Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.77K subscribers
15.6K photos
4.12K videos
478 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#валюта

⚡️⚡️Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк 10 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати 50.pdf
15.8 MB
#матбуот

📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2024 йил 10 июлдаги 50-сонининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

⚡️Кредит олиш бўйича "Қуйи Чирчиқ тажрибаси"ни яратайлик - Зойир Мирзаев

Айни дамда Қуйи Чирчиқ туманида Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Унда вилоят ҳокими кредит олмоқчи бўлган ёшларга бизнес режасини тақдимот қилиши, бу бўйича Қуйи Чирчиқ тумани тажрибасини яратиш таклифини билдирди.

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жамият

⚡️⚡️"Маҳалла еттилиги"нинг "сут" берадиган пайти келди - Зойир Мирзаев.

Вилоят ҳокими маҳаллада фаолият юритаётган Хотин-қизлар фаоли, Ёшлар етакчиси, Ҳоким ёрдамчиси ва Маҳалла раиси ҳеч қандай ҳолатда, ҳатто ўз аризасига кўра ҳам ишдан бўшатилмаслигини, уларнинг шу вақтга қадар қилган ишлари ўрганилишини маълум қилди.

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
#расман

⚡️⚡️2-мутахассисликка қабул бошланди

2024/2025-ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги таълим (иккинчи мутахассислик) учун талабгорларни онлайн рўйхатдан ўтказиш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Ягона таълим хизматлари портали my.edu.uz орқали жорий йилнинг 10 август кунига қадар онлайн шаклда амалга оширилади.

▪️Бунда номзодлар платформада:
ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
диплом ва унинг иловасининг электрон нусхасини юклайди;
ҳамда ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайдилар.

☝️Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Маълумот учун, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрлари олий таълим муассасасининг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базаси ҳисобга олинган ҳолда олий таълим муассасаси кенгаши томонидан белгиланади.

@haqiqatonline_24
❗️Абитуриентлар диққатига!

Эртага, 11 июль куни соат 11:00 дан 13:00 га қадар ёки 14:00 дан 15:00 га қадар барча абитуриентлар рухсатномаларида кўрсатилган манзилдаги ўзлари тест синовида иштирок этадиган бинога келиб, тест синови ўтказиладиган жойлар билан танишиб кетишлари мумкин.


Маълумот учун, тест синовлари 14 июлдан бошланиб, кунига 2 сменада ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади. Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.

⚡️ Тест синовлари бошланишига саноқли кунлар қолганлиги боис абитуриентлардан ўзларига тегишли “Абитуриент рухсатномаси”ни юклаб олишларини ҳамда чоп этиб қўйишлари лозим.

❗️Абитуриентлар рухсатномада белгиланган манзилдаги бинода, кўрсатилган санада ва сменада тест синовларида иштирок этади. Абитуриентларга бошқа ҳудуд, кун ва сменада тест синовларида иштирок этишга рухсат этилмайди.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

❗️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +38 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, бугун, 11 июль куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 21-26 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline_24
#ўзгача_кун

🎊 Бугун, 11 июль - “ШОКОЛАД“ни севиб истеъмол қилувчилар куни..

Бугунги Байрам муносабати билан Шоколадни хуш кўрувчи яқинларни шоколад билан меҳмон қилинг. Улар бундан жуда ҳам хурсанд бўлишлари тайин.

Зеро, бу омонат дунёда инсондан фақат яхшилик қолади.

@haqiqatonline_24
#валюта

⚡️⚡️Марказий банк 11 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Нурафшонда қатнов ҳаракати вақтинча чекланади


Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, шаҳар марказий шифохонасига кириш йўлида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан йўл-транспорт ҳаракатини тартибга солиш ҳамда турли фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Нурафшон шаҳар, Наврўз МФЙ, Шифокор кўчасида жорий йилнинг 30 июлга қадар қатнов ҳаракати вақтинча чекланади.

Автомобиллар ҳаракати учун бир томонлама ҳаракатланиш тавсия этилади.

Шунингдек, "Тўй-тепа" МФЙ, Охунбобоев кўчаси, Тўйтепа жоме масжиди йўлининг (4К 732 “Чалдар қ.-Тўйтепа ш.-4Р 22 автомобил йўли”) 4-км 8-пикетдан 4-км 9-пикетгача қисмида ҳафтанинг ҳар жума куни соат 11:00 дан соат 14:00 гача автотранспорт воситалари қатнови вақтинча чекланади.

@haqiqatonline_24
#жамият

❗️Вояга етмаган қизни 7 ой давомида мажбуран жинсий қулликда сақлаган аёл 7 йил 6 ойга қамалди

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида яшовчи Н.А ўз уйида вояга етмаган Ч.Т. ни 7 ой давомида сақлаб, жинсий алоқада бўлишга мажбурлаган. Суд ҳукми билан аёл 7 йил 6 ой, зўрлаганлар эса 9 йилга озодликдан маҳрум этилган.


@haqiqatonline_24
#диққат
#огоҳлик

❗️Қўшни Қозоғистонда захри билан ҳатто туяни ўлдирадиган ўргимчаклар тарқалмоқда


Бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг бир нечта минтақаларида қоракурт ёки “қора бева”нинг ғайриоддий кенг тарқалиши кузатилмоқда.

Бу, эҳтимол, қоракуртнинг жуфтлашиш даври билан боғлиқ бўлиб, унинг чақиши натижасида олти киши, жумладан, учта бола реанимацияга ётқизилган.

Бундан ташқари, хавфли ўргимчак энг кўп тарқалган Қозоғистоннинг чўл ҳудудларида икки юзга яқин туя нобуд бўлган.

@haqiqatonline
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

‼️Эндиликда болаларни давлат боғчасига қабул қилиш онлайн тарзда амалга оширилади

Болаларни боғчага қабул қилиш давлат ташкилотларининг айби билан кечикканда йўлланма ўз кучида қолади.

@haqiqatonline_24
#спорт

⚡️Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияга жўнаб кетди


Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Олимпиадага сўнгги тайёргарликни олиб бориш учун Франциянинг Марсель шаҳрига жўнаб кетди.

Терма жамоанинг якуний таркиби:

Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Владимир Назаров ("Пахтакор"), Ҳамидулло Абдунабиев ("Олимпик").

Ҳимоячилар: Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс", Франция), Асадбек Раҳимжонов, Саидазамат Мирсаидов (барчаси "Олимпик"), Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор", Туркия), Муҳаммадқодир Ҳамралиев ("Пахтакор"), Зафармурод Абдираҳматов ("Насаф"), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Қайрат", Қозоғистон).

Ярим ҳимоячилар: Абдурауф Бўриев, Диёр Холматов, Беҳруз Асқаров, Иброҳим Ибрагимов (барчаси "Пахтакор"), Жасур Жалолиддинов ("Нефтчи"), Умарали Раҳмоналиев ("Рубин", Россия).

Ҳужумчилар: Русланбек Жиянов ("Навбаҳор"), Алишер Одилов ("Олимпик"), Остон Ўрунов ("Персеполис", Эрон), Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА, Россия), Элдор Шомуродов ("Рома", Италия), Ҳусайин Норчаев ("Нефтчи").

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#об_ҳаво

❗️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, бугун, 12 июль куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 21-26 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline_24