Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.83K subscribers
15.3K photos
4.02K videos
472 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
❗️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

"Ўзгидромет"нинг маълум қилишича, бугун, 3 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

@haqiqatonline_24
#КУН_ҲИКМАТИ

🔥Мия - мағлубсан, деганда, ғолиблик сари етакловчи куч иродадир.

Карлос КАСТАНEДО, бразилялик ёзувчи

@haqiqatonline_24
#валюта

⚡️⚡️Рубль ва доллар курси кўтарилди

Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан 3 январь куни амалда бўладиган қийматини маълум қилди.

@haqiqatonline_24
#ХАЛҚ_ТАБОБАТИ

☘️ БУЙРАКДАГИ ТОШНИ ТУШИРУВЧИ ДАМЛАМА

1 литр сувга 2 ошқошиқ ловия солиб, 30 дақиқа паст оловда қайнатилади. Бироз тиндириб қўйилади. Ушбу дамламани ҳар куни 3 маҳал овқатланишдан ярим соат олдин 3 ошқошиқдан ичилади. Даволаниш муддати 30 кун.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Бу йилги қабулда абитуриентлар 2 марта рўйхатдан ўтади

2024 йилдан абитуриентлар учун "аввал тест, кейин танлов" тартиби амал қилади.

Бунда абитуриент аввал имтиҳон топшириб, кейин тўплаган баллига қараб ОТМ йўналишларини танлайди.

Янги тартибга кўра, рўйхатдан ўтиш 2 босқичдан иборат бўлади:

1⃣-босқичда абитуриентлар агентлик тизимига ўзининг шахсий маълумотлари билан биргаликда фақатгина тест топшириш фанлари, тест топшириш тили ва жойини танлайди. Лекин ОТМлар ва йўналишларни танламайди. Дастлабки маълумотлар абитуриентларнинг тест синовида иштирок этиши учун етарли бўлади холос.

Сўнг абитуриентлар имтиҳонга кириб чиқади. Мана шундан кейин абитуриентнинг қўлида ўз тўплаган балли бўлади ва у прогноз қила олади.

Тўплаган баллари аниқ бўлгач, шунга қараб 2⃣-босқичдаги рўйхатдан ўтишда йўналиш танлашади.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

🌧Ҳафта охирига бориб баъзи ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Ўзгидромет прогнозига кўра, эртага ҳаво қуруқ ва илиқ бўлади. Баъзи жойларда туман тушиб, шамол тезлиги 15-20 м/с га етиши мумкин.

5 январь куни марказий ва жанубий вилоятларда ёмғир, тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +10+15 даража атрофида илиқ бўлади.

Пойтахтда 5 январь куни ёмғир ёғиши кутилади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Белгиланган талабга риоя қилинмай Ўрта Чирчиқ туманига кўчирилган эман дарахти ортидан Тошкент экология бошқармаси бошлиғига нисбатан хизмат текшируви тайинланди

Вазирнинг буйруғи билан у 1 февралгача ишдан четлатилди ва бошқарма ваколатлари қисқартирилди. Эндиликда пойтахтда дарахт кесиш ва кўчириш учун фақат вазирликдан рухсат олиш керак бўлади.

Гап шундаки, Юнусобод туманида қурувчи компания эман дарахтини тегишли талабларга риоя қилмасдан Ўрта Чирчиқ туманига кўчирган.

Ҳолат бўйича қурувчи компания мансабдорларига жиноят иши очилган.

@haqiqatonline_24
#жамият

❗️Тошкент вилояти шаҳар ичи йўловчи транспортида йўл ҳақи нархи ошди

Тошкент вилояти шаҳарларида йўловчилар ташиш фаолияти билан шуғулланувчи барча корхона ва ташкилотларга қарашли йўналишлардаги йўловчилар ташиш хизматларининг чекланган тарифлари қайта ишлаб чиқилди.

Унга кўра,

автобусларда 1 нафар йўловчи учун 1 500 сўм;

йўналишли такси (микроавтобус)ларда 2 000 сўм этиб белгиланди.

@haqiqatonline_24
#Диққат
#биласизми

❗️Қайси салатни қанча сақлаш мумкин

• Оливье — 18 соат
• Мимоза — 12 соат
• Сельдь под шубой — 12 соат
• Цезарь — 18 соат
• Винегрет — 18 соат
• Овощной — 18 соат
• Крабовый — 12 соат

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Афғонистонда сайёҳлар учун 76 та масжид қурилади

Тегишли буйруқ “Толибон” етакчиси томонидан берилган. Масжидларда саёҳатчилар совуқ ва иссиқ сув, электр энергияси, автотураргоҳ ва парклардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +15 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 4 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. 

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_воқеаси

1992 йил, 4 Январь!!!

Ислом Каримовнинг илк қасамёдига 32 йил тўлди.

@haqiqatonline_24
#валюта

❗️Хорижий валюталар курси бирдан пасайди

Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан 4 январь куни амалда бўладиган қийматини маълум қилди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Дорихоналардан топилмайдиган дорилар рўйхати

@haqiqatonline_24
⚡️⚡️“Тез ёрдам” хизматини электромобиллар билан таъминлаш режалаштирилмоқда

“Аҳоли саломатлиги — 2030” Миллий стратегияси лойиҳасида белгиланишича:

🔸2024 йилда 120 та;
🔸2025 йилда 280 та;
🔸2026 йилда 1 000 та электромобиллар сотиб олинади.

Уч йил давомида жами 1400 та машина электромобилга алмаштирилади.

@haqiqatonline_24
#ана_холос

❗️Ўзбекистонда АИ-80 бензиндан босқичма-босқич воз кечилади

Энергетика вазирлиги матбуот котибининг маълум қилишича, АИ-92 ва АИ-95 маркаларининг нархи аҳолига мақбуллаштирилади.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 2025 йилдан, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи эса 2026 йилдан асбоб-ускуналарини юқори октанли бензин ишлаб чиқаришга тўлиқ мослаштиради.

@haqiqatonline_24
#диққат
#хушхабар

⚡️⚡️Ўзбекистонда “газ заправка”лар тўлиқ иш фаолиятига қайтмоқда

Кеча 1 минг 507 та “метан заправка”нинг 1 минг 363 таси, яъни 91% тўлиқ ишлаган, деб маълум қилди Энергетика вазирлиги матбуот котиби.

Декабрь ойида кунлар кеский совиб кетган вақтларда АГТКШлар фаолиятига чекловлар киритилганди.

@haqiqatonline_24
#қарор

⚡️Тошкент вилоятида маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Унинг ижроси юзасидан Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли қарори билан вилоятида маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши ташкил этилди.

Қарорда, кенгаш аъзолари таркиби ҳамда бажарадиган вазифалари келтирилган.

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️“Кўпчиликнинг онгида ўрнашиб қолган “сув – текин” деган тушунчани ўзгартириш вақти келди" — Шавкат Мирзиёев

Бугун, 4 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Маълум қилинишича, жорий йилдан далагача етказилган 1 куб метр сув учун солиқ 100 сўм этиб белгиланди. Сув истеъмолчилари билан ҳисоб-китобни шу тамойил асосида йўлга қўйиш таклиф қилинмоқда.

Жумладан, 2025 йилдан бошлаб, далада сув ҳисоблагич ўрнатган ва тежамкор технологияларни қўллайдиган фермерлар учун солиқ коэффициенти камайтирилади. Аксинча ҳолатларда эса оширилади. Шу билан бирга, сув етказиб бериш учун тўловлар бекор қилинади.

Қайд этилишича, бунинг учун имтиёзли кредит линияси ташкил қилинмоқда. Хусусан, кредитлар 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга 14 фоизлик ставкада ажратилади.

@haqiqatonline_24