Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.82K subscribers
15.5K photos
4.09K videos
476 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қойил

⚡️⚡️Туркияда она ит ўз боласини ветеринар клиникасига олиб келди👏

Буни кўрган шифокорлар кучукчанинг оғир аҳволда эканини пайқаб, уни дарҳол қутқаришга киришган.

Шу пайт она ит ўз боласини бир зум ҳам ёлғиз қолдирмаган, жараён вақтида унинг ёнида турган.

Вақт ўтиб, жониворлар ҳимоячилари кучукчанинг акасини ҳам топишган. Ҳозирда улар ветеринарлар назоратида бўлиб, даволаниш давом этмоқда.

P/S. Ҳайвонми, инсонми – она барбир она...

@haqiqatonline_24
#назорат_тадбири

❗️Оққўрғонда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини пуллаётган "шоввоз" қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти Оққўрғон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.И. фуқаро М.З.га “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline_24
#обуна_2025

📢 «ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ» ВА «ТАШКЕНТСКАЯ ПРАВДА» ГАЗЕТАЛАРИГА 2025 ЙИЛ УЧУН ОБУНА ДАВОМ ЭТМОҚДА!

Йиллик обуна баҳоси
(тўғридан-тўғри таҳририят билан шартнома қилинганда):

«Тошкент ҳақиқати» – 856 800 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.

«Ташкентская правда» – 496 800 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.

❗️Етказиб бериш хизмати ичида.

«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.

Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.

Мурожаат учун:
+998974320035

Тошкент ҳақиқати
#диққат

❗️Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатилади

Ўзгидромет хабарига кўра, 18-19 январь кунлари республика бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади.

Баъзи жойларда қор ёғади.


@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️Ой хавф остидаги маданий объектлар рўйхатига киритилди

Жаҳон ёдгорликлар фонди Ойни биринчи марта хавф остидаги маданий объектлар рўйхатига қўшди.

Ташкилотнинг айтишича, инсоннинг Ойдаги фаолияти ортиб бораётгани туфайли илк экспедициялардан қолган тарихий изларга зарар етиши мумкин.

Шунинг учун бу тарихий бойликларни ҳимоя қилиш муҳим.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза

Танлов хато бўлса, бадали умр бўлади...

Хулоса ўзиниздан!

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ўзгача_кун

🌦Бугун, 18 январь – ёмғирни севувчилар куни

Ёмғир, шаррос ёғдинг бетиним,
Интизор кутгандим хонишларингни.
Наҳот сўзларимни тинглаган фалак,
Рўёбга чиқарди хоҳишларимни.

Дил тўлди шодликка, йироқлашди ғам,
Болалик шўхлигим ҳамон қўймайман.
Кўзларимда қувонч япроқлар каби
Томчиларинг билан бирга ўйнайман.

Ёмғир, узоқлашма, кетма йироққа,
Юракка куч берар сен билан дийдор.
Сенингдек дардларни юволсам мен ҳам,
Борлиқда қолмаса заррача ғубор.


✍️Маржона Қўлдошева

📡Ижтимоий саҳифаларимизга аъзо бўлинг⤵️
телеграм|инстаграм|facebook
#об_ҳаво

☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятида ёмғирли об-ҳаво кузатилади. Тоғли ҳудудларда эса қор кўчиш хавфи бор

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 18 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 0-5, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда
ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), туман тушиши кутилмоқда. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.

Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

@haqiqatonline_24
#тавсия

❗️Фарзандингизга қуйидагиларни ўргатиб боринг:

1. Ишониш — Баркамол шахс, ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам ҳар жиҳатдан яхши баҳо бериши лозим.

2. Идрок эгаси бўлиши — Инсоннинг ҳар қандай ҳаракат учун маъсулиятли ўз зиммасига олишини айтинг.

3. Мослашиш қобилияти — Инсоннинг ҳаётдаги ўзгаришларга, кутилмаган ҳолатларга мослашишини ўргатинг.

5. Янгиликларни қабул қилиш — Инсоннинг янги фикрлар, ўзгаришларни қабул қилиши, булардан безовталанмаслигини тушунтиринг.

6. Истак — Инсоннинг ўз мақсадларига эришиши учун туйғуларини бошқара олишини ўргатинг ва тушунтиринг.

@haqiqatonline_24
#обуна_2025

📢 «ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ» ВА «ТАШКЕНТСКАЯ ПРАВДА» ГАЗЕТАЛАРИГА 2025 ЙИЛ УЧУН ОБУНА ДАВОМ ЭТМОҚДА!

Йиллик обуна баҳоси
(тўғридан-тўғри таҳририят билан шартнома қилинганда):

«Тошкент ҳақиқати» – 856 800 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.

«Ташкентская правда» – 496 800 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.

❗️Етказиб бериш хизмати ичида.

«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.

Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.

Мурожаат учун:
+998974320035

Тошкент ҳақиқати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Самарқандда рельс устига бетон бўлаги кўйиб кетилди

Хабарга кўра, номаълум шахс темирйўл четидаги масофа кўрсатувчи белги остидаги бетон бўлакни ковлаб олган. Сўнгра уни темирйўл устига қўйиб кетган.

Шундан сўнг, Бухорога кетаётган "Афросиёб" поезди катта тезликда бетон бўлакка келиб урилган ва маълум муддатга тўхтаб қолган.

Техник кўрикдан кейин поезд йўлини давом этган.

@haqiqatonline_24
#эшитдингизми

⚡️ 123 туманда камбағал аҳолига дарахт экиш учун субсидия тўланади

Жорий йилда 6 минг 472 та маҳаллада янги ёндашувлар асосида лойиҳалар амалга оширилиб, 210 минг нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилади. Бу ҳақда Президент қошида ўтказилган аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги ёндашувлар асосида камбағалликни қисқартиришга оид чора-тадбирлар тақдимотида айтиб ўтилди.

Шунингдек, маҳалла банкирлари билан бирга 1,5 миллион аҳоли доимий ишга жойлаштирилиб, 2 миллиондан зиёд одам бизнесга жалб қилинади. Шу мақсадда бу йил кичик бизнес лойиҳаларига жами 120 триллион сўм кредит ажратилади;

123 та туманда камбағал аҳоли 20 минг гектар ўрмон ва кўчатзор барпо этиш ҳамда доривор ўсимликлар етиштиришга жалб этилади. Улар эккан ҳар 100 та дарахт учун 375 минг сўм субсидия тўланади;

Туризм салоҳияти бор жойларда меҳмон уйлари ва ошхоналар, муайян почта бўлимларида электрон тижорат марказлари очилиб, камбағал оила вакиллари ишга олинади.

@haqiqatonline_24
#Туғилган_кун

Бугун "Тошкент ҳақиқати" ва "Ташкентская правда" газеталари бош муҳаррири, @haqiqatonline_24 телеграм каналининг раҳбари Ғайрат Шералиев Раҳматиллаевичнинг таваллуд топган кунлари.
Телеграм каналимиз ҳамда газета ходимлари номидан Ғ.Шералиевнинг ижодий фаолиятларига улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

⚡️⚡️📬@haqiqatonline_24 телеграм каналини кузатиб боринг!
#об_ҳаво

☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 20 январь куни Тошкент вилоятида  ҳаво ўзгариб туради,  кечқурун айрим жойларда  бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг  тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 2 даража совуқ, 7-12 даража илиқ бўлади.   

Тоғли ҳудудларда
ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши кутилмоқда. Тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.

Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.    

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Ўзбекистонда картошка нархи кескин ошиши мумкин

Бунга Қозоғистоннинг Ўзбекистонга картошка экспортини тўхтатгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда
.

Қўшни давлатлар, хусусан, Ўзбекистон томонидан талаб ошгани ва экспорт нархлари юқорилиги сабабли жорий йилда картошка экспорти 1,5 баробар ошиб, 411 минг тоннадан 605 минг тоннага етди. Кучли талаб ички бозорга ҳам таъсир кўрсатди. Охирги ҳафтада экспортга йўналтирилган ишлаб чиқарувчиларда нархларнинг кескин ўсиши кузатилди, дейилади ҳукумат хабарида.

@haqiqatonline_24
#фойдали

Овқатдан заҳарланганда шифокор тавсияларидан ташқари қандай чоралар кўриш мумкин?

Овқатдан заҳарланиш - озиқ-овқат маҳсулотлари орқали ошқозон-ичак тизимига зарарли моддаларнинг тушиши оқибатида ички органлар фаолиятининг бузилишидир. Бунда беморда кўнгил айниши ва қайт қилиш, диарея, ошқозон ва ичакларда оғриқ, бош оғриғи, умумий ҳолсизлик ва ҳарорат кўтарилиши кузатилади.

🔷 Ушбу белгилар кузатилганда шифокорга мурожаат қилиш ва даво муолажасини бошлаш зарур. Ўз вақтида даволаш касаллик асоратларини бартараф қилишга ва организмда заҳарланишнинг камайишига ёрдам беради.

💢 Шифокор тавсияларидан ташқари, уй шароитида парҳезга қаттиқ риоя қилиш, ёғли, қовурилган овқатлар, мева-сабзавотлар, ширинликлар, газли ва турли ичимликлар, сут ва сут маҳсулотлари, консерва маҳсулотларини чеклаш, организмдаги сувсизланишни бартараф этиш учун кўп миқдорда суюқлик ичиш ва организм тез тикланиши учун кўпроқ дам олиш зарур.

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#футбол 🔥⚡️Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"да 45-рақамда ҳаракат қилади Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтиш арафасида. Абдуқодир Ҳусановнинг телеграмдаги расмий канали тақдим этган маълумотга кўра, Ҳусанов "шаҳарликлар" сафида 45-рақамда…
#диққат
#спорт
#тарихий_кун

⚡️⚡️Бугун Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" футболчиси сифатида таништирилади

Спорт нашрларининг маълум қилишича, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 20 ёшли ҳимоячиси аллақачон инглиз клуби сафида тиббий кўрикдан ўтиб бўлган.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Тошкентдан Қозонга учаётган самолёт Украина ракеталари туфайли манзилга етиб бора олмади 

Украина ракеталари Қозонни бомбардимон қила бошлади, ўша пайтда Тошкентдан келган Red Wings самолёти худудга қўнмоқчи бўлаётган эди. Кейин у ҳудудни 80 км масофани айланиб ўтишга мажбур бўлди.

Энди экипаж муқобил аэродромга, Самара аэропортига кетишга қарор қилди.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Навоийда инспектор 16 ёшли бола бошқарувидаги машина уриб кетиши оқибатида вафот этди

2008 йилда туғилган бола отасига тегишли бўлган Kia Sonet машинасини тунги вақтда Навоий шаҳри ҳудудида давлат рақамисиз, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан бошқариб юрган. Ҳудудда хизмат олиб бораётган инспектор уни тўхтатмоқчи бўлганида, бола ходимни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Инспектор Жасуржон Муҳаммадов 1993 йилда туғилган, 2 фарзанднинг отаси бўлган. У ички ишлар органлари тизимида 2017 йилдан буён ишлаб келган.

@haqiqatonline_24
#обуна_2025

📢 «ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ» ВА «ТАШКЕНТСКАЯ ПРАВДА» ГАЗЕТАЛАРИГА 2025 ЙИЛ УЧУН ОБУНА ДАВОМ ЭТМОҚДА!

Йиллик обуна баҳоси
(тўғридан-тўғри таҳририят билан шартнома қилинганда):

«Тошкент ҳақиқати» – 856 800 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.

«Ташкентская правда» – 496 800 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.

❗️Етказиб бериш хизмати ичида.

«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.

Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.

Мурожаат учун:
+998974320035

Тошкент ҳақиқати