Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.35K subscribers
16.6K photos
4.42K videos
544 files
11.5K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#Бунёдкорлик
ДИҚҚАТ, ЯНГИЛИК: "Нурафшон- смарт сити"нинг "қозиғи"қоқилди

Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.iss.one/haqiqatonline
#Бунёдкорлик

Президентимиз ташаббуси билан вилоятимизнинг маъмурий маркази ҳисобланган Нурафшон мамлакатимиз тарихидаги биринчи “ақлли” шаҳар бўлиши режалаштирилганди. Бугун ушбу навқирон шаҳарга тамал тоши қўйишга бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Унда Бош вазир А. Арипов, вилоят ҳокими Ғ. Ибрагимов турли вазирлик ва идоралар мутасаддилари, вилоят фаоллари ва шаҳар жамоатчилиги ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Дастлаб халқимизнинг эзгу анъанасига мувофиқ, сити қурилаётган майдонда жонлиқ сўйилиб, тиловат қилинди. Қурилажак шаҳарга файзу ободлик, халқимизга фаровонлик, бундай эзгу ишлар бошида турганлар куч-қувват тилаб дуолар қилинди. Мамлакатимиз Бош вазири навқирон шаҳарнинг рамзий тамал тошини қўяр экан, замонавий мегаполисга айланаётган шаҳарда яқин йиллар ичида замонавий архитектура ютуқларини ўзида мужассамлаштирган муҳташам иншоотлар, тураржойлар, ижтимоий маданий объектлар, йўл ва кўприклар, сўлим боғ ва хиёбонлар барпо этилиши кўзда тутилганини қайд этди. Шаҳар маркази узра оқиб ўтадиган сунъий анҳор ёқаси бўйлаб йўл ётқизилиб, кафе, дўкон ва бошқа маиший объектлар ишга туширилади.
Ақлли шаҳарда инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалаларига жуда катта эътибор қаратилади. Бу ишларни амалга оширишда яратилаётган янги иш ўринлари аҳоли даромадларини кўпайтиришга хизмат қилади, албатта.
Ўтган йилнинг ўзидаёқ, маҳаллий ва хорижлик сармоядорлар томонидан улкан инвестицион лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга киришилгани эътиборлидир.
Биринчи бор барпо этилаётган “ақлли шаҳар”ни нафақат аҳоли, балки хорижлик сайёҳлар учун ҳам севимли масканга айлантириш мақсадида туризм йўналишида ҳам қатор режалар белгилаб олинган. Жумладан, ҳадемай бу ерда замонавий, осмонўпар меҳмонхоналар қурилади ва мавжудлари реконструкция қилинади. Энг илғор шифо масканлари, спорт комплекслари тикланади. Яна бир гуруҳ тадбиркорларимиз умумий овқатланиш шахобчалари тармоғини йўлга қўйишни мақсад қилишган.
Аминмизки, Президентимиз бошлаган эзгу ташаббус, нурафшонликларнинг азму шижоати билан вилоятимизнинг гўзал ва навқирон шаҳрининг эртаси ўз номига монанд – “нурафшон” бўлади.
...Йиллар ўтади, бироқ вилоятимиз аҳлининг бугунги бунёдкорлик шижоати ва яратувчанлик азму қарори тарих зарварақларига мамлакатимиз харитасида пайдо бўладиган янги ва навқирон шаҳар янглиғ мангуга муҳрланади.
Эрали Норбеков,
@haqiqatonline мухбири
👇👇👇
https://t.iss.one/haqiqatonline
#ободлик
#бунёдкорлик
#қибрай

⚡️Бўкадан бошланган эзгу ташаббус вилоят ҳудудлари бўйлаб кенг қулоч ёймоқда

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
🔥1
#жараён
#бунёдкорлик

⚡️Зойир Мирзаев Чирчиқ шаҳрида олиб борилаётган қурилиш ишлари, бунёдкорлик лойиҳалари билан танишди

➡️
Батафсил

⚡️⚡️📬@haqiqatonline телеграм каналини кузатиб боринг!
#бунёдкорлик
#жараён

⚡️Нурафшон ўз номи ва мақомига мос манзилга айланиши керак

➡️
Батафсил

⚡️⚡️📬@haqiqatonline телеграм каналини кузатиб боринг!
#Бунёдкорлик
#Оҳангарон

Оҳангаронда янги масжид фойдаланишга топширилди

Оҳангарон тумани “Телов” МФЙ ҳудудида жойлашган "Чилқори" жомеъ масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят бош имом-хатиби Жасур домла Раупов иштирок этди.

Қутлуғ Рамазон ойининг жума куни очилган мазкур янги масжидда намозхонлар жума намозини ўқидилар.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бунёдкорлик

Оҳангарон туман "Телов" маҳалласида 2021 йилда қурилиши бошланган мактаб биноси фойдаланишга топширилди

@haqiqatonline
#бунёдкорлик

Олмалиқда ўқув марказ ва тикувчилик цехи фаолияти йўлга қўйилди

Олмалиқ шаҳри "Дўстлик" МФЙ ҳудудида жойлашган бўш турган бинода маҳалладаги хотин-қизлар учун ўқув марказ ва тикувчилик цехи фаолияти йўлга қўйилди.

Бугун ушбу ўқув маркази ва тикувчилик цехининг тантанали очилиш маросимида шаҳар 2-сектор раҳбари, прокурор Абдумалик Қўлдашев, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Олмалиқ шаҳрига бириктирилган республика вакили Зуҳриддин Сатторов ҳамда маҳалла нуронийлари ҳам иштирок этди.

Таъкидланишича, бу ерда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари томонидан аниқланаётган ишсиз ва ҳунар эгаллаш истагини билдираётган хотин-қизлар мазкур марказда бепул ўқитилиб, иш билан таъминланади.

@haqiqatonline
👍2
#бунёдкорлик
#Оҳангарон

⚡️Оҳангарон туманида тўлиқ автоматлаштирилган ғишт ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги корхона қад ростламоқда
 
“ECO KERAMIKA” МЧЖ томонидан ўзига хос – айлана шаклда бунёд этилаётган мазкур завод лойиҳасининг умумий қиймати 16,7 млрд. сўмга тенг бўлиб, Хитойдан келтирилган робототехника билан жиҳозланган.  

Йилига 54 млн. дона ишлаб чиқариладиган ғиштнинг 95 фоизи экспорт қилишга (Қозоғистон Республикасига) мўлжалланган.

Корхона жорий йилнинг июль ойи охирларида фойдаланишга топширилиши ва 100 дан зиёд янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

@haqiqatonline
#бунёдкорлик

⚡️Оҳангарон туманида янги МТТ фойдаланишга топширилди

Бугун, 1 июнь куни Оҳангарон туманида 180 ўринга мўлжалланган янги мактабгача таълим ташкилоти биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу кичкинтойлар учун байрам совғаси бўлди десак, муболаға бўлмайди.

Тадбирда туман ҳокими Абдурасул Абдуллаев иштирок этиб, барчани янги иншоотнинг фойдаланишга топширилаётганлиги билан самимий қутлади.

@haqiqatonline
#бунёдкорлик

⚡️⚡️Янги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

⚡️Бугун, 1 июнь куни Олмалиқ шаҳрининг "Гултепа" МФЙда давлат хусусий-шерикчилик асосида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг расмий очилиш маросими ўтказилди.

Мазкур МТТнинг ишга тушиши натижасида маҳалладаги 8 нафар хотин-қизнинг доимий бандлиги таъминланди.

@haqiqatonline
👍1
#бунёдкорлик

Оҳангарон тумани ҳокими Абдурасул Абдуллаев "Қуюн" маҳалла фуқаролар йиғинида барпо этилаётган янги Мактабгача таълим ташкилоти ва оилавий поликлиника биноларининг қурилиш ишлари жараёни билан танишди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

@haqiqatonline
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#бунёдкорлик
#Тошкент_тумани

⚡️⚡️Тошкент туманида янги замонавий МТТ қурилди

Тумандаги 4-сектор ҳудудига қаришли Оқтом маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 200 ўринли янги давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси қурилди. Мазкур маҳалла 2019 йилда Давлатимиз раҳбари томонидан ”Обод қишлоқ” дастурига киритилганди.

Ушбу дастур бўйича бунёд қилинган муассасада ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа, спорт зал ва бассейнлар ҳам мавжуд. Боғчада инглиз ва рус тиллари бўйича машғулотлардан ташқари шахмат- шашка, расм чизиш, бадиий гимнастика, сузиш тўгараклари фаолият кўрсатиши режалаштирилган.

@haqiqatonline
#Юқори_Чирчиқ
#бунёдкорлик

Кавардон маҳалласида «Омилхон Эшон» жоме масжиди фойдаланишга топширилди

@haqiqatonline
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бунёдкорлик

⚡️Оҳангароннинг тоғли ҳудудида яна бир замонавий мактаб қад ростлади

Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан Туманнинг “Четсув” маҳалласида жойлашган 21-умумий ўрта таълим мактабининг “Оқтош” қишлоғидаги филиалида қайта қурилиш қилиниб, 54-мактаб мақоми берилди.

@haqiqatonline
#бунёдкорлик

⚡️Чирчиқ шаҳрида янги спорт майдончаси фойдаланишга топширилди

Тошкент вилоятида “Беш ташаббус олимпиадаси” нинг I-мавсумида ғолиб ва совриндорлари учун босқичма босқич спорт майдонлари қурилиб топширилмоқда.

Хусусан, бугун, 17 сенябрь куни Чирчиқ шаҳрида янги спорт майдончасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи, ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги мутасадди раҳбарлари иштирок этишди.

мутасаддиларнинг маълум қилишича, вилоятнинг яна 21 та маҳалласида шундай спорт майдончаларини қуриш режалаштирилган.

@haqiqatonline
👏2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#таълим
#бунёдкорлик

⚡️Қибрай тумани "Наврўз" маҳалласидаги 46-умумий ўрта таълим мактаби инвестиция дастури доирасида 6 млрд. 663 млн. сўм ҳамда саховатпеша хомийларнинг қўшимча маблағлари эвазига барча қулайликларга эга замонавий бино кўринишида қад ростлади.

@haqiqatonline
#бунёдкорлик

⚡️Паркент туманида янги маданият саройи фойдаланишга топширилди

 “Қизилтоғ” шаҳарчаси “Файзобод” маҳалласида жойлашган “Чотқол” маданият саройи биноси фойдаланишга топширилиши паркентликлар учун муносиб совға бўлди. 

ОКМК ҳомийлиги остида бунёд этилган марказ бугун 300 дан ортиқ ёшларга хизмат қилмоқда. Унда замонавий кутубхона, бадиий тўгарак хоналари мавжуд. Мусиқа асбоблари, мусиқий марказлар ҳамда кўчма саҳналар билан ҳам таъминланди.

Қисқа муддатларда замонавий қиёфага келтирилган мазкур бинонинг очилиш маросимида маданият вазири Озодбек Назарбеков, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев, ОКМК бош директори Абдулла Хурсанов, шунингдек, нуронийлар, соҳа ходимлари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди. 

@haqiqatonline_24
👍5👏1
#Бунёдкорлик

⚡️ “Байтқўрғон — Паркент“ электрлаштирилган темир йўл қурилиши бошланди

“Байтқўрғон – Паркент” электрлаштирилган темир йўлининг умумий узунлиги 23,8 километрдан иборат бўлади.


Лойиҳа доирасида 2 та ажратиш пункти, 4 та кўприк, 2 та йўл ўтказгич, 1 та туннель туридаги йўл ўтказгич, 78 та сув ўтказиш иншооти, 7 та автомобиль йўли ва темир йўли кесишмаси қурилиши режалаштирилган.

Паркент туманини пойтахт билан боғловчи электрлаштирилган темир йўлнинг қурилишига старт беришга бағишланган тадбирда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мутасаддилари, Паркент тумани ҳокими Сардор Исоқулов ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этди.

@haqiqatonline_24
👍3