Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
3.09K subscribers
15.9K photos
4.19K videos
489 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#янгилик

⚡️⚡️Ўзбекистонликлар кунига 10 минг қадам юргани учун яна рағбатлантирилади

Бу "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва "яшил" иқтисодиёт йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги президент Фармонида назарда тутилган.

Ҳужжатга кўра, Экология вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигига "Бир миллион яшил оила" умуммиллий ҳаракати доирасида бир кун ичида камида ўн минг қадам босиб ўтишни тарғиб қилишни назарда тутувчи платформани ишга тушириш топширилди.

Платформа 2025 йил 1 июнгача ишга туширилиши керак.

Юқори кўрсаткичларга эришган шахсларга "экофаол фуқаро" мақоми берилади. Уларга давлат хизматларидан фойдаланишда, шунингдек, банклардан истеъмол кредити олишда (давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган) 10 фоиз миқдорида чегирмалар тақдим этилади.

@haqiqatonline_24
#обуна_2025

📢 «ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ» ВА «ТАШКЕНТСКАЯ ПРАВДА» ГАЗЕТАЛАРИГА 2025 ЙИЛ УЧУН ОБУНА ДАВОМ ЭТМОҚДА!

Йиллик обуна баҳоси
(тўғридан-тўғри таҳририят билан шартнома қилинганда):

«Тошкент ҳақиқати» – 856 800 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.

«Ташкентская правда» – 496 800 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.

❗️Етказиб бериш хизмати ичида.

«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.

Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.

Мурожаат учун:
+998974320035

Тошкент ҳақиқати
#биласизми

⚡️⚡️Ўқитувчиларга берилган айрим имтиёз турлари


1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.

Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.

Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

Мактаб ўқитувчиларига фаолиятни баҳолаш мезонлари асосида 10 фоиздан 40 фоизгача, кутубхоначи ва психологларга 10 фоиздан 20 фоизгача устама белгиланади.

Фан олимпиадаси ғолибини тайёрлаган ўқитувчилар рағбатлантирилади.

Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.

Олимпиада ғолиби бўлган ўқитувчиларга 150 фоизгача устама берилади.

Ўзи дарс берадиган фани бўйича халқаро тан олинган ва миллий сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади.

Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.

Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади.

Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.

Кўп йиллик стажга эга педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди.

Халқаро фан олимпиадаларини тайёрлаган ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациясиз берилади.

Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.

Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

⚡️Кибрга қарши кураш...

Кибрингизни синдиришга журъатингиз етадими???

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ўзгача_байрам

💥Бугун, 10 январь – Тоғалар куни

Жиянлар бугун ўз тоғажонларини байрам билан табриклаб Уларга икки оғиз яхши гап айтишса хам тоғалар чин юракдан хурсанд бўладилар

Мехрибон Тоғаларни табриклаб қўйинг...

@haqiqatonline_24
❗️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +7 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

"Ўзгидромет"нинг маълум қилишича, бугун, 10 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кайфият

Аваз Охун - Мол сизданми ?
😅😅

Кун давомида яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!


@haqiqatonline_24
#спорт
#футбол

⚡️⚡️"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни қўлга киритдик деб ўйлашни бошлади

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби расмий саҳифаси қишки трансферлар ойнасидан сўнг эҳтимолий асосий таркибини тақдим қилди.

Эътиборлиси, унда сўнгги вақтларда Европада кўп бор тилга олинаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Франциянинг "Ланс" клубининг 20 ёшли ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор.

Яп-янги маълумотларга қараганда, инглиз клуби вакилимиз учун 50 миллион евро таклиф қилган ва келишувга эришган. Агар бу трансфер амалга ошса, Абдуқодир ўзбек футболи тарихида энг қиммат нархга сотилган футболчига айланади. Шу вақтга қадар энг қиммат нархга трансфер қилинган ўзбекистонли футболчи Элдор Шомуродов саналади. Терма жамоамиз сардори 2021 йилда 19,6 миллион евро эвазига Италиянинг "Рома" клубига ўтган эди.

Абдуқодир Ҳусановни жаҳон юлдузлари билан бир сафда кўриш қандай ёқимли. Шундай эмасми🤩🤩🤩

@haqiqatonline_24
#Уйда_даволанамиз

🔥 ПАХТА ЁҒИ ШАМОЛЛАШНИ «ОЛАДИ»

Пахта ёғи шамоллаганд
а фойдали.
Бунинг учун 200 граммини доғлаб, махсус идишга олиб қўйинг. Ёш болалар шамоллаганда, бурни оқиб қолганда, томоқ ва белларига, оёқ кафтларига суртилса, тезда даво топади.
Бу тадбирни катталарга ҳам қўллаш мумкин.


@haqiqatonline_24
#диққат

‼️СИФАТСИЗ ДОРИЛАРДАН САҚЛАНИНГ!
Тошкент вилоятида текширувдан ўтмаган 19 минг АҚШ долларилик дори воситалари савдосининг олди олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқарма томонидан “Оҳангарон-Наманган” автомобиль йўналишида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган М.Н. фуқаро И.Я.га хорижда ишлаб чиқарилган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 8 турдаги жами 10 255 қути дори воситаларини 19 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️Оҳангаронда вояга етмаган болага шилқимлик қилган эркак жазоланди

2024 йил 5 декабрь куни Cobalt Тошкент-Ангрен йўналишида ҳаракатланиб келаётиб, Оҳангарон шаҳар «Нўғойқўрғон» МФЙга қарашли 5-кичик туман ҳудудидаги пиёдалар ўтиш йўлаги олдидан мактабга қўшимча ўқиш учун кетаётган 14 ёшли вояга етмаган болани йўловчи сифатида олган.

Шундан сўнг, йўлда уни ўнг томондаги қўшимча йўл орқали Оҳангарон шаҳар А.Темур кўчасидаги 5 қаватли уйлар оралиғидан маҳалла орасига олиб кириб, унинг қўллари ва оёқ қисмларига тегиниб, шаҳвоний шилқимлик қилиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган шахвоний ҳусусиятга эга бўлган ҳаракатларни содир қилганлиги аниқланган.

Суд қарори билан эркак МЖтК 411-моддаси билан ҳуқуқбузарлик ҳаракатини содир қилганликда айбли деб топилиб, унга МЖтКнинг 411-моддаси билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

@haqiqatonline_24
#таълим

⚡️⚡️Ўрта таълим муассасаларига 500 нафар хорижий мутахассис жалб этилади

2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларига 500 нафар хорижий мутахассисларни жалб этиш мўлжалланмоқда.

Бунда, рекрутинг ташкилотлари ҳамда вазирликнинг расмий ижтимоий саҳифалари орқали хорижий мутахассислар учун эълонлар берилади. Келиб тушган мурожаатларни ўрганиб чиқиш, саралаш ва суҳбатлар ташкил этиш амалга оширилади.

Таҳлиллар натижасида мазкур тартибни янада такомиллаштириш ҳамда 2025–2026 ўқув йилидан бошлаб янги баҳолаш тизими жорий этиладиган мактаблар сонини 3 000 тага етказиш кўзда тутилган.

@haqiqatonline_24
#кўрсаткич

Тошкент вилоятининг қайси ҳудудлари ичимлик суви билан тўлиқ таъминланган?


2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, Тошкент вилоятининг Янгийўл, Оҳангарон, Олмалиқ, Бекобод шаҳарлари ҳамда Оҳангарон тумани тўлиқ 100 фоиз ичимлик суви билан таъминланган. Чирчиқ шаҳрида эса мазкур кўрсаткич 99,6% ни ташкил этган.

⚠️Ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг паст бўлган ҳудудлар эса Қуйи Чирчиқ (54,2%), Ўрта Чирчиқ (55,1%) ҳамда Юқори Чирчиқ (64,7%) туманлари бўлиб турибди.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️ 2027 йилдан пластик пакетлардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин


2027 йилдан бошлаб пластик пакетларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва улардан фойдаланишни тақиқлаш ҳамда экологик жиҳатдан зарарсиз (биопарчаланувчи) пакетлардан фойдаланишни рағбатлантириш таклиф этилган.

Шунингдек, 2025 йил 1 ноябрга қадар пластик қадоқларни ёки пластик қадоқларда маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда импорт қилувчиларга “тараларни қайтариш”, ушбу турдаги чиқиндиларни қабул қилувчи махсус жойлар ва ускуналарни ўрнатиш орқали йиғиб олиш ва утилизация қилиш ёки утилизация йиғимини тўлаш бўйича кенгайтирилган мажбуриятни жорий қилиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Бу ҳақда "Ўзбекистон–2030" стратегиясини "Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури" лойиҳасида назарда тутилган.

@haqiqatonline_24
#обуна_2025

📢 «ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ» ВА «ТАШКЕНТСКАЯ ПРАВДА» ГАЗЕТАЛАРИГА 2025 ЙИЛ УЧУН ОБУНА ДАВОМ ЭТМОҚДА!

Йиллик обуна баҳоси
(тўғридан-тўғри таҳририят билан шартнома қилинганда):

«Тошкент ҳақиқати» – 856 800 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.

«Ташкентская правда» – 496 800 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.

❗️Етказиб бериш хизмати ичида.

«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.

Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.

Мурожаат учун:
+998974320035

Тошкент ҳақиқати
#қуролли_кучлар

Ўзбекистон армияси дунёда 58-ўринга кўтарилди


Ўзбекистон Қуролли кучлари Global Firepower талқинига кўра, дунё армиялари рейтингида 145 мамлакат ичида 58 ўринни эгаллади. Ўзбекистон бу натижа билан ўтган йилги кўрсаткичидан 7 поғона юқорилаган.

Марказий Осиё мамлакатлари орасидан эса Қозоғистон 57- (ўтган йили 58), Ўзбекистон 58(65), Туркманистон 77(83), Қирғизистон 105(100), Тожикистон 108(107) ўринни эгаллаган.

Рейтингдаги кучли ўнликдан АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Буюк Британия, Франция, Япония, Туркия ва Италия армиялари ўрин олган.


@haqiqatonline_24