Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.35K subscribers
16.6K photos
4.42K videos
544 files
11.5K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#Эшитдингизми

Вазирликка қўшимча вазифалар юклатилди

“Қонун ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, ташкилий, ижро ва назорат фаолиятининг ягона тизими жорий этилади.

Фармон билан Қонунлар, Президент фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш тартиби тасдиқланди.

Адлия вазирлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

● қонун ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни олиб бориш ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш;

● давлат органлари ва ташкилотларининг қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш борасидаги фаолиятини ОАВ ва ижтимоий тармоқларда “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” рукни остида ёритиш ва муҳокама қилиш ишларини ташкил этиш;

● қонун ҳужжатлари ва топшириқларнинг амалда бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва омилларни аниқлаш;

● давлат органлари ва ташкилотларига қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш.

🔖
https://t.iss.one/haqiqatonline
#эшитдингизми

⚡️Энди давлат ходимларига банк ишламайдиган кунлари ҳам ойлик тўланади.

Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг ғазна ҳисоб рақамлари Марказий банк тезкор тўлов тизимига интеграциялаштирилади. Натижада тўловларни 24/7 режимида амалга ошириш мумкин бўлади. Яъни буджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маоши банк ишламайдиган кунлари ҳам онлайн режимда, тезкорлик билан тўланади.

@haqiqatonline
👍2
#эшитдингизми

❗️Бензин нархи 1 апрелдан ошади

Нарх ўзгариши Аи-80 бензинида кузатилади.

“O‘zbekneftgaz” АЖ ахборот хизматига кўра, нарх ошиши акциз солиғи ставкаларининг ўзгариши билан боғлиқ.

Шунингдек, "метан"ларнинг ҳам нархи ошиши айтилмоқда.

@haqiqatonline_24
👍1😁1🤬1
#эшитдингизми

⚡️⚡️Қибрай туманида дориларни электрон рецепт асосида ёзиш ва бериш ишлари синовдан ўтказилмоқда

Қибрай туманида дорилар бўйича рецепт ёзиш ва уларни бериш жараёни рақамлаштиришга қаратилган электрон рецептларни жорий этиш бўйича пилот лойиҳа ишга туширилди.

Таъкидланишича, ҳозирги босқичда лойиҳа битта тиббиёт муассасаси ва саккизта дорихоналар тармоғини қамраб олади.

Тизим «Узинфоком» ягона интегратори томонидан ишлаб чиқилган DMED платформаси асосида пилот режимида ишлайди.

Рецептни олиш учун DMED иловасини смартфонга ўрнатиш талаб қилинади (Андроид ва iOS учун). Электрон рецепт шифокорга ташриф буюрганда, иловада беморга юборилган код киритилгандан сўнг берилади.

Бемор дорихонага чиқарилган рецепт билан жўнатилади ва уни дорихона ходимига кўрсатади. Фармацевт рецептдаги ҚР-кодни сканерлагандан кейин беморга керакли препаратни беради.


@haqiqatonline_24
👍2🔥2
#эшитдингизми

⚡️⚡️Ўзбекистонда ҳаво таксилари пайдо бўлади


БАА компанияси авиация соҳасида лойиҳаларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, таъмирлаш, сотиш ва сақлаш хизматлари, шунингдек, “Тошкент-Шарқий” аэропортида VIP ва CIP хизматларини жорий қилади.

Ўзбекистон президентининг БААга ташрифи олдидан транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва араб ҳамкорлар ҳамкорлик меморандумини имзолади.

@haqiqatonline_24
👍6😁1
#эшитдингизми

⚡️ 123 туманда камбағал аҳолига дарахт экиш учун субсидия тўланади

Жорий йилда 6 минг 472 та маҳаллада янги ёндашувлар асосида лойиҳалар амалга оширилиб, 210 минг нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилади. Бу ҳақда Президент қошида ўтказилган аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги ёндашувлар асосида камбағалликни қисқартиришга оид чора-тадбирлар тақдимотида айтиб ўтилди.

Шунингдек, маҳалла банкирлари билан бирга 1,5 миллион аҳоли доимий ишга жойлаштирилиб, 2 миллиондан зиёд одам бизнесга жалб қилинади. Шу мақсадда бу йил кичик бизнес лойиҳаларига жами 120 триллион сўм кредит ажратилади;

123 та туманда камбағал аҳоли 20 минг гектар ўрмон ва кўчатзор барпо этиш ҳамда доривор ўсимликлар етиштиришга жалб этилади. Улар эккан ҳар 100 та дарахт учун 375 минг сўм субсидия тўланади;

Туризм салоҳияти бор жойларда меҳмон уйлари ва ошхоналар, муайян почта бўлимларида электрон тижорат марказлари очилиб, камбағал оила вакиллари ишга олинади.

@haqiqatonline_24
👍6
#эшитдингизми

⚡️⚡️Эркакларга ҳам декретга чиқиш ҳуқуқи берилмоқда

Меҳнат кодексига меҳнат жараёнларида тазйиқ ва зўравонликларни тақиқлаш, уларнинг олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга ҳамда фарзанди туғилиши муносабати билан эркакларга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда, қўшимча таътил беришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

@haqiqatonline_24
👍4
#эшитдингизми

⚡️⚡️Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин

Маҳкум 1 та китоб ўқигани ва белгиланган имтиҳонни топширгани учун жазо муддати 3 кунга қисқартирилади. Бунда йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиш мумкинлиги белгиланиши кутилмоқда.

@haqiqatonline_24
👍4
#эшитдингизми

❗️Ўзбекистондан чиқиб 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида қайтиб келмаган фуқароларга пенсия тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади
Пенсия жамғармаси

Фуқаро қайтиб келганида олинмай қолган ойлардаги маблағнинг 24 ойлигини олиш ҳуқуқига эга.

@haqiqatonline_24
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эшитдингизми

⚡️Шу йилдан ҳар бир объектга QR-кодли паспорт берилади


Ушбу QR-код орқали кўп қаватли уйларнинг қонуний ёки ноқонуний қурилаётгани ҳақида маълумот олиш мумкин бўлади.

@haqiqatonline_24
👍3
#эшитдингизми

⚡️⚡️Мактаблардаги айрим ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларига 50
фоизлик устама қўшиб берилади. Кимларга?

Президентнинг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

@haqiqatonline_24
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эшитдингизми

⚡️Китоб ўқиш сенга нима фойда беради, дейдиганлар учун: битта китоб ўқиган маҳбуснинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилади

Жиноят кодексига китоб ўқишга жалб қилиш орқали маҳкумларни ахлоқан тузатиш бўйича янги 74-1-модда киритилмоқда.

@haqiqatonline_24
👍5😁1
#эшитдингизми

⚡️⚡️ Ўзбекистонда барча ҳайвонларга паспорт берилади! 

Айтишларича эндиликда ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва мониторинг қилиш бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди. Уй ҳайвонлари ва бошқа жониворлар ҳақида насли, соғлиғи ва рўйхатга олиш маълумотлари махсус электрон тизимда сақланади. 

@haqiqatonline_24
👍3😢1
#эшитдингизми

⚡️Таксичилар яна ўзини ўзи банд қилган шахслар қаторига киритилди

Президент қарорига мувофиқ шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўловчи ташиш билан шуғулланиш учун лицензия варақаси талаб этилади.

Ҳужжатга кўра, 2025 йил апрелдан ҳуқуқбузарликлар аниқланганда тартиб қуйидагича бўлади:

🔸биринчи марта қоидабузарлик аниқланса, огоҳлантириш берилади.

🔸агар 3 кун ичида камчилик бартараф этилмаса ёки такрорланса, сайёр солиқ текшируви ўтказилади.

🔸шундан сўнг текширув натижаларига асосан расмий қарор қабул қилинади.

@haqiqatonline_24
👍2🔥1
#эшитдингизми

❗️ Энди қочиб бўлмайди: Ўзбекистонда ҳарбий чақирув онлайнга ўтди!

Ўзбекистонда энди ҳарбий хизматга чақирув қоғозини қўлингизга беришмайди. У бевосита Давлат хизматлари платформасидаги шахсий кабинетингизга тушади. Кўрмаганга олиб бўлмайди – бориш шарт!

@haqiqatonline_24
👍4😢1
#эшитдингизми

⚡️Эндиликда Сенат раиси Танзила Нарбаева ва Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов Chevrolet Tahoe, бош вазир ўринбосарлари Malibu, вилоят ҳокимлари эса “Taho” ёки “Traverse”дан фойдаланишади.

@haqiqatonline_24
👍2😁2🤬1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эшитдингизми

⚡️⚡️20-30 март кунлари “Ёшлар туризми ҳафталиги” ўтказилади

2025 йил 20-30 март кунлари Наврўз байрами муносабати билан Туризм қўмитаси томонидан “Ёшлар туризми ҳафталиги” тадбирлари ўтказилади.

@haqiqatonline_24
👍4
#эшитдингизми

❗️Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва биноларга кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бошланди

1 апрель куни Ўзбекистонда илк бор Бухоро вилоятининг Жондор туманида 5 нафар фуқарога ўзларининг уй-жойлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари расмий тарзда тан олинди. Бу борада Бухоро вилояти халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарори қабул қилинди.

Маълумот учун, 2023 йил ноябрда “Ўзбошимчалик билан эгалланган ерлар ва бинолар бўйича ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун кучга кирганди. Ушбу қонун доирасида миллионлаб фуқароларнинг кадастр ҳужжатлари йўқ уйлари ва ерларига эгалик ҳуқуқи тан олиниши мумкин.

Жараён 2028 йил 1 январгача давом этади.


Айни дамдаги ҳолат:

Жами муҳокамадагилар сони — 58 минг 905 та;
Жамоатчиликка эълон қилинганлар сони — 9 минг 941 та;
Кўриб чиқилаётганлар сони — 351 та;
Жараёндаги ерлар сони — 435 та;
Эътироф этилганлар сони — 5 та.

⚠️ etirof.kadastr.uz сайтига кириб дастурдаги барча жараёнлар билан танишишингиз мумкин.

@haqiqatonline_24
👏3👍2
#эшитдингизми

❗️Ўзбекистонда экологик носоз деб топилган машиналар ҳайдовчиларига чора кўрилади


Экология вазирлиги маълум қилишича, “Тоза ҳаво” ойлиги доирасида юрган автомобилларнинг экологик ҳолати текширилади.

Қоидаларга жавоб бермайдиган транспорт воситалари ҳайдовчиларига Маъмурий жавобгарлик кодекси асосида чора кўрилади.

Тадбир 2 босқичда ўтказилади:

▪️1-босқич: 10 апрель – 10 май
▪️2-босқич: 10 август – 10 сентябрь (Тошкентда 10 сентябрь – 10 октябрь).

@haqiqatonline_24
🤬2😱1
#эшитдингизми

⚡️⚡️Энди айбланувчининг иқрори ягона далил бўлса, у айбдор деб топилмайди.

Энди Ўзбекистонда шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.

Қонун билан Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги белгиланди.

@haqiqatonline_24
2