Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.35K subscribers
16.6K photos
4.42K videos
544 files
11.5K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#ХАЛҚ_ТАБОБАТИ

⚡️ХОТИРАНИ ЯХШИЛАШ УЧУН ЭЛИКСИР

Ушбу ичимликни ҳар куни ичсангиз - қон томирлари тозаланади, қон босими нормаллашади ва хотира яхшиланади.
Тайёрлаш учун:
- битта лимонни пўсти билан майдаланг,
- 1 бош саримсоқни тўғранг
- 1 ош қошиқ асал
- 1 литр илиқ қайнатилган сув
Ҳамма нарсани банкага солинг ва сочиқ билан ёпинг. 3 кунга қолдиринг, сўнг докада сузиб олинг. Овқатдан кейин 1-2 ош қошиқдан 3 маҳал ичинг. Эликсирни таъбга кўра асалсиз ҳам тайёрланишингиз мумкин.

@haqiqatonline_24
#ХАЛҚ_ТАБОБАТИ

🌱БEҲИ БАРГИ ҚОН БОСИМИНИ ТУШИРАДИ

🌱Қон босими кўтарилиб турувчи кишилар уй шароитида беҳи баргидан фойдаланишлари мумкин.

🌱Бунинг учун беҳи барги ва пўстлоғидан 250граммдан олиб, идишга солинади. Устидан 1литр қайноқ сув қуйиб, дамлаб қўйилади. Дамламадан кунига 3 маҳал 100мл.дан 20 кун давомида ичиб туриш тавсия этилади.

@haqiqatonline_24
#ХАЛҚ_ТАБОБАТИ

🔥БУРУН БИТГАНДА АСҚAТАДИГАН ВОСИТА

Керак бўлади:
🍋Лимон
🧅 Ўртача катталикдаги пиёз
💧1 стакан сув

Тайёрланиши:
•Сувни қайнатиб олинг.
• Пиёзни майда бўлакларга бўлинг ва идишдаги сувга солинг.
• 5 дақиқа давомида қайнатинг.
• 1 қошиқ асал солинг ва эритинг.
• Ичишдан олдин лимонни сиқиб, сувини қўшинг.

Дамламани бир ошқошиқдан кунига 3-4 маҳал ичинг.

@haqiqatonline_24
👍2
#ХАЛҚ_ТАБОБАТИ

⚡️ АСТМАДАН АЗИЯТ ЧEКСАНГИЗ

1 пиёла сутни қайнаш даражасигача олиб бориб (лекин қайнатманг), унга 1 чойқошиқдан асал, куйдирилган сариёғ, 1 чойқошиқ какао кукунидан қўшинг. Иссиқ ичимлик бемор тузалгунига қадар эрталаб ва кечқурун овқатдан 1 соат олдин ичилади (одатда 7-10 кун кифоя).

@haqiqatonline_24
👍1
#ХАЛҚ_ТАБОБАТИ

🔥СТОМАТИТНИ УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАНГ

Рецепт:
- 1 ош қошиқ туз;
- 300 мл қайнатилган сув;
- 1/4 лимон
.

Тузни 200 мл илиқ сувда эритиб олинг. Ушбу эритма билан кун давомида оғзингизни чайинг. Кечқурун лимонни сиқиб, 100 мл сув билан аралаштириб ичинг. Шакар қўшманг!

🔹Бир кундаёқ натижа сезилади.

@haqiqatonline_24
#ХАЛҚ_ТАБОБАТИ

👌 Холестерин миқдорини меъёрига келтириш

🔺Қондаги холестерин миқдорини меъёрига келтириш учун 150 мл дан сабзи ва ерқалампир (хрен) ширалари, 3 дона лимон ширасини, 2 пиёла асал билан қўшиб , ёғоч қошиқда яхшилаб аралаштирилади.

🔺Сўнг ундан кунига 1 чой қошиқдан 3 маҳал таомдан 1 соат олдин қабул қилинади. Даволаш давомийлиги танаффус билан 2 ой мобайнида олиб борилади.

@haqiqatonline_24
👍1
#халқ_табобати

ҚУВВАТСИЗМИСИЗ

Суранкали қувватсизлик қийнаса, ярим пиёла апельсин ва олма шарбатини аралаштириб, майдаланган ёнғоқ ва бир чой қошиқ асал қўшилади.

Кунига 2 ош қошиқдан 2 маҳал ичилади.

@haqiqatonline_24
#Халқ_табобати

🍒 Кексаликдан ҳимоя қилувчи шарбат

🍒 Гилос шарбати тананинг қаришига қарши туришга ёрдам беради. Гилос таркибида кўплаб антиоксидантлар мавжуд. Маҳсулот қанчалик ёрқинроқ бўлса, унда қаришдан ҳимоя қилувчи пигментлар ва антиоксидантлар шунчалик кўп.

🍒Гилос қондаги қанд миқдорини ҳам пасайтиради.
Кекса одамларнинг уйқусизликдан азият чекиши одатий ҳол эмас ва табиий равишда уйқу гормони мелатонинни ўз ичига олган гилос шарбати бу муаммони бартараф этишга ёрдам беради. Кечқурун ичиш етарли бўлади.

@haqiqatonline_24
👍1
#халқ_табобати

⚡️ Кўз нурини яхшилашнинг халқона усуллари

🥕 Ҳар куни эрталаб 300 гр сабзи шарбатига 1 дона лавлаги шарбатини аралаштириб ичасиз.

👁 Бир кунда 3 марта турли хил кўз машқларини бажаринг.

🍗 Балиқ, товуқ гўштлари ҳам кўз учун фойдали.

🍵 Кўк чойни ҳам чеклаган маъқул. Чунки кўк чой кўз совуқлигини ошириб юборади.

🧉 Ҳар куни 1 стакан наъматак дамламасини ичиш ҳам яхши самара беради.

@haqiqatonline_24
#ХАЛҚ_ТАБОБАТИ

☘️ БУЙРАКДАГИ ТОШНИ ТУШИРУВЧИ ДАМЛАМА

1 литр сувга 2 ошқошиқ ловия солиб, 30 дақиқа паст оловда қайнатилади. Бироз тиндириб қўйилади. Ушбу дамламани ҳар куни 3 маҳал овқатланишдан ярим соат олдин 3 ошқошиқдан ичилади. Даволаниш муддати 30 кун.

@haqiqatonline_24
1👍1
#халқ_табобати

⚡️⚡️ Ёшлик элeксири ёҳуд лавлаги суви

🌱
Эксетер шаҳридаги университет олимлари лавлаги шарбати устида тадқиқот олиб боришган. Шу нарса маълум бўлдики, шарбат мускуллардаги кислородга бўлган эхтиёжни қондириш билан бирга уларнинг фаолиятини сезиларли даражада яхшилайди. Шунингдек, лавлаги шарбатини тез-тез ичиб туриш ёши катта одамларга куч талаб этиладиган жисмоний ишлар билан шуғулланиш имконини бераркан.

@haqiqatonline_24
#ХАЛҚ_ТАБОБАТИ

🌱БEҲИ БАРГИ ҚОН БОСИМИНИ ТУШИРАДИ

🌱Қон босими кўтарилиб турувчи кишилар уй шароитида беҳи баргидан фойдаланишлари мумкин.

🌱Бунинг учун беҳи барги ва пўстлоғидан 250граммдан олиб, идишга солинади. Устидан 1литр қайноқ сув қуйиб, дамлаб қўйилади. Дамламадан кунига 3 маҳал 100мл.дан 20 кун давомида ичиб туриш тавсия этилади.

@haqiqatonline_24
👍2