Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.39K subscribers
15.2K photos
3.97K videos
469 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#статистика

⚡️⚡️Ўзбекистонда ишлайдиган пенсионерлар ва ишловчи талабаларнинг сони қанча?

Батафсил видеоинфографикада

@haqiqatonline_24
#статистика

📊 Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши қанча?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ўртача ёши 29 ёшни ташкил этган.

Шу жумладан, жинси бўйича:

🧍 эркаклар учун – 28,3 ёш

🧍‍♀️аёллар учун – 29,7 ёш ўртача
кўрсаткич сифатида қайд этилган.

❗️Маълумот учун, 2023 йилда Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 74,7 ёшни ташкил этган.

@haqiqatonline_24
#статистика

⚡️⚡️Ўзбекистонда мактаблар сони сўнгги 5 йилда 660 тага кўпайган

2023/2024 ўқув йили бошига фаолият юритаётган умумтаълим муассасалари сони 10 750 тани ташкил этган.    

Умумтаълим муассасалари сони 1991/1992 ўқув йили бошига нисбатан 2193 тага ошган.
#статистика

Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 37 млн кишини ташкил этган.

Шундан:

АЁЛЛАР СОНИ – 18 354 591 киши

ЭРКАКЛАР СОНИ – 18 608 671 киши


  2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 254 080 нафарга кўп.

@haqiqatonline_24
#статистика

⚡️⚡️“Опен бюджет” бўйича ҳудудлар рейтинги тузилди

2024 йил 1 чораги якунларига кўра Республика бўйича 9447 та маҳалла иштирок этган ва 2253 та маҳалла ғолиб бўлган.

@haqiqatonline_24
#статистика

📉Тошкент вилоятида доимий аҳоли сони 3 миллиондан ошди

Тошкент вилояти статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Тошкент вилоятининг доимий аҳолиси 3 065 999 кишини ташкил этган.

Шундан:

🧍🏻‍♀️ Аёллар сони –1 527 122 нафар;

🧍🏻‍♂️Эркаклар сони – 1 538 877 нафар.

@haqiqatonline_24
#статистика

📈Ўзбекистонда расман ишлаётган талабалар сони маълум қилинди


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатда жами ишлаётган талабалар сони 113 724 нафарни ташкил этмоқда.

Давлат ташкилотларида – 62 707 нафар яни 55,1 фоизни, хусусий субъектларда – 47 235 нафар яъни 41,6 фоизни ташкил этади. Иккала секторда – 3 782 нафар фоиз, жинс бўйича эркак - 66 524 нафар, аёл - 47 200 нафарни ташкил этади.

Бу борада Тошкентда ўқиётган талабалар пешқадам бўлиб, 35 864 нафарни ташкил этади. Улардан эркак –25 226 нафар, аёл – 10 638 нафардан иборат.

@haqiqatonline_24
#статистика

⚡️Талабалари хорижда ўқиётган давлатлар орасида Ўзбекистон 5-ўринда қайд этилди

Ўзбекистоннинг қарийб 110 минг талабаси чет элда таҳсил оляпти. Дунё миқёсида охирги 20 йилда ўқиш учун хорижга кетганлар сони 2,2 миллиондан 6,39 миллионга етган.

P/S/ Катта эҳтимол билан уларнинг 80 фоизи қўшни Қозоғистон, Қирғизистон Республикалари ҳамда Россия ва Белоруссияларда ўқишса керак. Перевод қилиш учун имтиҳон топшириш тартиби жорий қилинмаганда ҳозир биринчи ўринда бўлар эдик))

@haqiqatonline_24
#статистика

❗️Қибрай туманида аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми қанчага етди?


2024 йилнинг январь-март ойларида Қибрай туманида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 736,4 млрд. сўмга етди.

2023 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 112,3 фоизни ташкил этди.

Бундан ташқари:

☑️Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар – 4,2 млн. сўм

☑️Транспорт хизматлари – 112,4 млрд. сўм

☑️ Савдо хизматлари – 230,9 млрд. сўм

☑️Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари - 25,2 млрд. сўм

☑️Таълим хизматлари – 15,7 млрд. сўм

☑️Соғлиқни сақлаш хизматлари – 12,3 млрд. сўм

☑️Яшаҳ ва овқатланиш бўйича хизматлар – 39,5 млрд. сўм

☑️Компютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш хизматлари динамикаси – 16,8 млрд. сўм миқдорида қайд этилди.

@haqiqatonline_24
#статистика

❗️Ўзбекистонда ҳозирда расман ишлаётган пенсионерлар сони 579 305 нафарни ташкил этади

Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълум қилди.

Шундан:

- Эркаклар – 234 044 нафар (40,4%);
- Аёллар – 345 261 нафар (59,6%).


Шунингдек, давлат ташкилотларида 250 247 нафар (43,2%), хусусий секторда эса 329 058 нафар (56,8%) пенсионер фаолият юритади.

@haqiqatonline_24
#диққат
#статистика

❗️Нурафшон шаҳри экологик барқарор шаҳарлар рейтингида энг охирги ўринда

Ўзбекистоннинг яшил шаҳарлари рейтинги эълон қилинди. Шаҳарлар 100 балли тизимда баҳоланган. Наманган шаҳри 62, 29 балл тўплаб, Ўзбекистондаги энг яшил шаҳар деб топилди. Кейинги ўринларида Самарқанд (61,13 балл) ва Навоий шаҳри (59,5 балл) билан мос равишда 2-, ва 3-ўринларни эгаллади.

Маълумот учун, экологик барқарор шаҳарлар рейтинги ҳудудларни 7та йўналишда ўрганиш орқали тузиб чиқилган. Бунда ҳаво сифати, ердан фойдаланиш, транспорт, сув, чиқинди, санитария ва энергия соҳалари қамраб олинган. Охирида умумий рейтинг натижалари ҳисоблаб чиқилган.

Умумий рейтингда энг ёмон натижа Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрига тегишли.


P/S. Мутасаддилар, уйғонинг!!!

@haqiqatonline_24
#статистика

📊 Ўзбекистон аҳолиси 37,2 миллион кишидан ошди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2024 йил 5 август ҳолатига кўра 37 миллион 201 минг 077 нафарга етди.

@haqiqatonline_24
#статистика

📊Тошкент вилояти бўйича картошка етиштиришда қайси ҳудудлар етакчи?


Тошкент вилояти статистика бошқармасининг маълум қилишича, 2024 йил январь–июнь ойларида вилоятдаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 143,8 минг тонна картошка етиштирилган.

Картошка етиштириш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 фоизга ошган.

Картошка етиштириш бўйича юқори кўрсаткичга эга ҳудудлар:

Қуйи Чирчиқ– 21 988 тонна

Бўстонлиқ – 20 227 тонна

Пискент – 14 127 тонна

Бекобод – 12 862 тонна

Тошкент –11 135 тонна

Янгийўл – 10 566 тонна

Чиноз – 8 532 тонна

Қибрай – 8 206 тонна

Юқори Чирчиқ - 7 115 тонна

Ўрта Чирчиқ – 6 879 тонна

Оққўрғон – 5 472 тонна

Зангиота – 4 554 тонна

Бўка – 3 467 тонна

Бекобод ш – 2 819 тонна

Паркент – 2 381 тонна

Оҳангарон –1 609 тонна

Нурафшон ш - 582 тонна

Ангрен ш – 446 тонна

Чирчиқ ш – 398 тонна

Оҳангарон ш – 102 тонна

Янгийўл ш – 50 тонна

Олмалиқ ш - 35 тонна

@haqiqatonline_24
#Статистика
📊 Ўзбекистон бўйича ЯИМнинг шаклланишида Тошкент вилояти 2-ўринда

🏢 Статистика агентлиги 2024 йилнинг январь-июнь ҳолатига Ўзбекистонда ЯИМнинг шаклланишида ҳудудларнинг улушини эълон қилди.

🔝Бунда Тошкент шаҳри 19 % улуш билан энг катта ҳисса қўшган ҳудуд сифатида жадвалнинг юқори поғонасида турибди.

🏞 Тошкент вилояти эса, 10,2 % билан иккинчи ва Навоий вилояти 8,5 % билан учинчи ўринларни эгаллаган.

〽️ Республика ЯИМини шакллантиришда энг кам улуш Сирдарё (1,9 %), Жиззах (2,8 %) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига (2,8 %) тўғри келган.

@haqiqatonline_24
#Статистика
📱Ўзбекистонга 6 ойда 1,8 млн дона мобил телефон импорт қилинган

🏢 Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 171,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1,8 млн дона мобил телефон импорт қилинган.

Ўзбекистон 2024 йилнинг 6 ойида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 1,5 млн дона

— Вьетнам – 288,8 минг дона

— Ҳиндистон – 42,8 минг дона

— Гонконг – 16,8 минг дона


@haqiqatonline_24
#статистика

⚡️⚡️Тошкент вилоятининг 4 та шаҳри – Бекобод, Олмалиқ, Оҳангарон ва Янгийўл ичимлик суви билан тўлиқ таъминланган

Тошкент вилоятининг ҳудудлар кесимида марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси фоизлар кесимида тақдим этилди.

Бизга қизиқ бўлганлари:

@haqiqatonline_24
#статистика

⚡️⚡️Жаҳоннинг бахтиёр мамлакатлари рейтинги янгиланди. Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида етакчи

2024 йилда дунёдаги энг бахтли еттиликдан олтитаси Шимолий Европа давлатлари бўлди. Финляндия кетма-кет ўнинчи йил энг юқори ўринларни эгаллади – умумий балл 7,741, ундан кейин (тартибда) Дания (7,583), Исландия (7,525), Швеция (7,344), Исроил (7,341), Голландия (7,319) ва Норвегия (7,302).


Аҳолининг бахтлилик даражаси энг паст бўлган давлат эса Афғонистон бўлди. Тадқиқотга кўра, унинг 143-ўриндаги 1,721 рейтингини қисман ўртача умр кўриш даражаси пастлиги, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг пастлиги ва, эҳтимол, “Толибон” Афғонистонни эгаллаб олгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Пастки бешликни Ливан (2,707), Лесото (3,186), Серра-Леоне (3,245) ва Конго ДР (3,295) якунлаб турибди.

Ўзбекистон Жаҳон бахтиёрлик рейтингида 43-ўринни эгаллади ва МДҲ мамлакатлари орасида етакчилик қилган. 2023 йилда Ўзбекистон мазкур рейтингда 54-ўринни эгаллаган.

@haqiqatonline_24
#статистика

⚡️⚡️Дунёдаги энг кўп маош олувчи раҳбарлар: Жо Байден 4-, Путин 28-ўринда

PoliticalSalaries маълумотларига кўра, у йилига 113 минг доллар (1.3 миллиард сўм) олади.

Сингапур бош вазири Лоуренс Вонг энг кўп маош олади – йилига 1,69 миллион доллар (20.3 миллиард сўм). Байден 4-ўрин (4.8 миллиард сўм).

Эфиопия Бош вазири Абий Аҳмад Али энг камбағал бўлиб чиқди. У йилига атиги 1,7 минг доллар маош олади ( ойига ўртача 141,6 доллар).

@haqiqatonline_24
#статистика

⚡️⚡️Ўзбекистон аёллари Осиёдаги энг саводхонлар орасида эътироф этилди

Осиё мамлакатларидаги аёлларнинг саводхонлик даражаси (2024 йил )


@haqiqatonline_24
#статистика

❗️Ўзбекистон армияси дунёда 19-ўринда

US News and World Report нашри дунёнинг энг кучли армиялари рейтингини тузиб чиқди.

Унга кўра, биринчи ўринда Россия, саккизинчи ўринда Украина, кучли ўнликни эса Туркия якунлаган.

Мазкур рейтингда Ўзбекистон дунёда 19-, Марказий Осиёда эса 1-ўринда қайд этилган.

@haqiqatonline_24