Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.35K subscribers
16.6K photos
4.42K videos
543 files
11.5K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#мутолаа
#тарбия

ОТАЛАР ҲАҚИДА


👉 Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.

👉 Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.

👉 Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

👉 Ота бор уйда  ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.

👉 Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

👉 Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

👉 Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг қошида эмас!

👉 Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!


ОНАЛАР ҲАҚИДА

Ҳадяни аввал онага, сўнг отага берилиши маҳбубдир.

Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен  ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик  биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

Ҳайит кунлари бағрингга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, бўйларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқарма!


@haqiqatonline_24
👍1