Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.36K subscribers
16.6K photos
4.42K videos
543 files
11.5K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#обуна_2024

«Тошкент ҳақиқати» ва «Ташкентская правда» газеталарига 2024 йил учун обуна бўлинг!

10 ойлик обуна баҳоси

«Тошкент ҳақиқати» – 655 200 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.

«Ташкентская правда» – 460 900 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.

Етказиб бериш хизмати ичида.

«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.

Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.

Мурожаат учун:
+998974320035

Тошкент ҳақиқати
👍1
#Диққат

❗️Ичимлик сувининг нархи кўтарилди

"Ўзсувтаъминот" ичимлик ва оқова сув таъминотидаги ўзгарган тарифларни эълон қилди.

@haqiqatonline_24
1👍1
❗️“Очиқ бюджет” порталида овоз бериш вақтинча тўхтатилди

Бунга портал серверида носозлик кузатилгани сабаб бўлди.

“Носозликларни тўлиқ бартараф этиш мақсадида овоз бериш жараёнлари вақтинча тўхтатилади ва 16 март соат 00:00 дан бошлаб давом эттирилади”, дея маълум қилди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

“Очиқ бюджет” порталида овоз бериш бугун бошланганди. Унда фуқаролар 3,02 трлн сўм маҳаллий бюджетни тақсимлаш учун 30 мингга яқин лойиҳаларга овоз бериши мумкин.

@haqiqatonline_24
👍3
#тезкор

❗️Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятовнинг ишдан кетаётганлиги айтилмоқда

Маълумотларга кўра, у янги ишга ўтаётганлиги сабаб ўз хоҳиши билан ишдан кетиш бўйича ариза ёзган.

Манбага кўра, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳали ҳам Ҳидоятовнинг аризасига имзо қўймаган.

@haqiqatonline_24
👍62🎉1
#расман

⚡️⚡️Марказиё Осиёда биринчиси: Ўзбекистонда 4 та гидроаккумуляторли электр станция қурилади. Уларнинг иккитаси Тошкент вилоятида!

Бу ҳақда Тошкентда ўтаётган “Гидроэнергетика. Марказий Осиё ва Каспий денгизи” халқаро конгрессида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ масъули Нодирбек Акчабоев маълум қилди.

Ушбу лойиҳа Марказий Осиёда биринчи марта амалга оширилмоқда. Электр станциялари Жиззах, Тошкент (2 та) вилоятлари ва Қорақалпоғистонда жойлаштирилади.

Уларнинг умумий қуввати 1600 МВтни ташкил қилади.

@haqiqatonline_24
👍3😁1
Тошкент ҳақиқати 7-8-сон.pdf
8.7 MB
#матбуот

📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2024 йил 24 февралдаги 7-8-сонларининг
электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline_24
👍2
#жиноят

❗️Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.Я. фуқаро А.Х.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Янгийўл туманидаги “S.” ва “A.O.” ширкати аъзоларига тегишли бўлган 112 сотих ер майдонини 227 400 АҚШ доллари эвазига унинг номига расмийлаштириб олиб беришини ваъда қилиб, ушбу пулар ҳисобидан 30 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Паркент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.М. қўшниси Б.У.нинг ишончига кириб, унга “Марказий” МФЙ ҳудудидаги 12 сотих ер майдонини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида расмийлаштириб олиб беришини ваъда қилиб, эвазига 31 млн сўм ва 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Текширув давомида М.М.томонидан 10 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

@haqiqatonline_24
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Янгийўллик "одамфуруш" навбатдаги "ўлжа"ларини хорижга жўнатаётганда қўлга олинди

Ўтказилган тезкор тадбирда қизларни алдов йўли билан Россияга жўнатаётган шахс Тошкент халқаро аеропортда қўлга олинган.

Назорат тадбири давомида Янгийўл туманида яшовчи 2002 й.т. “Бону” тахаллуси билан танилган аёл, Тошкент ва Хоразм вилоятида яшовчи, икки нафар тенгдоши (аёллар)ни мўмай даромад топадиган иш топиб беришни ваъда қилиб, фоҳишалик билан шуғуллантириш мақсадида (Тошкент халқаро аеропортидан Тошкент — Жуковский авиарейси орқали) Россия Федерациясига жўнатаётган вақтида вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан ушланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@haqiqatonline_24
👍2🤬2
#диққат

❗️2024 йил 1 апрелдан бошлаб иссиқлик таъминоти хизматлари учун ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинади.

Бу нимани англатади?

1 апрелдан бошлаб иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун тўловларни амалга оширишда 12% қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) белгиланган тарифга қўшилади. Илгари ушбу хизматларни тақдим этиш учун товар айланмаси ноль ставка бўйича ҚҚСга тортилар эди.

ҚҚС олдиндан тўловга таъсир қиладими?

Таъсир қилади, фақат 2024 йил 1 апрелдан эътиборан. Бунда тарифни қайта ҳисоблаш мумкин эмас. ҚҚС тарифнинг бир қисми эмас, балки солиқ ҳисобланади, шунинг учун 1 апрелдан бошлаб иссиқлик таъминоти хизматлари учун барча тўловлар ҚҚС билан амалга оширилади.

@haqiqatonline_24
👍2
⚡️Монопол «UzAuto Motors»га солиқдан 824 млрд сўм имтиёз берилган

Солиқ қўмитаси ишлаб чиқариш соҳасидаги ТОП-5 солиқ тўловчиларни эълон қилди.

2023 йилда ишлаб чиқариш соҳасидаги корхоналар ўртасида энг кўп солиқ тўлаганлар:

— «Ўзбекнефтгаз» АЖ – 4,7 трлн сўм;
— «UzAuto Motors» АЖ – 2,5 трлн сўм;
— «UZBAT A.O.» АЖ – 2,4 трлн сўм;
— «ИЭС» АЖ – 1,4 трлн сўм;
— «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ – 1 трлн сўм солиқ тўлаган.

Ушбу ТОП-5 солиқ тўловчиларга қуйидагича имтиёз берилган:

— «Ўзбекнефтгаз» АЖ – 71,5 млрд сўм;
— «UzAuto Motors» АЖ – 824,6 млрд сўм;
— «UZBAT A.O.» АЖ – 98,5 млрд сўм;
— «ИЭС» АЖ – 2,0 млрд сўм;
— «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ – 28,4 млрд сўм.

Мазкур бешликнинг тавар айланмасидаги кўрсаткичлари:

— «Ўзбекнефтгаз» АЖ – 18 трлн 361,2 млрд сўм;
— «UzAuto Motors» АЖ – 53 трлн 949,6 млрд сўм;
— «UZBAT A.O.» АЖ – 4 трлн 755,8 млрд сўм;
— «Иссиқлик электр станциялари» АЖ – 19 трлн 860,1 млрд сўм;
— «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ – 9 трлн 245,6 млрд сўм.

@haqiqatonline_24
👍2
#мутолаа

🥊 Бокс қироли Муҳаммад Али Лондонга сафар қилганда, бир журналист ундан сўради:


— Сиз Ислом динига сиғинасиз, шундайми?

Муҳаммад Али жавоб қилди:

— Алҳамдулиллаҳ, мусулмонман!

Журналист яна сўради:

— Америка Қўшма Штатларидаги эгизак биноларни портлатганлар сизнинг динингиз вакиллари эканлигига қандай қарайсиз?

Али шундай деди:

— "Дунёдаги энг ваҳший одам" дея ном олган Гитлер сизнинг динингиз вакили эди-ку?! Айб сизнинг динингиздами ёки Гитлердами? Энди ҳамма Гитлер ва унга ўхшаган хатокор ёмонлардан нафратланиши керакми ёки сизнинг динингизданми? Синглим, тўғри, ҳар бир мусулмон мукаммал эмас, аммо Ислом мукаммалдир!🌙

@haqiqatonline_24
👍10
#расмий

⚡️⚡️Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа вазифада иш бошламоқда

Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан вилоят ҳокими Зойир Мирзаев унинг келгуси фаолиятига омад тилади.

Даврон Ҳидоятовга вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи топширилди.

@haqiqatonline_24
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_муборак

🌙 РАМАЗОННИНГ 4-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, РАМАЗОН муборак...

Хамиша саждага эгилиб бошлар,
Аллоҳдан тилангиз энг эзгу тилак
Шундай улуғ кунда дуода бўлинг
Тақводор диндошим РАМАЗОН муборак!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУХ
!

@haqiqatonline_24
👍3
#об_ҳаво

☀️🌤Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати пасайиб, қор ёғиши кутилмоқда


Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 14 март куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, баъзи туманларда қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-18 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

@haqiqatonline_24
👍3🔥1
#расман

❗️Тошкент «Қўйлиқ» деҳқон бозори фаолияти тугатилгани эълон қилинди

2024 йил бошида бозор реконструкцияга ёпилгани ҳақида хабар берилган эди.

Реконструкция даврида тадбиркорларга фаолиятини «Food city», «Тошкент индекс» ва бошқа савдо мажмуаларида давом эттириш таклиф қилинган эди.
 
 @haqiqatonline_24
👍3
#валюта

❗️Долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда

Марказий банк 14 мартдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади.

АҚШ доллари курси 12,01 сўмга ошиб, 12 546,02 сўм этиб белгиланди.

Евро курси 5,60 сўмга ошди ва 13 705,27 сўм бўлди.

Россия рубли 137,01 сўм этиб белгиланди (-0,79).

@haqiqatonline_24
👍2