Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.8K subscribers
15.5K photos
4.09K videos
476 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#Эшитдингизми?
Энди Ангренда Хотин-қизлар иш билан таъминланади, бепул ўқув курсларида ҳунар эгаллайди!!!
Ангрен шаҳар "Истиқбол" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида "Обод маҳалла" дастури доирасида қурилган "Аёллар маънавият маркази" хотин-қизлар ихтиёрига топширилди, дея хабар берди Ташкент вилоят ахборот хизмати
Марказ раҳбари, тадбиркор Шоҳиста Мадиярованинг таъкидлашича, бу ерда хотин-қизлар иш билан таъминланиш билан бирга тикувчилик, қандолатчилик, сартарошлик, уй ҳамшираси, жундан рўмол, шарфлар тўқиш, тол навдаларидан уй-рўзғор буюмлари ясаш каби қисқа ўқув курсларда ўқиб, ҳунар эгаллашлари мумкин. Бундан ташқари, ўқув курслари мутлақо бепул.
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QN2UKMXqdQ8Ww
#эшитдингизми

ЭНГ БАЛАНД АРЧАЛАР РЕЙТИНГИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

“ТурСтат” портали Янги 2020 йил байрами арафасида МДҲ мамлакатлари шаҳарларида ўрнатилган энг баланд арчалар рейтингини эълон қилди.
Рейтинг арчаларнинг баландлиги тадқиқот натижалари асосида тузилган. 
Хабарда таъкидланишича, МДҲ мамлакатларининг пойтахтларида ўрнатилган арчалар топ-10лигига Ашхабод (40 метр),
Ереван (37 м),
Тошкент (36 м),
Баку (34 м),
Минск (30 м),
Душанбе (29 м),
Москва (27 м),
Бишкек (27 м),
Нур-Султон (25 м)
Кишинев (20 м) шаҳарларида ўрнатилган арчалар киритилган.
Рейтингда биринчи ўрини эгаллаган Туркманистоннинг 40 метрлик бош арчаси Ашхабоддаги “Аlem” (“Олам”) маданий-кўнгилочар марказ яқинидаги майдонга ўрнатилган. Арчанинг чироқлари тантанали равишда жорий йилнинг 15 декабрь куни ёқилди.
Иккинчи ўринни эгаллаган Арманистоннинг бош арчаси Ереванда ўрнатилган бўлиб, баландлиги 37 метрни ташкил этади. Унинг чироқлари жорий йилнинг 21 декабрь куни ёқилди.
Пойтахтимизда ўрнатилган байрам арчаси учинчи ўринни эгаллади. 36 метрлик мазкур арча Тошкентдаги Истиқлол кўчасидаги Алишер Навоий номли Миллий кутубхона яқинида 2019 йилнинг 10 декабрь куни ўрнатилди.

https://t.iss.one/haqiqatonline
#Эшитдингизми

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтиришга бағишланган видеоселектор мажлисида маълум қилинишича:

👉Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига зудлик билан 30 мингта экспресс-тест харид қилиш топширилди.

👉2020 йил 1 ноябрга қадар пандемия оқибатида оғир аҳволга тушиб қолган корхоналар банкротликка тортилмайди.

👉Коронавирус инфекциясини юқтириб олган 65 нафар бемор орасида 11 нафар шифокор ҳам мавжуд.


#vahimasizkarantin

Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/haqiqatonline

Мурожаатлар, фикр ва мулоҳазаларни билдириш учун қуйидаги бот орқали админ билан боғланишингиз мумкин👇
@mobilmuxbir_bot
#Эшитдингизми

Канада Бош вазири Жастин Трюдонинг турмуш ўртоғи Софи Грегуар Трюдо коронавирусдан тузалибди.

📬 Бизни кузатиб боринг:👇
https://t.iss.one/haqiqatonline
📨 Админ билан боғланиш:
@mobilmuxbir_bot
#Эшитдингизми
Жаҳон бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 800 минг 50 нафарга этган.
Беморлардан 37 минг 878 таси вирус туфайли вафот этган. 170 325 нафари эса соғайган. Бу ҳақда Американинг Jon Xopkins университети маълумот берди.


📬 Бизни кузатиб боринг:👇
https://t.iss.one/haqiqatonline
📨 Админ билан боғланиш:
@mobilmuxbir_bot
#Эшитдингизми

Вазирликка қўшимча вазифалар юклатилди

“Қонун ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, ташкилий, ижро ва назорат фаолиятининг ягона тизими жорий этилади.

Фармон билан Қонунлар, Президент фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш тартиби тасдиқланди.

Адлия вазирлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

● қонун ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни олиб бориш ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш;

● давлат органлари ва ташкилотларининг қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш борасидаги фаолиятини ОАВ ва ижтимоий тармоқларда “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” рукни остида ёритиш ва муҳокама қилиш ишларини ташкил этиш;

● қонун ҳужжатлари ва топшириқларнинг амалда бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва омилларни аниқлаш;

● давлат органлари ва ташкилотларига қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш.

🔖
https://t.iss.one/haqiqatonline
#эшитдингизми

⚡️Энди давлат ходимларига банк ишламайдиган кунлари ҳам ойлик тўланади.

Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг ғазна ҳисоб рақамлари Марказий банк тезкор тўлов тизимига интеграциялаштирилади. Натижада тўловларни 24/7 режимида амалга ошириш мумкин бўлади. Яъни буджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маоши банк ишламайдиган кунлари ҳам онлайн режимда, тезкорлик билан тўланади.

@haqiqatonline
#эшитдингизми

❗️Бензин нархи 1 апрелдан ошади

Нарх ўзгариши Аи-80 бензинида кузатилади.

“O‘zbekneftgaz” АЖ ахборот хизматига кўра, нарх ошиши акциз солиғи ставкаларининг ўзгариши билан боғлиқ.

Шунингдек, "метан"ларнинг ҳам нархи ошиши айтилмоқда.

@haqiqatonline_24
#эшитдингизми

⚡️⚡️Қибрай туманида дориларни электрон рецепт асосида ёзиш ва бериш ишлари синовдан ўтказилмоқда

Қибрай туманида дорилар бўйича рецепт ёзиш ва уларни бериш жараёни рақамлаштиришга қаратилган электрон рецептларни жорий этиш бўйича пилот лойиҳа ишга туширилди.

Таъкидланишича, ҳозирги босқичда лойиҳа битта тиббиёт муассасаси ва саккизта дорихоналар тармоғини қамраб олади.

Тизим «Узинфоком» ягона интегратори томонидан ишлаб чиқилган DMED платформаси асосида пилот режимида ишлайди.

Рецептни олиш учун DMED иловасини смартфонга ўрнатиш талаб қилинади (Андроид ва iOS учун). Электрон рецепт шифокорга ташриф буюрганда, иловада беморга юборилган код киритилгандан сўнг берилади.

Бемор дорихонага чиқарилган рецепт билан жўнатилади ва уни дорихона ходимига кўрсатади. Фармацевт рецептдаги ҚР-кодни сканерлагандан кейин беморга керакли препаратни беради.


@haqiqatonline_24
#эшитдингизми

⚡️⚡️Ўзбекистонда ҳаво таксилари пайдо бўлади


БАА компанияси авиация соҳасида лойиҳаларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, таъмирлаш, сотиш ва сақлаш хизматлари, шунингдек, “Тошкент-Шарқий” аэропортида VIP ва CIP хизматларини жорий қилади.

Ўзбекистон президентининг БААга ташрифи олдидан транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва араб ҳамкорлар ҳамкорлик меморандумини имзолади.

@haqiqatonline_24
#эшитдингизми

⚡️ 123 туманда камбағал аҳолига дарахт экиш учун субсидия тўланади

Жорий йилда 6 минг 472 та маҳаллада янги ёндашувлар асосида лойиҳалар амалга оширилиб, 210 минг нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилади. Бу ҳақда Президент қошида ўтказилган аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги ёндашувлар асосида камбағалликни қисқартиришга оид чора-тадбирлар тақдимотида айтиб ўтилди.

Шунингдек, маҳалла банкирлари билан бирга 1,5 миллион аҳоли доимий ишга жойлаштирилиб, 2 миллиондан зиёд одам бизнесга жалб қилинади. Шу мақсадда бу йил кичик бизнес лойиҳаларига жами 120 триллион сўм кредит ажратилади;

123 та туманда камбағал аҳоли 20 минг гектар ўрмон ва кўчатзор барпо этиш ҳамда доривор ўсимликлар етиштиришга жалб этилади. Улар эккан ҳар 100 та дарахт учун 375 минг сўм субсидия тўланади;

Туризм салоҳияти бор жойларда меҳмон уйлари ва ошхоналар, муайян почта бўлимларида электрон тижорат марказлари очилиб, камбағал оила вакиллари ишга олинади.

@haqiqatonline_24
#эшитдингизми

⚡️⚡️Эркакларга ҳам декретга чиқиш ҳуқуқи берилмоқда

Меҳнат кодексига меҳнат жараёнларида тазйиқ ва зўравонликларни тақиқлаш, уларнинг олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга ҳамда фарзанди туғилиши муносабати билан эркакларга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда, қўшимча таътил беришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

@haqiqatonline_24
#эшитдингизми

⚡️⚡️Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин

Маҳкум 1 та китоб ўқигани ва белгиланган имтиҳонни топширгани учун жазо муддати 3 кунга қисқартирилади. Бунда йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиш мумкинлиги белгиланиши кутилмоқда.

@haqiqatonline_24
#эшитдингизми

❗️Ўзбекистондан чиқиб 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида қайтиб келмаган фуқароларга пенсия тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади
Пенсия жамғармаси

Фуқаро қайтиб келганида олинмай қолган ойлардаги маблағнинг 24 ойлигини олиш ҳуқуқига эга.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эшитдингизми

⚡️Шу йилдан ҳар бир объектга QR-кодли паспорт берилади


Ушбу QR-код орқали кўп қаватли уйларнинг қонуний ёки ноқонуний қурилаётгани ҳақида маълумот олиш мумкин бўлади.

@haqiqatonline_24