Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.32K subscribers
16.6K photos
4.42K videos
550 files
11.5K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#ана_бўлмаса ❗️Миша, чучвара "отмен"! Автомобилларини беш йилга бўлиб тўлаш шарти билан ўқитувчиларга сотиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг топшириғини "UzAuto" рад этибди.
#РАСМАН

⚡️⚡️⚡️Ўқитувчилар автомобилларни имтиёзли шартлар асосида харид қилиш мумкин, — “Ўзавтосаноат”

Бугун ижтимоий тармоқларда ЎзАуто Вазирлар Маҳкамасининг ўқитувчилар учун автомобилларни тижорат банклари орқали 60 ой муддатга ва 30 фоиз дастлабки тўлов билан имтиёзли шартлар асосида харид қилиш бўйича топшириғини рад этгани ҳақида хабарлар кенг тарқалди.

“Ўзавтосаноат” АЖ Вазирлар Маҳкамасининг топшириғини рад этгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини ҳамда фейк хабар эканлигини маълум қилади.


“Ўзавтосаноат” АЖ тижорат банклари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг топшириғи ижроси доирасида бериладиган имтиёзли автокредитлар орқали автомобилларни сотишга тайёр.

Бундан ташқари, хатнинг асл нусхасида автомобил харид қилиш учун Асакабанк, Алоқа Банк, Ипак Йўли Банки, ИнфинБАНК, Бизнесни Ривожлантириш Банки, Асиа Аллинcе Банк ва Тенге Банк орқали турли механизмлар, жумладан, имтиёзли шартларда жорий этилганлиги маълум қилинади.

@haqiqatonline_24
👍3👏1
#обуна_2025

📢 «ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ» ВА «ТАШКЕНТСКАЯ ПРАВДА» ГАЗЕТАЛАРИГА 2025 ЙИЛ УЧУН ОБУНА ДАВОМ ЭТМОҚДА!

Йиллик обуна баҳоси
(тўғридан-тўғри таҳририят билан шартнома қилинганда):

«Тошкент ҳақиқати» – 856 800 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.

«Ташкентская правда» – 496 800 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.

❗️Етказиб бериш хизмати ичида.

«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.

Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.

Мурожаат учун:
+998974320035

Тошкент ҳақиқати
👍5
#эслатма

⚡️⚡️Эртадан мактабларда дарс жараёнлари бошланади

2025 йилнинг 13 январидан республикадаги барча мактабларда III чорак дарслари бошланади.

@haqiqatonline_24
👍6
#футбол

⚡️⚡️ОКМК бир йил олдин 200 миллион сўмга сотиб олган футболчисини 2,5 млрд. сўмга пуллади

Олмалиқнинг ОКМК клуби марказий ҳимоячиси Асадбек Раҳимжонов фаолиятини Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасида давом эттиради. Асадбек 2024 йилда 200 млн. сўм эвазига "Кончилар" сафига келиб қўшилган эди.

@haqiqatonline_24
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи

⚡️⚡️1999 йил 13 январь – Ўзбекистон Республикаси давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилган кун.

Чегараларимизни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!

📍
Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
👍4
#об_ҳаво

⚡️⚡️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +13 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

"Ўзгидромет"нинг маълум қилишича, бугун, 13 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин.  Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ,  кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.  

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ,  кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

@haqiqatonline_24
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#лайфхак

🔥Уйингиздаги деворларга ёпиштирилган "обои"га кичкинтойлар томонидан "сурат бурчаги"га айланганми?

Энди уни тозалашда муаммо йўқ. Бунинг учун "Хлоргексидина биглюконат" керак бўлади.

@haqiqatonline_24
👍3
#диққат

⚡️⚡️Бугундан Ўзбекистонда фаолият юритувчи барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари меҳнат таътилини якунлаб, яна ўз вазифаларига қайтишди.

@haqiqatonline_24
👍4
#Фармон

❗️Президент фармони билан:

Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди.

@haqiqatonline_24
👍5😁3
#эслатма

❗️Эртага, 14 январь — барча учун иш куни

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Ўзбекистонда кенг нишонланади, бироқ бу кун дам олиш куни ҳисобланмайди.


@haqiqatonline_24
👍4
⚡️Энди оромгоҳларга йўлланма бериш “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” орқали амалга оширилади

2025 йил 11 январда давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Унга кўра, “Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизими” “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими билан интеграция қилинади.

Бунда, йўлланма харид қилиш жараёнида Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизимига болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг маълумотлари киритилганда ушбу боланинг тўлиқ исм-шарифи, жинси, туғилган санаси, ойи ва йили ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда шаклланади.

@haqiqatonline_24
👍5
#ана_бўлмаса

❗️ Рақобат қўмитаси 2024 йилда рекламадаги қоидабузарликлар учун 2,6 млрд. сўм жарима тайинлади

Ўтган йил давомида 14 мингдан ортиқ реклама материалларида қоидабузарликларни аниқланган.

@haqiqatonline_24
👍3
#обуна_2025

📢 «ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ» ВА «ТАШКЕНТСКАЯ ПРАВДА» ГАЗЕТАЛАРИГА 2025 ЙИЛ УЧУН ОБУНА ДАВОМ ЭТМОҚДА!

Йиллик обуна баҳоси
(тўғридан-тўғри таҳририят билан шартнома қилинганда):

«Тошкент ҳақиқати» – 856 800 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.

«Ташкентская правда» – 496 800 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.

❗️Етказиб бериш хизмати ичида.

«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.

Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.

Мурожаат учун:
+998974320035

Тошкент ҳақиқати
👍3
HUMO 65 млн долларга сотилди

“Миллий банклараро процессинг маркази” яъни HUMO’нинг 100 фоиз давлат акцияларини сотиш бўйича очиқ савдолар ўтказилди. Унда олтита номзод қатнашишга таклиф қилинган.

65 миллион АҚШ доллари миқдорида энг юқори харид баҳосини таклиф қилган “Paynet” АЖ кимошди савдосининг ғолиби деб топилди.

Харидор жамиятга тегишли бўлган «Humo» тўлов тизими фойдаланувчиларининг махфий (шахсий ва банк) маълумотларини ҳимоя қилишни зиммасига олган.
👍3
#диққат

❗️Тошкент вилоятида электр ва табиий газ ўғрилари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ ва Зангиота тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга текширувларда ушбу туманларда яшовчи фуқаролар А.Б. ва А.А. “Балиқчилик” хўжалигига мўлжалланган ер майдонида ҳамда яшаш хонадонида умумий фойдаланишдаги электр ва табиий газ тармоқларига яширин равишда уланиб, жами 270,8 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline_24
👍3🤬1
#диққат

⚡️⚡️2025 йилда жамоат транспортининг экологик тоза ёқилғига ўтказилиши тезлаштирилади

Жумладан, 2025 йилнинг сентябрига қадар халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрида трамвай линиясини қуриш лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асослар (ТИА)ни ишлаб чиқилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 та электробусларни ҳамда улар учун қувватлаш ускуналарини олиб келиш ҳамда Нукус (50 та), Самарқанд (250 та) ва Наманган (50 та) шаҳарлари жамоат транспорти учун жами 350 та электробус, улар учун қувватлаш ускуналарини харид қилиш лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш режа қилинмоқда.

Бундан ташқари, «Урганч-Хива» йўналишига янги 10 та троллейбус харид қилиш чоралари кўрилади.

@haqiqatonline_24
👍4
#диққат

❗️Ерни кучли магнит бўрони қоплаши кутилмоқда

NASA олимлари аниқлашича, Қуёшда катта ёриқ пайдо бўлибди, шу сабабли Ерга КУЧЛИ МАГНИТ БЎРОНИ ЁПИРИЛИБ КЕЛМОҚДА.


⚠️Қон босими ва сурункали касалликлари бор одамлар ўзларини ёмонроқ ҳис қилишлари мумкин. Магнит бўронларнинг салбий таъсирини камайтириш учун кўпроқ дам олиш, суюқлик ичиш тавсия этилади. Шунингдек, ёғли ва шўр овқатлар, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

@haqiqatonline_24
👍3
#жиноят

❗️Тошкент вилоятида 15 ёшли йигит ўзини осиб қўйди

Чиноз тумани ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, 2025 йил 12 январь куни тахминан соат 14:10 ларда Чирчиқ шаҳар "Химпоселок” МФЙдаги хонадонда доимий рўйхатда туриб, вақтинчалик Чиноз туман “Сутчилар” МФЙда яшовчи 2009 йилда туғилган А.О. яшаш хонадонининг молхонаси устунига арқондан сиртмоқ ясаб, ўз жонига қасд қилиб вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


@haqiqatonline_24
👍3😢2