Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.8K subscribers
15.5K photos
4.09K videos
476 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#ана_холос

❗️Оққўрғон туманидаги савдо дўконида 1 265 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оққўрғон туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Б.У.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўконида умумий баҳоси 85,4 млн сўм бўлган 7 турдаги жами 1 265 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#фойдали

🪳🚫Тараканлардан ҳеч қандай дезинфекцияларсиз қутилишнинг осон усули.

Видеони тараканлардан қутулолмай юрганларга жўнатинг!

@haqiqatonline_24
💥🇺🇿🥊Баҳодир Жалолов ярим финалда германиялик рақиби Тиафакни 5-0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

💪🏻💪🏻Шундай қилиб финалга чиққан боксчиларимиз сони 4 нафарга етди. 💪🏻💪🏻

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 8 август куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 21-26 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
🔴Чақалоқлар билан гаплашинг!

4 ойдан 7 ойгача чақалоқлар ташқи муҳитдаги товушларга тақлид қила бошлайдилар. Уларга нарса-буюмларни кўрсатиб, номини айтинг, атроф-муҳит билан таништиринг.

8 ойдан 12 ойгача чақалоқлар бир нечта оддий сўзларни талаффуз қила бошлайдилар. Бу пайтда уларга кўпроқ нарсалар ҳақида гапириб, ўргатишга ҳаракат қилинг. У қизиқиш билдирган барча нарсалар ҳақида унга маълумотлар айтинг ва тушунтиринг.

Бу кейинчалик боланинг нутқий ва ақлий қобилиятларини юзага чиқишида муҳим рол ўйнайди.

@haqiqatonline_24
#валюта

❗️Доллар курси ошди, рубль эса пастлади

Марказий банк 8 августдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш юзасидан Ҳукумат қарори қабул қилинди

Қарор билан энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланадаиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари рўйхати ва баҳолаш тартиби бўйича Низомлар тасдиқланди.

Раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг samaradorlik.uz электрон платформаси орқали баҳоланади. Бунда баҳоланувчилар hrm.argos.uz платформасига уланишлари талаб этилади.

Самарадорлик кўрсаткичлари Вазирлар Маҳкамаси Раёсати қарори билан тасдиқланади ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳам қарор асосида амалга оширилади.

@haqiqatonline_24
⚡️⚡️Бугун Ўзбекистон учун омадли кун бўлиши кутилмоқда

Бугундан ўзбекистонлик спортчилар таэквондо WТ, бадиий гимнастика, эркин кураш ва замонавий бешкураш бўйича Париж-2024 медаллари учун иштирокларини бошлашади.

Бугунги дастурлар давомида медалларимиз сони ошиши кутилмоқда. Боиси, кун давомида "Токио-2020" Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов (таэквондо), сўнгги вақтларда ўзи иштирок этган барча мусобақаларда медаль олишни канда қилмаётган Тахмина Икромова (бадиий гимнастика), "Рио-2016" ёзги ўйинлари ғолиби, ортиқча таърифларга муҳтож бўлмаган Ҳасанбой Дўстматов (бокс финалда) медаллар учун баҳсларга киришишади.

Дарвоқе, Ҳасанбой Дўсматов Олимпиада финалидаги рақиби Билол Беннамани ўтган йили Тошкентда бўлган жаҳон чемпионати финалида муддатидан аввал мағлубиятга учратганди (видео).

Спортчиларга омад ёр бўлсин!

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ғалаба

⚡️⚡️Улуғбек Рашитов Олимпиададаги юришини ғалаба билан бошлади

У 1/16 босқичда гонконглик Ло Вай Фунгни яққол устунлик билан мағлуб этди.

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шахмат
🇺🇿🇺🇿Ўзбеклар шахматда тенгсиз🇺🇿🇺🇿

⚡️1-8 август кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги рапид ва блитс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида медаллар сони бўйича 1-ўринни эгаллади:

🥇8 та олтин
🥈11 та кумуш
🥉11 та бронза

@haqiqatonline_24
#Диққат

⚡️ Абитуриентлар диққатига: якуний мандат қачон эълон қилиниши маълум бўлди

Имтиҳонларнинг якуний натижалари йўналишлар танлови якунланганидан кейин бир ҳафта ичида, яъни 10 августдан кейин эълон қилинади.

⚠️ Шундай қилиб, мандат 17 августгача эълон қилиниши керак.

@haqiqatonline_24
Электр энергияси ҳисоби учун янги биллинг дастури ишга туширилди

Янгиланган тизим орқали истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоби, хусусан, тўлов маълумотлари, кунлик электр энергия истеъмоли ва бошқа ҳар қандай маълумотни онлайн тарзда кузатиб бориш мумкинлиги таъкидланмоқда.

@haqiqatonline_24