорлик жамоалари ўртасида республика танлови ўтказилади.
🔘 2024 йил 1 апрелдан:
▫️“Маданият тўлқинлари” медиа лойиҳаси амалга оширилади.
Медиа лойиҳа доирасида танлов ўтказиладиган йўналишлар ва уларнинг концепцияси белгилаб берилиб, жамоатчилик томонидан ижобий қабул қилинган ва ғоявий юксак энг яхши 50 та медиа маҳсулотнинг ҳар бири 50 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади;
▫️“Хон қабули” театрлаштирилган тарихий тантанали расмий қабул маросими намуна сифатида Қўқон шаҳридаги Худоёрхон ўрдасида ташкил этилади;
▫️аҳоли орасида, айниқса, ижтимоий тармоқларда машҳур маҳаллий ва хорижий шахслар иштирокида “Юлдуз билан саёҳат” лойиҳаси амалга оширилади;
▫️тегишли манзилларда “Кўча санъати ва мусиқаси” лойиҳаси амалга оширилади.
Бунда:
➖тегишли кўчаларда чолғу асбоблари, рассомчилик ва ҳунармандчилик савдо расталари ташкил этилади;
➖ҳар чорак якунида ҳар бир ҳудуддан 10 нафар фаол ижодкор БҲМнинг камида 20 баравари миқдоридаги пул маблағлари билан рағбатлантириб борилади.
📌 Қарорга кўра, миллий маданиятимизни хорижда фаол тарғиб этувчи чет эл фуқаролари, жумладан ватандошлар фаолиятини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбек маданияти элчиси” мақомини бериш тизими жорий этилади.

❗️Ота-оналарнинг ҳар қандай ёшдаги фарзандлари контракти учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинади
Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Божхона кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, тўланиши божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлмаган божхона йиғимларини божхона ҳудудида тўлаш белгиланди.
Солиқ кодексига солиқ ҳисоботларини 3 йил бут сақлашга оид ўзгартириш киритилди (илгари 5 йил эди).
Камерал солиқ текширувида қуйидаги солиқ назорати тадбирларини ўтказиш тақиқланди (қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш (қайтариш) мақсадида ўтказиладиган камерал солиқ текшируви мустасно):
▫️солиқ тўловчи ҳудудига кириш;
▫️солиқ тўловчи ҳудуди ва биноларини кўздан кечириш;
▫️солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;
▫️солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.
📁 Эндиликда солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун 3 йил ичида жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши керак, 3 йилдан кейин шахс ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас (илгари 5 йил эди).
✅ Ота-оналар ҳар қандай ёшдаги фарзандларининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиши учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинади.
Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган.
Қуйидагиларга қўлланиладиган солиқ имтиёзлари 2028 йил 31 декабргача узайтирилди:
🔹Ўзбекистон резидентлари ва норезидентлари бўлган жисмоний шахсларнинг (акциядорларнинг) акциялар бўйича дивидендлар тарзидаги даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади;
🔹Ўзбекистоннинг норезидентлари бўлган юридик шахсларнинг (акциядорларнинг) акциялари бўйича дивидендлар тарзидаги даромадларига фойда солиғи бўйича 5 фоиз миқдорида солиқ ставкаси қўлланилади;
🔹Ўзбекистоннинг резидентлари ва норезидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича фоизлар тарзидаги даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан ҳамда фойда солиғидан озод этилади.
Ушбу Қонун 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

#Стратегия
2024 йил 1 мартдан:
🔸“Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ёшларни чет тиллари ва касб-ҳунарга ўқитиш мақсадларига йўналтирилади;
🔸ёшларни замонавий касбларга ўқитиш бўйича “Устоз” махсус платформаси ишга туширилади ва дастлабки босқичда мазкур платформа орқали 250 минг нафар ёшлар қамраб олинади;
🔸ёш хотин-қизларни тадбиркорлик, маркетинг, график-дизайн каби замонавий касбларга ўргатиш учун “Қизлар академияси” платформаси ишга туширилади ва бу орқали ёш хотин-қизлар учун турли танлов, лойиҳалар, ўқув оромгоҳлари, стажировкалар ташкил этилади.
@haqiqatonline_24
2024 йил 1 мартдан:
🔸“Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ёшларни чет тиллари ва касб-ҳунарга ўқитиш мақсадларига йўналтирилади;
🔸ёшларни замонавий касбларга ўқитиш бўйича “Устоз” махсус платформаси ишга туширилади ва дастлабки босқичда мазкур платформа орқали 250 минг нафар ёшлар қамраб олинади;
🔸ёш хотин-қизларни тадбиркорлик, маркетинг, график-дизайн каби замонавий касбларга ўргатиш учун “Қизлар академияси” платформаси ишга туширилади ва бу орқали ёш хотин-қизлар учун турли танлов, лойиҳалар, ўқув оромгоҳлари, стажировкалар ташкил этилади.
@haqiqatonline_24
#қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️1 мартдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?
➖Айрим ҳудудларга “экомаҳалла”, “экоқишлоқ” ва “экоовул” мақоми берилади;
➖Чет элдан туриб айрим нотариал битимларни расмийлаштириш тартиби йўлга қўйилади;
➖Айрим шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш учун мослашувчан иш тартиби жорий этилади;
➖Васийликдаги шахснинг мол-мулки билан боғлиқ битимлар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари билан келишилад;
➖22 турдаги лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар бекор қилинади;
➖“Бизнесга лицензиясиз кириш” махсус режими жорий этилади;
➖Айрим турдаги қуёш панелларини четдан олиб кириш тақиқланади;
➖Ногиронлар учун Uzbekistan.travel порталидан фойдаланиш имконияти яратилади;
➖Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қайта ижарага бериши мумкин бўлади.

#2024_йил_1_апрелдан
⚡️⚡️Тегишли манзилларда “Кўча санъати ва мусиқаси” лойиҳаси амалга оширилади.
Бунда:
⭐️тегишли кўчаларда чолғу асбоблари, рассомчилик ва ҳунармандчилик савдо расталари ташкил этилади;
⭐️ҳар чорак якунида ҳар бир ҳудуддан 10 нафар фаол ижодкор БҲМнинг камида 20 баравари миқдоридаги пул маблағлари билан рағбатлантириб борилади.

#2024_йил_1_майдан
Реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун ҳар ойда қўшимча пул тўловлари ўрнига ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида моддий ёрдам жорий этилади.