Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.32K subscribers
16.6K photos
4.42K videos
550 files
11.5K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#эътироф

⚡️⚡️⚡️Тошкент вилоятининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.

Унга кўра,

Тошкент вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи Абдуллаев Нодиржон Абдитолиб ўғли ҳамда Нурафшон шаҳар ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори Жумабаев Баҳром Қурбаналиевич "Содиқ хизматлари учун" медали билан;

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси техник таъмирлаш қисми бошлиғи Маҳкамбаев Абдулла Абдисаматович "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.

Медаллар муборак бўлсин👏👏👏

@haqiqatonline_24
👍5🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи

👮👮‍♂️14 январь – Ватан ҳимоячилари куни

🇺🇿Бугунги Ватан ҳимоячилари куни барча ватанимиз ҳимояси ва ривожида турли хил касбларда хизмат кўрсатаётган Ўзбекистон ўғлонларига муборак бўлсин!

💐 Сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда улкан ютуқлар ҳамда эл-юртимизнинг юксак меҳри ва ишончи Сизга доимо ёр бўлсин!

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
👍2👏1
#об_ҳаво

☀️⛅️❄️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 14 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.


@haqiqatonline_24
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#табассум

1 ойлик армияга борган дўстинг😅😅😅

Яхши кайфият кун давомида ҳамроҳингиз бўлсин!

@haqiqatonline_24
😁3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#лайфхак

⚡️⚡️Машинанинг хиралашган чироқларини лимон ёрдамида тозалаш мумкин


Машиналарнинг чироқлари пласт ҳимоя қобиқ билан қопланган ва у қуёш ва бошқа омиллар таъсирида ҳиралашади. Бу ҳолатди бизга лимон ва истеъмол содаси ёрдам беради.

@haqiqatonline_24
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

⚡️Энди
қурилиш объектларида ишлаш мақсадида келган шахслар мазкур жойларда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади

@haqiqatonline_24
👍4
#хушхабар

⚡️⚡️Энди фуқаролар суд биносига келмасдан онлайн иштирок этиши мумкин бўлади


«Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси билан суд мажлисларида суд биносига келмасдан масофадан туриб мобиль видеоконференцалоқа режимида иштирок этишнинг процессуал асоси ва тартиби белгиланмоқда.

❗️ Энг муҳими аҳолининг суд мажлисларида қатнашиш учун суд биноларига келишлари билан боғлиқ оворагарчиликларининг олди олинади. Шунингдек, судлар фаолиятини рақамлаштиришни кенгайтириш орқали ишларни юритишда келиб чиқиши мумкин бўлган коррупциявий омилларнинг олди олинади ва бартараф этилади.

@haqiqatonline_24
👍3👏2
#эшитдингизми

⚡️⚡️Ўзбекистонда ҳаво таксилари пайдо бўлади


БАА компанияси авиация соҳасида лойиҳаларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, таъмирлаш, сотиш ва сақлаш хизматлари, шунингдек, “Тошкент-Шарқий” аэропортида VIP ва CIP хизматларини жорий қилади.

Ўзбекистон президентининг БААга ташрифи олдидан транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва араб ҳамкорлар ҳамкорлик меморандумини имзолади.

@haqiqatonline_24
👍6😁1
#диққат

⚡️⚡️Тошкент вилоятидаги баланд қаватли биноларга видеокузатув қурилмалари ўрнатилади

Мазкур ташаббус 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасига киритилган.

Лойиҳага кўра, Тошкент, Наманган, Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Хоразм вилоятлари ҳудудидаги баланд қаватли бинолар ва иншоотларга видеокузатув қурилмаларини ўрнатиш орқали атроф-муҳитни кузатиш ва ёнғинларни барвақт аниқлаш тизими жорий этилади.

Видеокузатув тизими ускуналари белгиланган жойларга ўрнатилади ва тизим жорий этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги аҳоли кўп йиғиладиган жойлари (аэропорт, вокзал, бозорлар, йирик савдо ва ёпиқ турдаги кўнгилочар марказлар) бино ва иншоотларида юзага келган ёнғинлардан хабарловчи сигнализация тизими ФВВ ҳудудий қуйи ёнғин-қутқарув қисмларининг ягона диспетчерлик хизматига уланади.

@haqiqatonline_24
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ана_бўлмаса

⚡️⚡️Букмекерлик фаолиятига қонун билан рухсат этилади

Парламент қуйи палатаси лицензия асосида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ва букмекерлик фаолиятини қонунийлаштиришни кўзда тутадиган
қонунни қабул қилди.

Қонунда таваккалчиликка асосланган ўйинларни тартибга солиш мақсадида мазкур соҳани лицензия асосида амалга ошириш, ушбу ўйинларда иштирок этиши тақиқланган фуқаролар тоифаларини белгилаш, ўйинларга қарам бўлган шахслар рўйхатини юритиш, букмекерлик фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари каби қоидалар кўзда тутилмоқда.

@haqiqatonline_24
🤬3👍1😢1
#диққат

⚡️⚡️ Маҳалла раислари ваколат муддати кенгайди

Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилмоқда. Маҳалла раислари сайловини ўтказиш ваколати Сенат кенгашидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашига ўтказилмоқда.

Депутатлар қонунчилик ташаббуси асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси уч ўқишда қабул қилинди.


@haqiqatonline_24
👍4
#хушхабар

⚡️Самарқанд ва Жиззахдаги 100 та мактабга бепул автобус қатнови йўлга қўйилиши кутилмоқда

Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги 100 та умумий ўрта таълим мактабида олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчиларни автобуслар билан мактабга қатновини аутсорсинг асосида ташкил этиш таклифи берилган. Бу 2025 йил сентябрдан амалга оширилиши кўзда тутилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, унинг харажатлари маҳаллий бюджет параметрларида таълим соҳаси учун ажратилган маблағлар доирасида қопланиши айтилган. Қарор ижроси Самарқанд ва Жиззах вилояти ҳокимликларининг зиммасига юклатилаган. Шунингдек, Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳам масъуллиги келтирилган.

@haqiqatonline_24
👍4
#обуна_2025

📢 «ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ» ВА «ТАШКЕНТСКАЯ ПРАВДА» ГАЗЕТАЛАРИГА 2025 ЙИЛ УЧУН ОБУНА ДАВОМ ЭТМОҚДА!

Йиллик обуна баҳоси
(тўғридан-тўғри таҳририят билан шартнома қилинганда):

«Тошкент ҳақиқати» – 856 800 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.

«Ташкентская правда» – 496 800 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.

❗️Етказиб бериш хизмати ичида.

«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.

Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.

Мурожаат учун:
+998974320035

Тошкент ҳақиқати
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#биз_ҳақимизда

🇺🇿🇰🇿 "Ўзбеклар бизни ҳар жабҳада ортда қолдиришди!"

Қозоғисоннинг ОлмаОта шаҳридаги "Ойна" номли академия мураббийи шогирдларига мотивацион нутқида Ўзбекистон футболини мисол келтирди.

@haqiqatonline_24
👍3👏1
⚡️ Шавкат Мирзиёев олимлар ва илмий марказларни ҳамкорликка чақирди

Президент уларга Тошкентдаги Яшил университет билан тадқиқот ва инновацион дастурларни биргаликда амалга оширишни таклиф этди.

Шунингдек, у университет негизида ер деградацияси ва чўлланишга қарши халқаро илмий марказ ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.

Жорий йил Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё глобал иқлим муаммоларига бағишланган конференцияда Умум-минтақавий яшил тараққиёт концепциясини таклиф этамиз, — деди Ўзбекистон раҳбари.


@haqiqatonline_24
👍6
#диққат

⚡️⚡️2025 йил 1 февралга қадар туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари
ташкил этилиб, уларга “маҳалла банкирлари” тайинланади.

@haqiqatonline_24
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза

Фарзандлар болаликка қайтиш учун иккинчи имкониятдир...

@haqiqatonline_24
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи

⚡️⚡️Тошкент вилояти 87 ёшда


Тошкент вилояти 1938 йилнинг 15 январь кунида ташкил қилинган. Ҳудуд бугунги кунда юртимизнинг энг салоҳиятли, иқтисодий жиҳатдан юксак даражада ривожланган ҳудудларидан ҳисобланади.

Вилоятнинг маъмурий маркази – Нурафшон шаҳри.

Тошкент вилоятида 15 та туман (Оққўрғон, Оҳангарон, Бекобод, Паркент, Пискент, Бўстонлиқ, Бўка, Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Тошкент, Зангиота, Янгийўл, Қибрай ҳамда Чиноз) ва 7 та шаҳар (Ангрен, Бекобод
, Нурафшон, Оҳангарон, Олмалиқ, Янгийўл ва Чирчиқ) мавжуд.

Вилоятнинг айни дамдаги ҳокими – Зойир Тоирович Мирзаев.

@haqiqatonline_24
👍10
#об_ҳаво

☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +11 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 15 январь куни Тошкент вилоятида  ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда
ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#фойдали

⚡️⚡️Ота - онам қаримасин десангиз ушбу сеҳрли шўрвани тайёрлаб беринг...


Яқинларга ҳам улашиб қўйинг.

@haqiqatonline_24
👍3