Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.8K subscribers
15.5K photos
4.09K videos
476 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#назорат_тадбири

❗️Республикадаги 100 дан ортиқ АЁҚШларда нархни асоссиз равишда ошириб сотиш, камомадга йўл қўйиш, сифатсиз маҳсулот тарқатиш, кам қуйиш каби қоидабузарликлар аниқланди

Ишчи гуруҳ томонидан бензин қуйиш шаҳобчалари ўрганилганда республика бўйича 109 та тадбиркорлик субектларига тегишли хусусий АЁҚШларда қатор қоидабузарликларга йўл қўйилганлиги (нархни асоссиз равишда ошириб сотиш, камомадга йўл қўйиш, сифатсиз маҳсулот тарқатиш, кам қуйиш ва бошқа ҳолатлар) аниқланди.

Жумладан, Андижон вилоятида 4 та, Бухоро вилоятида 8 та, Жиззах вилоятида 4 та, Қашқадарё вилоятида 19 та, Қорақалпоғистон Республикасида 5 та, Наманган вилоятида 4 та, Самарқанд вилоятида 26 та, Сурхондарё вилоятида 1 та, Тошкент вилоятида 5 та, Тошкент шаҳрида 7 та, Фарғона вилоятида 22 та ҳамда Хоразм вилоятида 4 тани ташкил қилади.

@haqiqatonline
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#назорат_тадбири

⚡️⚡️⚡️“Тошкент сув таъминоти” мутасаддилари томонидан Тошкент туманида ичимлик сувига уланиш ва келгусида аниқланган камомадни электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш бўйича навбатдаги тарғибот ишлари олиб борилди.


@haqiqatonline_24
#назорат_тадбири

⚡️⚡️“Чинни бозор”да норасмий ишлаётган 45 нафар фуқаронинг фаолияти қонунийлаштирилди

Тошкент вилояти солиқ бошқармаси ва Зангиота туман бўлими ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Зангиота тумани бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Зангиота туманида жойлашган “Хўжалик моллари ва Ҳунармандлар савдо комплекси”да ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўтказилган профилактик тадбир давомида МЧЖ ҳудудида жами 454 та савдо дўкони мавжудлиги аниқланиб, тадбиркорларга онлайн-НКТларидан фойдаланиб мижозларга ҚР-код ва фискал белгили чек тақдим этишлари шартлиги тушунтирилди.

Шунингдек, туман солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тақдим этилган тезкор маълумотга кўра ўрганишнинг биринчи куни давомида 742,6 млн. сўм ва иккинчи кунида 805,9 млн. сўм савдо тушумлари назорат-касса машинаси хотирасига кирим қилинди.

Айни пайтда 201 та савдо дўконларида 234 нафар фуқаро қонуний фаолият кўрсатаётган бўлса, хатлов давомида жами 45 нафар фуқаро норасмий ишлаётганлиги аниқланган.

@haqiqatonline_24
#назорат_тадбири

❗️Оққўрғонда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини пуллаётган "шоввоз" қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти Оққўрғон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.И. фуқаро М.З.га “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline_24
#назорат_тадбири

❗️Тошкент туманида 9 тонна этил спиртини сотаётган шахс ушланди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Ю. ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган жами 9 тонна этил спиртини фуқаро В.Л. бошқарувидаги “МАЗ” русумли юк автомашинасида олиб келиб, фуқаро И.А.га 164,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline_24