Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.86K subscribers
15.5K photos
4.06K videos
474 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#спорт

⚡️Дунёнинг энг узун ралли мусобақаси Ўзбекистон орқали ўтади

Дунёнинг энг узун раллиси бўлган учинчи İпек Ёлу Раллй мусобақаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида старт олди.

🔹Пойгада 7 давлатдан 30 спортчи иштирок этади. Ралли 28 август куни Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда якунланиши режалаштирилган.

Иштирокчилар Туркиядан кейин Эрон, Озарбойжон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Хитой орқали Мўғулистонга етиб боради.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Диёр Имомхўжаев:

- Берилган мукофот пули кам дейдиган футболчини термага чақирмаган бўлардим.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

⚡️Бугун Тошкент вилоятида қанда об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабарига кўра, бугун, 9 август куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда  шамолнинг тезлиги   чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.    

@haqiqatonline_24
#кун_тарихи

💥Бугун, 9 август - Халқаро эгизаклар куни

Эгизак ака-укаси, опа-синглиси бор ЖИГАРЛАР - бугун сизларнинг кунингиз, Аллоҳ яратган мўъжизалардан бири эканлигингиз билан табриклаймиз!

@haqiqatonline_24
#валюта

⚡️⚡️Долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда

Марказий банк 9 августдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

@haqiqatonline_24
#сарҳисоб

210 нафар абитуриент максимал ва ундан юқори балл тўплади


Абитуриентларнинг 210 нафари 189 ва ундан юқори балл тўплаган. 189 дан юқори балл тўплаган 91 нафар абитуриент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи битирувчилари бўлган. Энг юқори балл 217,4 бўлиб, уни асосий фанлари тарих ва чет тили бўлган “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи битирувчиси қайд этган.

189 ва ундан юқори балл тўплаган 210 нафар абитуриентнинг:


👉 77 нафари имтиҳон топширган фанлар мажмуасидаги асосий фанлари тарих ва чет тили бўлган;

👉 43 нафари имтиҳон топширган фанлар мажмуасидаги асосий фанлари биология ва кимё бўлган;

👉 40 нафари имтиҳон топширган фанлар мажмуасидаги асосий фанлари она тили ва адабиёт ҳамда инглиз тили бўлган;

👉 21 нафари имтиҳон топширган фанлар мажмуасидаги асосий фанлари давлат ҳуқуқ асослари ва чет тили бўлган абитуриентлар ҳисобланади.

Шунингдек, абитуриентларнинг 43 677 нафари чет тили сертификатига эга бўлган. Уларнинг 76 нафари максимал балл тўплаган.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Номинг_ўчсин_уруш
🇮🇱🔥🇵🇸Исроил-Фаластин уруши минглаб инсонларнинг ёстиғини қуритди, қанчадан-қанча бегуноҳ болаларнинг қонини тўкди. Ҳали ҳаётга тўймаган, яшаб улгурмаган мурғак гўдаклар ҳалок бўлди, бўляпти бу урушда.

🥹😢Ғазолик болакайнинг ушбу сўзларига, унинг ғазаб тўла кўзларига қаранг – қанча дард, қанча алам бор. "Биз чарчадик, азоб ичида яшамоқдамиз, ортиқ яшашни хохламайман, ҳар кун ўлишни кутиб яшамоқдаман" демоқда у.

🤲🏻🙏🏻Мана шунақа пайтларда шукроналик, тинчлик нималигини янаям чуқурроқ ҳис этади киши. Илоҳим, ана шу тинчлигимизга, осойишталигимизга кўз тегмасин! Уруш деган балолар юртимизга асло яқин йўламасин!

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эшитмадим_деманглар
#узум_сайли


⚡️Жорий йилнинг 23-24 август кунлари Паркент туманида халқаро "Узум сайли" бўлиб ўтади.

Тошкент вилоятининг эко ҳамда агротуризм салоҳиятини кўрсатиш мақсадида ташкил этилаётган мазкур фестивалга марҳамат!

@haqiqatonline_24
#диққат
#эслатма

❗️⚡️Ўқишни кўчириш аризаларини таҳрирлаш бугун соат 23:59 гача узайтирилди.

Тўловни амалга ошириш эса 10 август 10:00 гача.

@haqiqatonline_24
#даҳшат

❗️Ироқ парламенти қизлар учун никоҳ ёшини 15 дан 9 га туширмоқчи

@haqiqatonline_24
#Тезкор
⚡️ Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари миллий ID-карталарини ўзаро тан олиш таклифини илгари сурди

Ўзбекистон президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувида туристик алмашувни кенгайтириш мақсадида “Битта тур – бутун минтақа”  тамойили бўйича миллий ай-ди карталарни ўзаро тан олиш ва оммавий туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш масалаларини ўрганиб чиқишни таклиф қилди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🤝🇰🇿Қозоғистонлик қардошларимиздан Париж-2024 Олимпиададаги мувафаққиятларимизга ажойиб табрик! Тинглаб баҳо беринг.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Президент Шавкат Мирзиёевга Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Фахрий нишони топширилди.

@haqiqatonline_24
⚡️⚡️Остонадаги VI Маслаҳатлашув учрашуви якунида президентлар қатор ҳужжатларни имзолади

Булар:

🔸Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VI Маслаҳат учрашуви якунлари бўйича Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Қўшма баёноти;

🔸“Марказий Осиё – 2040” минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш концепцияси;

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг қўшма баёнотида қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланди:

🔸2025-2027 йилларда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитаси;

🔸2025-2027 йилларга мўлжалланган Марказий Осиё давлатларининг саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси.

@haqiqatonline_24
⚡️Бухорода таниш-билишчилик қилиб жазодан қутулмоқчи бўлган ҳайдовчининг телефонини ўчириб қўйган ЙПХ ходимига 3 млн сўм пул мукофоти берилди.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Париж Олимпиадасида ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритган ҳамда икки карра олимпия чемпионига айланган таэквондочимиз Улуғбек Рашитов ва боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов билан телефон орқали мулоқот қилди.

@haqiqatonline_24
#ғалаба

⚡️🥇Асадхўжа Мўйдинхўжаев Олимпиада чемпиони!

Ўзбек бокси Олимпиа ўйинларида тарих ёзишда давом этмоқда.

23 ёшли боксчимиз муросасиз жангда мексикалик Марко Алонсо Верде Альваресга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ғалаба қозонди.

Фарғона вилояти, Риштон тумани, Булоқбоши қишлоғида туғилган боксчи Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 4-олтин медалини қўшиб қўйди.

@haqiqatonline_24