#Ўзбекистон
⚡️Бухоро вилоятидан 1 тонна истеъмолга яроқсиз гўштни Тошкентга олиб келаётган шахс қўлга олинди
Қайд этилишича, жорий йилнинг 14 март куни соат 02:20 да Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган «Самарқанд» йўл патруль хизмати масканида «Бухоро-Тошкент»йўналишида ҳаракатланиб келаётган бухоролик У.Б. бошқарувида бўлган ГАЗ русумли автотранспорт воситасининг юкхонасида жами 1000 кг лаҳм гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Маълум қилинишича, автомобиль юкхонасига ортилган гўшт маҳсулотлари ветеринария-санитария ҳужжатларисиз, суякдан ажратилган, йирик шохли молга тегишли бўлган.
Ушбу гўшт маҳсулотлари Навоий вилояти ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги маркази экспертиза лабораториясининг жорий йил 14 март кунидаги хулосасига кўра, истеъмолга яроқсиз эканлиги маълум бўлган.
Шундан сўнг, гўшт маҳсулотлари ёқиш йўли билан йўқ қилинган.
✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram

👍1
#Ўзбекистон
❗️Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди
Улар давлат томонидан ажратилган субсидияларни ноқонуний йўллар билан ўзлаштираётгани аниқланган.
@haqiqatonline

#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида
⚡️Ўзбекистоннинг конституциявий ислоҳотлари Латвия оммавий ахборот воситалари диққат марказида
Латвиянинг етакчи «LETA» ахборот агентлиги томонидан «Янгиланган Конституция Ўзбекистоннинг келажакдаги тараққиётини белгилайди» сарлавҳали мақола эълон қилинди.
Унда конституциявий ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад Бош қомусни жамиятнинг замонавий воқеликлари билан уйғунлаштириш, изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар, энг муҳими, Янги Ўзбекистонни барпо этиш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратиш зарурлиги билан изоҳланиши алоҳида таъкидланган.
@haqiqatonline_24

2 нафар прокуратура ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Бош прокуратуранинг хабар беришича, прокуратура ходимлари ўртасида номуносиб хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, коррупцион ҳолатларни аниқлаш ва чора кўриш бўйича олиб борилган тадбирлар доирасида Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Э.А. ҳамда Учтепа тумани прокуратураси терговчиси А.Д.ларнинг жиноий қилмишлари фош этилиб, уларга нисбатан жорий йил 6 май куни Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

⚡️Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов вилоятдаги қатор туман ҳокимларини қаттиқ огоҳлантирди
Бухоро шаҳар ҳокими Ж.Носиров, Когон шаҳар ҳокими Ҳ.Давлатов, Олот тумани ҳокими Н.Неъматова, Шофиркон туман ҳокими А.Файзиллоев, Қоракўл тумани ҳокими Х.Тоҳиров ҳамда Пешку тумани ҳокими В.Қаҳҳоровлар тадбиркорлар, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда қуёш панеллари ўрнатиш бўйича белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашда оқсоқликка йўл қўйгани учун Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов томонидан қаттиқ огоҳлантирилган.
Шунингдек, 1 июлгача ушбу ҳокимлар белгиланган кўрсатгичлар ижросини таъминламаган тақдирда уларга интизомий жазо чорасини кўриш қайд этилган.

Ашраф Салайдинов Миробод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Тошкент шаҳрининг Миробод туманига Ашраф Салайдинов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

#коррупция
❗️Навоийда табиат ресурслари инспекцияси бошлиғи $2500 пора билан ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарафшон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Зарафшон шаҳар табиат ресурслари инспекцияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси Н.Я. ушланган.
Аниқланишича, у фуқаролар Н.Ҳ ва К.М.ни танишлари ёрдамида туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 2 500 АҚШ долларини олган. Мазкур пулларни таниши М.О.га қолдириб, ўзи Зарафшон шаҳар 12-кичик туман 51-уйнинг олдига келган вақтида қўлга олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

❗️163 млн. сўм имтиёзли кредитни ўзлаштириб юборган ҳоким ёрдамчиси қамоққа олинди
Бухоро шаҳри “Абу Али ибн Сино” МФЙ ҳоким ёрдамчиси президентининг “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги ПҚ-3777 сонли қарори билан берилган фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратишдаги махсус ваколатдан мансаб мавқейини суиистеъмол қилиб, кредит маблағларини ўзлаштирган.
Хусусан, у “Абу Али ибн Сино” МФЙ ҳудудида яшамайдиган ва фаолият кўрсатмайдиган М.Ҳ., Ж.А., Н.Ғ., М.А. ва А.М. номига мототранспорт воситаси ҳамда ичимлик сувини қайта ишлаш аппаратини сотиб олиш учун 33 млн сўмдан, жами 163 млн сўмлик имтиёзли кредит ажратиб, уларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзбекистон
❗️Ижтимоий тармоқларда Хоразмда мактаб ўқитувчиси ўқувчисини калтаклагани ҳақида маълумотлар тарқалди

👍2😱1
#Ўзбекистон
❗️Бухорода талаба қиз “мусоровоз” ғилдираклари остида қолиб вафот этди
Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 7 ноябрь куни соат тахминан 08:30 ларда Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасида содир бўлган. Бухоро давлат педагогика институтининг 2-босқич талабаси бўлган қиз чиқиндини ташлаш учун келган вақтида “Махсусавтохўжалик” МЧЖнинг 42 ёшли ҳайдовчиси уни пайқамасдан босиб кетган.
“Мусоровоз” юк қутисини бўшатиб, иккинчиси томонга ҳаракатланаётган вақтида машинанинг олд томонидан ўтиб кетаётган қизни босиб қолган.
Қиз паст бўйли бўлгани учун юк машина кабинасига жуда яқин келган вазиятда ҳайдовчи уни илғамай қолган ва машинани устига ҳайдаб юборган. Қиз воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

⚡️Ўзбекистон Туркий тиллар ахборот агентликлари альянсига қўшилди
Альянс кеча Истанбулда “Медиада бирлик ва келажакка қараш” мавзусидаги саммитда ташкил этилди.
Уни тузиш тўғрисидаги декларацияни Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон ва Қирғизистон давлат медиа тузилмалари раҳбарлари имзолади.

👍2
#Ўзбекистон
⚡️⚡️Президент қарори билан аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилиш бўйича республика комиссияси тузилди
Комиссия таркибига бир қатор банклар бошқарув раислари ҳам киритилган.
Комиссия аъзоларига бир ой муддатда ўзлари бириктирилган ҳудудда ҳар бир туман ва шаҳарга чиққан ҳолда, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун ўқув семинарларини ташкил қилиши белгиланган.

#жиноят
#Ўзбекистон
❗️Қоракўл туманида 1,4 млрд сўмлик чорва молларини ўзлаштирганлар қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоракўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги “Қ.Н.” МЧЖнинг моддий жавобгар шахслари ўзларига ишониб топширилган 1,4 млрд сўмлик 4 231 та чорва молларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари, шунингдек МЧЖ собиқ раҳбари Ф.Д. таъсисчиларнинг хабардорлигисиз сохта маълумотлар расмийлаштириб МЧЖ биносини “Ф.Ф.” МЧЖга банк муассасасидан ажратилган 550 млн сўм кредитига гаров таъминотига қўйиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

#тиббиёт
#Ўзбекистон
❗️"Врачлар таниш аптека орқали дори ёзади"
Самарқанд вилояти ҳокими дори соҳаси бизнесга айланиб кетганини маълум қилди.

❗️Кеча Қозоғистонда совуқда бузилиб қолган автобусдан 55 нафар ўзбекистонлик қутқарилди
Автобус Ақтўбе вилоятида Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 965-километрида носозлик туфайли тўхтаб қолган.
Йўловчилар ФВВ ходимлари томонидан Қорабутак қишлоғи масжидига кўчирилган.
Автобус Тошкентдан Қозонга кетаётган бўлган.

👍2😢1
#Ўзбекистон
❗️Бухоро вилояти Шофиркон туманида аёл 5 ёшли фарзандини бешикка боғлаб, икки йил давомида муттасил равишда калтаклаб, қийнаб келгани аниқланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

🤬4👍2😱1😢1
#Ўзбекистон
#ЙТҲ
❗️Навоийдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
Кеча шаҳарнинг И.Каримов кўчасида Volkswagen светофорда тўхтаб турган Matiz’ни ортидан урган.
Оқибатда Matiz’нинг орқа ўриндиғидаги икки фуқаро воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

⚡️Урганч ва Нукус аэропортлари ўртасида бепул автобус қатнови йўлга қўйилади
Автобуслар Урганч аэропорти 20 июлдан 7 августгача ёпилиши муносабати билан Нукусга йўналтирилган самолёт йўловчиларига хизмат кўрсатади.
Автобуслар йўловчиларни жўнаб кетишда ҳам, учиб келишда ҳам манзил аэропортига олиб боради.

👍3
#Ўзбекистон
❗️Фарғонада 44 та iPhone 16 Pro Max телефонларни ноқонуний олиб кирган шахс ушланди.
Фуқаро бошқарувидаги Lacetti автомашинаси кўздан кечирилганда дастлабки қиймати 900 млн сўмлик уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
@haqiqatonline_24
❗️Фарғонада 44 та iPhone 16 Pro Max телефонларни ноқонуний олиб кирган шахс ушланди.
Фуқаро бошқарувидаги Lacetti автомашинаси кўздан кечирилганда дастлабки қиймати 900 млн сўмлик уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
@haqiqatonline_24
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзбекистон
❗️Қорақалпоғистонда сохта пул ясаб, сотаётганлар қўлга олинди
Тезкор тадбир давомида фуқаро 200, 100, 50 ва 20 минглик купюрадаги жами 7 500 000 қалбаки ўзбек сўмини 2,5 млн ҳақиқий ўзбек сўми купюрасига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан бошқарма томонидан қилмишга алоқадор 8 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.