Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.69K subscribers
15.5K photos
4.06K videos
473 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#диққат ❗️ Зангиота туманида жойлашган бўёқ заводида ёнғин чиққани айтилмоқда Расмий муносабат кутиб қоламиз! @haqiqatonline_24
#расмий_муносабат

❗️Тошкент вилояти Зангиота туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берилди

Бугун, 10 сентябрь куни соат 14:15да Зангиота тумани, “Эркин” МФЙда жойлашган бўёқ (краска) ишлаб чиқариш цехи биносида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент вилояти ФВБга хабар келиб тушган.

Ёнғин ўчириш экипажлари тезкорлик билан етиб боришган, айни вақтда ёнғинни ўчириш ишлари бажарилмоқда.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади.

Воқеа жойига вазирлик раҳбарияти ҳамда маъсул ташкилотларнинг вакиллари чиққан.

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️Икки ойда 20 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузарликлар аниқланди


Рақобат қўмитаси июл ва август ойларида қарийб 20 млрд сўмлик давлат харидларини ўтказишда қонунчилик талаблари бузилганини аниқлади.

@haqiqatonline_24
⚡️Бугун, 11 сентябрь - Ҳушёрлик ва алкоголизмга қарши кураш куни

Агар сизда спиртли ичимликларни тез-тез истеъмол қиладиган дўстларингиз бўлса, бугун уларни соғлом турмуш тарзига ўтишга ундаш учун энг яхши баҳона.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌤🌧Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +32 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 11 сентябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.  

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи

❗️2001 йил 11 сентябрь. АҚШ ҳудудида инсоният тарихидаги энг йирик террористик ҳужумлардан бири амалга оширилганига бугун 23 йил тўлди.

11 сентябрь воқеалари уч мингга яқин кишининг ҳаётига зомин бўлди. Ушбу терактдан сўнг АҚШ Афғонистон ва Ироқда жойлашиб олган террорчиларга қарши уруш эълон қилган эди.

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати-69.pdf
11.7 MB
#матбуот

📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 69-сонининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Контракт"дан 12% даромад солиғини қайтариб олиш бўйича видеоқўлланма

"Контракт"дан 12% даромад солиғини қайтариб олиш учун солиқ органларига ташриф буюрмасдан, my3.soliq.uz орқали шартнома ва тўлов ҳужжатларини бириктирган ҳолда декларация юбориш мумкин.

“Солиқ декларацияларини юбориш” электрон хизматининг янги версиясида фойдаланувчининг иш ҳақи ва бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотлар автоматик шаклланади.

Жисмоний шахсларнинг қуйидагилар учун йўналтирилган даромадларидан 12% миқдорида даромад солиғини масофадан қайтариб олиш мумкин:

▫️контракт;
▫️нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари;
▫️ипотека кредитлари.

❗️Декларация электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда юборилади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биз_билгандик_биз_кутгандик
#Расман

❗️Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг ўғли бўлиб чиқди

Ва ниҳоят, узоқ давом этган, ва кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган мавзу ёпилди.

@haqiqatonline_24
#диққат

Давлат талабаларга ижара пулининг қанчасини қоплаб беради?

Талабаларга ижара шартномасининг суммасидан қатъи назар:

✔️ Тошкент шаҳрида –БҲМнинг 1 баравари — 340 минг сўм;

✔️ Қолган ҳудудларда – БҲМнинг ярим баравари — 170 минг сўм миқдорида тўлаб берилади.

Ҳамма талабанинг ижара пули қопланадими?

Йўқ, ижара пули қоплаб бериладиган талабаларни ОТМлардаги комиссиялар танлаб олади.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўрганишларда 764 723 та янги иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланиб, айбдор шахслар тегишли жавобгарликка тортилди

АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

@haqiqatonline_24
#даҳшат

❗️Ўзбекистонда 4 млрд сўмдан зиёд иш ҳақи ва нафақа пуллари талон-торож қилингани аниқланган.

Ҳолатлар юзасидан 52 та жиноят иши қўзғатилган.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Бўка туманида аҳолига бўлиб берилган ерлардан 2-3 мартагача ҳосил олиш ҳисобига камбағаллик 2 карра камайди - Президент.

Шунингдек, Оҳангарон ва Паркент туманларида ўзгариш сезилмаётгани таъкидланиб, туман ҳокимлари, уларнинг иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарларига бу борадаги фаолияти сустлиги бўйича қатъий эътироз билдирилди.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Энди Россияга оила билан ишлашга бориш тақиқланиши мумкин


Дмитрий Медведев мигрантлар оиласини Россияга олиб келишини тақиқлашни таклиф қилди
.

Шунингдек, у рус тилини билмаган мигрантларнинг боласига мактабга боришни тақиқлаш кераклигини айтди.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Бош прокурорнинг камбағалликни қисқартиришга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат учун масъул алоҳида ўринбосари тайинланди

У ҳар ҳафта камида битта туманга бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганади, камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига манзилли етиб боришини назорат қилади.

@haqiqatonline_24