Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.35K subscribers
16.6K photos
4.42K videos
543 files
11.5K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#таълим

Қайси фанлардан қачон миллий сертификат имтиҳони бўлади?

Ўзбек тили ва адабиёти — 29 октябрь куни (рўйхатдан ўтиш 16 октябргача);

Қорақалпоқ тили ва адабиёти — 19 ноябрь куни (рўйхатдан ўтиш 30 октябрь-5 ноябрь);

Рус тили ва адабиёти — 24декабрь куни (рўйхатдан ўтиш 4-10 декабрь кунлари);

Биология — 19 ноябрь куни (рўйхатдан ўтиш 30 октябрь- 5 ноябрь);

Тарих — 3 декабрь куни (рўйхатдан ўтиш 13-19 ноябрь кунлари)

Физика — 3 декабрь куни (рўйхатдан ўтиш 13-19 ноябрь кунлари);

Математика — 24 декабрь куни (рўйхатдан ўтиш 4-10 декабрь кунлари);

География — 2024 йил январь ойида;

Кимё — 2024 йил январь ойида имтиҳон бўлади.

@haqiqatonline_24
#таълим

⚡️Ўзбекистонда чекка ҳудудда яшовчи ёшлар учун онлайн мактаб ташкил этилди

"Мирзо Улуғбек" онлайн мактаби тоғли ва чекка ҳудудларда яшовчи ўқувчиларнинг яхшироқ таълим олиши учун мўлжалланган. Ҳозирча бу онлайн мактабда Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарёнинг олис ҳудуддаги 3 та мактаби ўқувчилари математика ва инглиз тилидан қўшимча таълим олади.

Лойиҳа тест-синов жараёнида ижобий натижалар олингандан сўнг Республиканинг бошқа тоғли ва чекка ҳудудларидаги таълим муассасаларига жорий этилиши режалаштирилган.

P/S. Қизиқ, тоғли ва чекка ҳудуддаги ёшлар дарсларда онлайн қатнашиши учун интернет сифати талабга жавоб берармикин? Дарс пайти чироқ ўчиб қолмаслигига-чи?

@haqiqatonline_24
#таълим_янгиликлари
#Расман

⚡️⚡️Ўқитувчи бўлиб ишлайдиган талабаларга ҳам сертификат учун устама тўланади

Миллий сертификат олган талаба-ўқитувчиларга ҳам бошқа ўқитувчиларга тўлангани каби сертификат учун устама тўланади. Талаба бўлгани учун уларга алоҳида қоида қўлланилмайди.

Демак, сертификат абитуриентлардан ташқари пед йўналишларда ўқиётган талабаларга ҳам фойда бериши мумкин.

❗️ Эслатиб ўтамиз, умумтаълим фанларидан миллий сертификатлар учун ўқитувчиларга 20 фоиз, халқаро сертификатлар учун эса 50 фоиз устама тўланади.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#таълим

⚡️⚡️Мактабларнинг 10-11-синф ўқувчилари учун 4 та йўналишда танлов фанлари белгиланди

Ушбу фанлар ўқувчиларга чуқурлаштириб ўқитилади.

Йўналишлар қуйидагича:
математика-физика;
она тили-чет тили;
кимё-биология;
математика-чет тили.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар беришича, ҳозир тажриба-синов тариқасида математика-физика йўналишида 16 та, она тили-чет тили йўналишида 51 та, кимё-биология йўналишида 40 та, математика-чет тили йўналишда 30 та синфда ўқувчилар таълим олмоқда.

@haqiqatonline_24
👍1
#таълим

⚡️Вилоятдаги 4 та мактабни реконструкция қилиш учун қарийб 3,6 млрд. сўм ажратилади

Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли фармойиши билан вилоят маҳаллий бюджетининг 2023 йил III чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонасига:

Ангрен шаҳридаги ДИМИни Президент таълим муассасалари тизимидаги
ихтисослаштирилган мактабга мослаштириб реконструкция қилиш харажатлари учун
878,0 (саккиз юз етмиш саккиз) миллион сўм;

Ўрта Чирчиқ туманидаги 20-сонли мактабни ихтисослаштирилган мактабга
мослаштириб реконструкция қилиш харажатлари учун 1 200,0 млн. (бир миллиард икки
юз миллион) сўм;

Паркент туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабини ихтисослаштирилган
мактабга мослаштириб реконструкция қилиш харажатлари учун 1 298,0 млн. (бир
миллиард икки юз тўқсон саккиз миллион) сўм;

Бўстонлиқ туманидаги
умумтаълим мактабини ихтисослаштирилган мактабга
мослаштириб реконструкция қилиш харажатлари учун 196,0 (бир юз тўқсон олти)
миллион сўм маблағ ажратилади
.
👍2
#таълим

⚡️ Ўзбек тили ва адабиёт фанидан ўқиш тавсия этилган адабиётлар рўйхати


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ўзбек тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонида иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар тест синовига пухта тайёргарлик кўришлари учун мустақил ўқиш тавсия этилган адабиётлар рўйхати эълон қилинди.

Унда 40 та бадиий адабиёт рўйхати келтирилган бўлиб, ушбу адабиётлар 2024-йилда ўтказиладиган ўзбек тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонларига тайёргарлик кўриш учун тавсия сифатида тақдим этилган.

Мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий адабиётлар рўйхати билан юқоридаги расмда танишиш мумкин.

@haqiqatonline_24
👍3
#таълим

⚡️⚡️Чирчиқ шаҳрида М.Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон университетининг филиали ташкил этилиши мумкин

Филиалга 2024/2025 ўқув йили бошлангунга қадар профессор-ўқитувчиларининг таркиби юқори малакали, жумладан, 40 фоиз М.Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон университети профессор-ўқитувчилари билан тўлдирилишини, кутубхона фондини замонавий адабиётлар билан шакллантиришни таъминлаш вазифаси белгиланганди.

Лойиҳага кўра:

филиалнинг ҳар йилги қабул параметрларининг 5 фоиздан кам бўлмаган қисмини ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида бепул ўқишга қабул қилиш учун ажратади;

битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги Университет дипломи берилади.

@haqiqatonline_24
👍4
#таълим

⚡️⚡️ЎзДЖТСУдан четлатилган қизларнинг ўқиши тиклаб берилди

Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт универститетида таҳсил олаётган 3 нафар талаба қизлар маълум сабабларга кўра ўқишдан четлатилган эди.

Талабалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгашига мурожаат билан чиқишди. Мурожаат қонун доирасида кўриб чиқилиб, "Иттифоқ кафиллиги" асосида талаба қизларнинг ўқиши қайта тикланди.

@haqiqatonline_24
👍111👏1🎉1🤩1
#таълим

⚡️⚡️Мактабларнинг юқори синфларида иккинчи хорижий тил ҳам ўқитилади

Президент қарорига кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишнинг янги тартиби жорий этилади.

Шунингдек, 2024 йил якунига қадар умумий ўрта таълим муассасаларига хитой, немис, француз, корейс, инглиз ва япон тиллари бўйича малакали мутахассислар жалб қилинади.

@haqiqatonline_24
👍3😢3
#таълим

⚡️⚡️Жорий йилда мактаблар ва мактаб таълимига 46 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилади – Президент.

Бу ҳақда давлатимиз раҳбари видеоселектор йиғилишида таъкидлади.

@haqiqatonline_24
👍2
#таълим

⚡️⚡️Битирувчи синфлар учун қайси фанлардан имтиҳон олиниши аниқ бўлди

👉 9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:

Она тили ва адабиёти фанидан — ёзма;
Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан — ёзма;
Математика фанидан — ёзма;
Ўзбекистон тарихи фанидан — ёзма/оғзаки;
Жисмоний тарбия фанидан — амалий шаклда ўтказилади.

👉11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:

Она тили ва адабиёти фанидан — ёзма (иншо);
Математика фанидан — ёзма;
Давлат тили (таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасалари учун, таълим муассасаси танлови асосида)дан — ёзма ва оғзаки;
Чет тили фанидан — ёзма/оғзаки;
Ўзбекистон тарихи фанидан — ёзма/оғзаки;
(Ўқувчининг танлови бўйича) Кимё, Физика, Давлат ҳуқуқ асослари, География фанларидан — ёзма шаклда ўтказилади.

@haqiqatonline_24
👍4
#таълим

⚡️⚡️Мактабларда айрим фанлар инглиз тилида ўқитилади. Ўша фан ўқитувчисига 100 фоиз устама тўланади

Президент фармонига кўра, 2024/2025 ўқув йилидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда:

👉чет тилини билиш бўйича камида В2 даражадаги ўқитувчилар томонидан фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади;

👉математика, физика, кимё, биология, информатика ва ахборот технологиялари ҳамда табиий фанлардан дарсларни чет тилида олиб борган ўқитувчиларга ҳар ой 100 фоиз қўшимча устама тўланади.

@haqiqatonline_24
👍4
#таълим

🇺🇿Олий
таълимда қандай янгиликлар бўлади?

Кеча президент бу бўйича тақдимот билан танишди.

👉 Биринчи янгилик:
энди давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади.

👉 Иккинчи янгилик:
юқори балл олган ёшлар ўқишга кирмай қолмайди.

Янги тартибга кўра, муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент, танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади.

👉 Учинчи янгилик:
миллий малака тизимини ривожлантириш институтини ташкил қилиб, иш берувчилар билан бирга малака талаблари тўлиқ ишлаб чиқилади.

👉 Шунингдек,
республикада ҳар йили 25 мингдан зиёд муҳандис ва технологга эҳтиёж бор. Ушбу соҳа бўйича кадрлар тайёрлашга катта эътибор қаратилади.

@haqiqatonline_24
👍2
#таълим

‼️Инглиз тили ўқитувчилари диққатига! B2 сертификатига эга бўлмаган ўқитувчилар билан меҳнат шартномаси бекор қилинмайди

Бу бўйича Вазир ўринбосари тушунтириш берди. Тушунтиришга кўра, B2 сертификатини олиш бўйича мажбурият 2025-2026 ўқув йилига қолдирилган.

@haqiqatonline_24
👍2
#таълим

❗️ОТМларнинг контракт тўловини қачонгача тўлаш керак?

Республика давлат олий
таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар учун тўлов муддатлари қуйидагича белгиланди:

1️⃣ белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизи талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 2024 йил 15 сентябргача ёки Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача ҳамда иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун 2024 йил 1 октябргача ёки олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача;

2️⃣ белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 2025 йил 1 январгача, 75 фоизини 2025 йил 1 мартгача ва 100 фоизини 2025 йил 1 майгача ёки олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача.

❗️Бунда, мазкур тартиб молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари учун тавсиявий характерга эга.

@haqiqatonline_24
👍1
#таълим

⚡️⚡️“МИСиС” университетининг Олмалиқ филиалида “Электр энергетикаси ва электротехника” йўналиши очилди

Талабалар қабули 2025-2026 ўқув йилидан бошланади.

Шунингдек, филиал негизида магистрлик дастурларини ўз ичига олган Илғор муҳандислик мактаби ҳам ташкил этилади.

@haqiqatonline_24
👍4
#таълим

⚡️2025 йилда 1500 нафар малакали педагогларга ойлик устама тўланади


Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган сони ва номзодларни саралаш бўйича регламент тасдиқланди.

Унга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан Республика бўйича 2025 йилда ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг чекланган сони (йиллик) 1 500 нафар этиб белгиланди.

Маълумот ўрнида: Вазир жамғармасидан ойлик устама олувчи ғолибларни аниқлаш номзодлар орасида икки босқичда амалга оширилади.

Якуний натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (1 155 000 сўм)нинг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.

Маълумот учун, 2024 йилда ушбу квота 1250 та этиб белгиланган эди.

@haqiqatonline_24
👍3
#таълим

⚡️⚡️Ўрта таълим муассасаларига 500 нафар хорижий мутахассис жалб этилади

2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларига 500 нафар хорижий мутахассисларни жалб этиш мўлжалланмоқда.

Бунда, рекрутинг ташкилотлари ҳамда вазирликнинг расмий ижтимоий саҳифалари орқали хорижий мутахассислар учун эълонлар берилади. Келиб тушган мурожаатларни ўрганиб чиқиш, саралаш ва суҳбатлар ташкил этиш амалга оширилади.

Таҳлиллар натижасида мазкур тартибни янада такомиллаштириш ҳамда 2025–2026 ўқув йилидан бошлаб янги баҳолаш тизими жорий этиладиган мактаблар сонини 3 000 тага етказиш кўзда тутилган.

@haqiqatonline_24
👍1👏1
#таълим

⚡️⚡️Киберхавфсизлик бўйича давлат университети ташкил этилади


Президентнинг тегишли қарори билан “Cyber university” давлат университетини ташкил этилади.

Университет тўлиқ академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув жиҳатдан мустақил бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ва битирувчиларга давлат намунасидаги диплом берилади.

Университет таркибида ИТ-кластер (ахборот технологиялар парки, технопарк) ташкил этилади ва илғор хорижий тажрибага асосланган технологик ва инновацион ғояларга йўналтирилган стартап лойиҳаларни яратиш ҳамда амалиётга жорий этиш унинг асосий фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланди.

2025/2026 ўқув йили учун Университетга бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги таълим шаклига 100 та давлат гранти ажратилади.

Университетда ўқув жараёни 2025 йил сентябрь ойида бошланади!

@haqiqatonline_24
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#таълим

❗️Мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитишда тадбиркорларни жалб этиш тартиби белгиланди

@haqiqatonline_24
👍2