Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.94K subscribers
15.4K photos
4.03K videos
472 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бисмиллоҳир рохманир рохийм.

🌱Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 🤲🤲

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

🌱Кунингиз мазмунли ўтсин!

@haqiqatonline
#об_ҳаво

❗️Бугун Тошкент вилоятининг баъзи ҳудудларида кучли шамол бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 18 август куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline
#валюта

❗️Икки кунлик юқорилашдан сўнг доллар курси тушди

Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан 18 августдаги қийматини эълон қилди.

Унга кўра, долларнинг расмий курси -24,69 сўмга пасайиб, 10 945,32 сўм этиб белгиланди.

@haqiqatonline
#фирибгарлик
#даҳшат

❗️Бўкада йўл таъмирлашда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали қарийб 267 миллион сўмни ўзлаштирганлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўка туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Бўка тумани йўллардан фойдаланиш” УК масъул шахслари томонидан туман ҳудудидаги йўлларни таъмирлашда амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 266,8 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

P/S. Мана, йўлларга ажратилган пуллар қаерга кетяпти...

@haqiqatonline
#Юқори_Чирчиқ
#бунёдкорлик

Кавардон маҳалласида «Омилхон Эшон» жоме масжиди фойдаланишга топширилди

@haqiqatonline
#Ўзбекистон

❗️Тошкент метроси учун Россиядан замонавий турдаги 14 та янги ҳаракат таркиби олиб келинади

Бу билан метрополитенда поездлар ҳаракатининг оралиқ интервали 2,5 дақиқагача қисқартирилади.

@haqiqatonline
⚡️⚡️Саудия Арабистони Ўзбекистонда дунёдаги энг йирик шамол электр станциясини қурмоқчи

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Энергетика вазирликлари ўртасида 12 млрд доллар бўлган учта йирик келишув имзоланди.

Қорақалпоғистонда қуввати 1,5 ГВт бўлган шамол электр станциясини қуриш режалаштирилмоқда. У бутун дунёдаги энг йирик шамол станциясига айланади.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин!

Жума Муборак бўлсин, биродар-у азиз!

@haqiqatonline
#об_ҳаво

Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 19 август куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади.

Ҳарорат кечаси 16-21 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline
#валюта

❗️Доллар тушди, рубль эса ошди

Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан 19 августдаги қийматини эълон қилди.

Унга кўра, долларнинг расмий курси -10,35 сўмга пасайиб, 10 934,97 сўм этиб белгиланди.

@haqiqatonline
тх62.pdf
3.9 MB
#матбуот

"Тошкент ҳақиқати" газетасининг 2022 йил 17 августдаги 62-сони мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline
#Диққат

⚡️Ўқитувчилар энди календарь йили давомида эмас фақатгина «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан мукофот пули олади

Маълумки, педагог ходимлар умумтаълим муассасасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун ҳамда республикамизда нишонланадиган байрам саналари муносабати билан уларга календарь йили давомида жами икки лавозим маошигача миқдорда мукофот пули тўлаш йўли билан моддий рағбатлантирилиши, бу йилига бир неча маротаба амалга оширилиши мумкин эди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан ушбу тартибга чеклов ўрнатилди. Янги тартибга кўра умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақатгина «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача (ҳозирги вақтда 460 минг сўм) миқдорида мукофотланиши мумкин.

Эски амалиёт бўйича таълим муассасаларидаги ўқитувчилар кўрсатган натижаларига қараб календарь йили давомида навбатма-навбат лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда пул мукофоти билан рағбатлантириларди. Бу орқали бир мактабдан энг камида 70-80 фоиз ўқитувчи-ходимлар мукофотланарди. Ўқитувчилар тилида бу “13-ойлик” номини ҳам олган.

Энди ўқитувчилар бундай тартибда рағбатланитирилмайди. Бунинг ўрнига ўқувчилари юқори натижаларга эришган ҳамда ўз устида доимий ишлайдиган, ўзининг ўқитиш услуби ва халқ орасида обрў-эътиборга эга бўлган фаол ўқитувчилар устама, илғор ходимлар эса бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

Бир марталик пул мукофоти оладиган илғор ходимлар рўйхати Халқ таълими вазири томонидан тасдиқланади.

@haqiqatonline
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Мактаб монополия эмас!»

Яна бир шедевр!

@haqiqatonline
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ДХХ кучли таъсир қилувчи "Регапен" ва "Тропикамид" дори воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйди

Тошкент ва Тошкент вилоятида қўлга олинганларнинг шахсий буюмлари ва автомашиналарига яширилган қарийб 10 минг дона "Регапен" ва 3 минг дона "Тропикамид" борлиги аниқланди.

@haqiqatonline
⚡️⚡️⚡️

Муборак зиёратда...

Хайритдин Султонов — Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтер, Абдулазиз Камилов — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили, Владимир Норов — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
═════☁️☁️☀️☁️☁️══════

🍂Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🍂 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲

🍃Шанба кунингиз хайрли ва баракотли ўтсин!


@haqiqatonline