Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.77K subscribers
15.6K photos
4.12K videos
478 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#биласизми

⚡️⚡️Айни кунларда юртимизда ўтаётган футзал бўйича Жаҳон чемпионати дунёнинг 175 дан ортиқ давлатида трансляция қилинмоқда.

Маълумот учун, бугун турнирнинг 2-турига старт берилади.

Кун давомида ⚽️Ўзбекистон терма жамоаси Парагвайга қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув соат 20:00 да "Humo arena"да бўлиб ўтади. Баҳсни 📺"Спорт тв" орқали жонли эфирда кузатишингиз мумкин.

@haqiqatonline_24
#статистика

⚡️⚡️Тошкент вилоятининг 4 та шаҳри – Бекобод, Олмалиқ, Оҳангарон ва Янгийўл ичимлик суви билан тўлиқ таъминланган

Тошкент вилоятининг ҳудудлар кесимида марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси фоизлар кесимида тақдим этилди.

Бизга қизиқ бўлганлари:

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️Ҳокимлик тадбиркордан 701 миллион сўм қарздор.

Пулни МИБ ҳам ундира бера олмаётган экан.

Қашқадарё вилоятидаги Шаҳрисабз шаҳри ҳокимлигининг ҳудуддаги тадбиркордан 701 миллион сўмдан ортиқ қарздорлиги бор. Қарздорлик масаласи судда ҳам кўриб чиқилиб, ижрога ўтган. Аммо неча ойлар ўтса-да, ижро таъминланмаяпти. Бу ҳақда ҳокимликдан пулини ололмаётган тадбиркорнинг ўзи айтиб берган.

Унга кўра, тўланган 200 миллион сўм вилоят ҳокимлиги томонидан тўлаб берилган бўлиб, қолган пуллар ҳам босқичма-босқич тўланиши билдирилган.

Тақдим қилинган ҳужжатлардан англашилишича, Шаҳрисабз шаҳрининг собиқ ва айни кундаги раҳбарлари 1 миллиард сўмлик қарздорликни тўлаш учун вилоят ҳокимидан ёрдам сўраб, хат ёзган.

Ҳокимликнинг ахборот хизмати раҳбари Гулнора Узоқованинг тушунтириш беришича, ҳоким бу ҳақдаги мурожаатларга жавобан қарздорлик собиқ ҳоким даврида юзага келганини, қарздорлик миқдори катта ва буни шаҳар маҳаллий бюджетидан қоплаш имконсиз эканини айтган.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қойил

⚡️⚡️ Ўзбекистонлик ҳамширалар Германияга ишга юборилади

Улар оладиган ойликнинг энг каммиқдори 2200 еврони ташкил этади. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев маълум қилди.

Таъкидланишича, жорий йил якунига қадар Ўзбекистондан 800 нафардан ортиқ ҳамшира Германияга юборилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар уларнинг 400 нафари юборилди. Қолганлари эса тил имтиҳонларини топширмоқда.

Қолаверса, немис компаниялари билан ҳамкорликда автобус, темирйўл ҳайдовчилари ҳам тайёрланади.


@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️Энди эшак гўшти ҳам истеъмол қилинадиган гўштлар қаторида бўлади. Қонунчилик палатаси эшакни «истеъмол гўшти олинадиган ҳайвонлар» қаторига қўшди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш назарда тутилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Қонун ташаббускорлари истеъмол учун ишлатиладиган гўшт ва бошқа маҳсулотлар олинадиган ҳайвонлар қаторига эшакни ҳам қўшган. Бу ЖСТ талабларига боғлиқ бўлиши мумкин.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️Бўйинни қирсиллатиш инсультга сабаб бўлиши мумкин

Бу одат дарҳол салбий оқибатларга олиб келмайди, аммо вақт ўтиши билан у бўғимларнинг гипермобиллигини келтириб чиқариши мумкин.

@haqiqatonline_24
#хушхабар

⚡️⚡️ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ БЎЙИЧА СУБСИДИЯ ЯНА ОЧИЛМОҚДА

23 сентябрь куни соат 09:00 дан мақсадли параметрлари доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия учун аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи бошланади.

Шунингдек, энди ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиш мумкин бўлади.

Аризаларни Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки “my.gov.uz” ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда топшириш мумкин.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

⚡️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 18 сентябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 11-16 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline_24
❗️Ўзбекистонда қор ёғди

"Ҳисор" давлат қўриқхонаси  ҳудудида биринчи қор ёғиш ҳолати кузатилди.

@haqiqatonline_24
#валюта

⚡️Доллар курси ошди, рубль эса пастлади

Марказий банк 18 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати-71.pdf
14.7 MB
#матбуот

📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 71-сонининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline_24
#Диққат

❗️"Қамчиқ" довонида ҳаракат вақтинча чекланди


"Қамчиқ" довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йулининг 254,6 ва 258 километрлари оралиғида табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида бурғилаш ва портлатиш ишлари амалга оширилиши муносабати билан бугун, 2024 йил 18 сентябрдан бошлаб ушбу ҳудудда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланди.
#диққат

❗️Олмалиқ шаҳри ва Бекобод туманида "электр ўғрилари" аниқланди. Етказилган умумий зарар қарийб 500 миллион сўм!

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.G.” МЧЖ раҳбари Д.С. Олмалиқ шаҳридаги умумий ўрта таълими мактаби ҳудудида эшик ром ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, умумий фойдаланишдаги тармоққа ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 355,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Бекобод тумани бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Д. ЯТТ “Д.Д.”нинг номидаги автомобилларни ювиш шохобчасида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида электр ҳисоблагичдан ташқари уланиб, 135,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бойсундаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конида яна водород сульфид гази сизиб чиқмоқда. Қурбонлар бор

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ўктам Ўтаевга кўра, ҳодиса оқибатда 2 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар ҳам бор. Ҳозирда терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️2024 йилнинг 6 ойида фуқаролар экологик қоидабузарликлар учун 35,5 млрд. сўм жаримага тортилган

Ҳозиргача белгиланган жарималарнинг28,5 млрд. сўми ундирилган.

Экология вазирлиги матбуот анжуманида маълум бўлишича, жами 33 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, 75 та ҳолатда 160,6 млрд. сўмлик даъволар юзасидан материаллар прокуратурага юборилди ва 38 та ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.

@haqiqatonline_24
Ўзбекистонда спиртли ичимликлар улгуржи савдосига минимал нархлар жорий этилди.

17 сентябрь куни қабул қилинган қарорга кўра, улгуржи савдо корхоналари учун энг кам сотиш нархлари жорий этиладиган бўлди.

Ишлаб чиқарувчи корхоналар ва чакана сотувчилар учун нархлар 2023 йил май ойида тасдиқланган нархлардан деярли ўзгармади. Фақат коньякнинг энг кам чакана нархи 3000 сўмга кўтарилди.

@haqiqatonline_24