Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.38K subscribers
15.2K photos
3.97K videos
469 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фойдали

❗️ Эрталаб уйқудан туришга қийналадиганлар учун ажойиб ечим!

Уйқучиларга юбориб қўйинг)


@haqiqatonline_24
#обуна_2024

«Тошкент ҳақиқати» ва «Ташкентская правда» газеталарига 2024 йил учун обуна бўлинг!

10 ойлик обуна баҳоси

«Тошкент ҳақиқати» – 655 200 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.

«Ташкентская правда» – 460 900 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.

Етказиб бериш хизмати ичида.

«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.

Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.

Мурожаат учун:
+998974320035

Тошкент ҳақиқати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ғаройиб

⚡️⚡️Москва вилоятидаги "Пятерочка" озиқ-овқатлар дўконида Пепа исмли мушук расман ишга қабул қилинди

Пепа ўзини-ўзи банд қилган ишчи сифатида ёлланган, эркин графикда ишлайди, вазифаси — одамларга яхши кайфият улашиш.

Аслида мушукнинг уйи ҳам эгаси ҳам бор, лекин унга магазинда "ишлаш" ёқади, чунки иш уйни ёнида, коллектив яхши, ҳар куни сосиска, сметана каби бонуслар ҳам беришади.

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Айтишларича, Чирчиқ шаҳрининг собиқ ҳокими Ҳидоятов Даврон Абдулпаттахович “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда.

Хабар расман тасдиқланмаган.

@haqiqatonline_24
#тайинлов

Каримов Баҳриддин Абдусатторович Янгийўл тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинланди.

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Кўрсаткичлари “қониқарсиз” бўлган раҳбар ва ўринбосарларнинг лавозимга лойиқлиги кўриб чиқилади

Бундан раҳбарларга рағбатлантириш 3 ой учун тўхтатилади ва уларга нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилиши мумкин.

Бундан Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида самарадорлик кўрсаткичлари асослантирилган сабабларга кўра бажарилмаганлиги тасдиқланган ҳоллар мустасно.

Йил якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичларига эришиш натижалари “қониқарсиз” деб баҳоланган раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига нисбатан уларнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.

@haqiqatonline_24
⚡️⚡️⚡️Асосий ставка ўзгармади

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

@haqiqatonline_24
#мутолаа
#тарбия

ОТАЛАР ҲАҚИДА


👉 Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.

👉 Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.

👉 Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

👉 Ота бор уйда  ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.

👉 Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

👉 Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

👉 Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг қошида эмас!

👉 Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!


ОНАЛАР ҲАҚИДА

Ҳадяни аввал онага, сўнг отага берилиши маҳбубдир.

Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен  ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик  биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

Ҳайит кунлари бағрингга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, бўйларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқарма!


@haqiqatonline_24
#Рамазон_муборак

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух!

Рамазон ойининг 5-куни муборак бўлсин.


Илоҳим рўза тутаман деб сахарликга уйғонганларга, Аллохнинг саломи, жаннат бўлсин!

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

🌤🌦🌨 Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +13 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

"Ўзгидромет"нинг маълум қилишича, бугун, 15 март куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ +2 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

@haqiqatonline_24
#Кун_тарихи

Бугун, 15 март

- Ўзбекистон халқ артисти Эътибор Жалилова таваллуд топган;

- Андижон давлат университети ташкил этилган;

- Эскалатор кашф қилинган;

- Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни.

@haqiqatonline_24
#валюта

⚡️⚡️Ўзбекистонда долларнинг расмий курси рекорд даражада кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 20,99 сўмга кўтарилиб, 12 567,01 сўмни ташкил қилди.

Евро курси эса 45,55 сўмга ошиб, 13 750,82 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли ҳам 0,27 сўмга қимматлади ва 137,28 сўмни ташкил этди.

@haqiqatonline_24
#обуна_2024

«Тошкент ҳақиқати» ва «Ташкентская правда» газеталарига 2024 йил учун обуна бўлинг!

10 ойлик обуна баҳоси

«Тошкент ҳақиқати» – 655 200 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.

«Ташкентская правда» – 460 900 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.

Етказиб бериш хизмати ичида.

«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.

Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.

Мурожаат учун:
+998974320035

Тошкент ҳақиқати
#қутлов

Бугун таниқли журналист, устоз Ўткир Раҳмат таваллуд топган кун!

"Тошкент ҳақиқати" ва "Ташкентская правда" газеталари жамоаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари бош муҳаррири Ўткир Раҳматнинг қутлуғ ёши билан табриклайди.

Ўткир Раҳмат 1948 йил 15 март куни Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Самарқанд давлат университетининг филология факультети ҳамда Тошкент давлат юридик институтини тугатган. Оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, бошқа идораларда масъул вазифаларда фаолият олиб борган.

Иқтидорли шоир ва журналист Ўткир Раҳматнинг “Райҳон ҳиди”, “Шукрона”, “Дилчироқ”, “Ўтли руҳ” каби қатор китоблари нашр этилган.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

@haqiqatonline_24
#Тайинлов

⚡️⚡️Муроджон Абдураҳимов Чирчиқ шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

М.Абдураҳимов 1986 йилда Чирчиқ шаҳрида туғилган. 2008 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2010 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетида магистратурани тамомлаган.

Тайинловга қадар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида масъул вазифада ишлаб келаётган эди.


Аввалроқ, шу вақтга қадар мазкур лавозимда ишлаб келган Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилган эди.

@haqiqatonline_24
#эслатма

⚡️⚡️Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет
4 кун дам олишади.

21 март – пайшанба (Наврўз байрами);
22 март – жума (барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);
23 март – шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);
24 март – якшанба (одатий дам олиш куни).

@haqiqatonline_24
⚡️Тошкент вилоятининг қарийб 20 минг гектар ер майдони Тошкент шаҳрига ўтказилди

Аниқроғи, шунча майдон Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан пойтахтдаги Янги Тошкент тумани таркибига қўшилди.

Бу ҳақдаги қарор Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев томонидан имзоланди.

Тошкент шаҳри таркибида Янги Тошкент тумани ташкил этилиши ҳақида 2023 йил ноябрида хабар берилган эди.

500 минг аҳолига мўлжалланган “Янги Тошкент” лойиҳаси Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида барпо этилади.

@haqiqatonline_24