Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.42K subscribers
15.2K photos
3.97K videos
469 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#қутлов
#мукофот_муборак

⚡️⚡️⚡️Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа вакилларини давлатимизнинг юксак унвонлари, орден ва медаллари билан мукофотлаш ҳақидаги Фармонни имзолади.

Мазкур фармонга кўра, устоз журналист, Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, "Чирчиқ тонги" газетаси бош муҳаррири Раҳматилла Шералиев "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" фахрий унвони билан мукофотланди.

Р. Шералиев 1976-1984 йилларда бизнинг "Тошкент ҳақиқати" таҳририятида ҳам фаолият юритган. Кейинчалик давлат ва жамоат ташкилотларида масъул вазифаларда самарали хизмат қилган.

Бу йил устоз ижодкорнинг "Меҳр манзиллари" номли публицистик китоби нашр этилди.

@haqiqatonline
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қутлов

Одамлар, Сиз менинг ҳаётим,
Ҳар бирингиз умрим парчаси...

Мана шу сатрлар Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг энг мухтасар таржимаи ҳолига ўхшайди. Ҳамиша халқ дарди, одамлар муаммоси, замондошлар қувонч ва ташвишларига шерик бўлишни ҳаётининг мазмуни деб биладиган бу инсонни таваллуд кунлари билан самимий қутлаймиз!

@haqiqatonline
#қутлов
Бугун таниқли журналист, устоз Ўткир Раҳмат таваллуд топган кун!

"Тошкент ҳақиқати" ва "Ташкентская правда" газеталари жамоаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари бош муҳаррири Ўткир Раҳматнинг қутлуғ ёши билан табриклайди.

Ўткир Раҳмат 1948 йил 15 март куни Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Самарқанд давлат университетининг филология факультети ҳамда Тошкент давлат юридик институтини тугатган. Оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, бошқа идораларда масъул вазифаларда фаолият олиб борган.
Иқтидорли шоир ва журналист Ўткир Раҳматнинг “Райҳон ҳиди”, “Шукрона”, “Дилчироқ”, “Ўтли руҳ” каби қатор китоблари нашр этилган.

📍Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#сана
#қутлов

📌22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни

Бугун ўз ҳаёти ва фаолиятини жамиятимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, оилаларда маънавий-маърифий муҳитни барқарорлаштириш, фарзандларимизни ҳар тамонлама баркамол бўлиб вояга етишларига бағишлаган фидойи касб эгалари — Маҳалла тизими ходимлари куни.

@haqiqatonline
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қутлов
⚡️27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни

Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан куни кеча ташкил этилган байрам тадбирида Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, профессор Шерзодхон Қудратхўжа бугунги байрам билан ҳамкасбларни, хусусан,  вилоятимиз журналистларини қутлади.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
#қутлов

Бугун таниқли журналист, устоз Ўткир Раҳмат таваллуд топган кун!

"Тошкент ҳақиқати" ва "Ташкентская правда" газеталари жамоаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари бош муҳаррири Ўткир Раҳматнинг қутлуғ ёши билан табриклайди.

Ўткир Раҳмат 1948 йил 15 март куни Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Самарқанд давлат университетининг филология факультети ҳамда Тошкент давлат юридик институтини тугатган. Оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, бошқа идораларда масъул вазифаларда фаолият олиб борган.

Иқтидорли шоир ва журналист Ўткир Раҳматнинг “Райҳон ҳиди”, “Шукрона”, “Дилчироқ”, “Ўтли руҳ” каби қатор китоблари нашр этилган.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

@haqiqatonline_24
#сана
#қутлов

📌22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни

Бугун ўз ҳаёти ва фаолиятини жамиятимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, оилаларда маънавий-маърифий муҳитни барқарорлаштириш, фарзандларимизни ҳар тамонлама баркамол бўлиб вояга етишларига бағишлаган фидойи касб эгалари — Маҳалла тизими ходимлари куни.

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов
ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ” МУХБИРИ ГАРВАРД ТАЛАБАСИ
👨🏻‍🎓🎉🎊"Тошкент ҳақиқати"
ва "Ташкентская правда" газеталари мухбири Муроджон Раҳматов АҚШнинг дунёга машҳур Harvard университети талабаси бўлди.

Табиатан анчайин камтар, тиришқоқ, гапни эмас ишни кўпроқ қиладиган Муроджон 2021 йилдан буён таҳририятимизда ишлаб келади. У ўзига берилган топшириқларни ўз вақтида, катта масъулият ва жонкуярлик билан бажариб, бугунги кунда газетамизнинг олд журналистларидан бирига айланган.

Муроджон Раҳматов яқиндагина ЎзЖОКУнинг бакалавриат босқичини тамомлаганди. Энди у магистртатура босқичини Гарвардда давом эттиради. Истеъдодли журналист 2022 йилда Президент қарори билан "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан ҳам тақдирланган.

Таҳририятимиз жамоаси номидан Муроджонга келгуси ўқиш ва фаолиятида омад ва улкан зафарлар тилаб қоламиз.
🎊🎉👏👏👏

@haqiqatonline_24
#қутлов

⚡️Бугун устоз журналист,  моҳир муҳаррир,  камтарин ижодкор Убайдулла Абдушоҳидов таваллуд топган кун!

Убайдулла Абдушоҳидов 1955 йил 26 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган.  Меҳнат фаолиятининг салмоқли қисми вилоят матбуоти билан боғланган. 

Хусусан,  узоқ йиллар "Тошкент ҳақиқати"  ва "Ташкентская правда"  газеталарига бош муҳаррирлик қилган,  вилоят Журналистлар уюшмасини бошқарган.  Вилоятда фаолият юритаётган ўрта ва кенжа авлод журналистларнинг аксари бу инсонни ҳақли равишда ўзига устоз деб билади ва юксак қадрлайди. 

Фурсатдан фойдаланиб,  Убайдулла акага узоқ умр,  тани сиҳатлик,  хотиржамлик тилаймиз. Янгамиз билан қўша қариб,  узоқ йиллар фарзандлар,  невара ва эваралар бахту камолини кўриб юрсинлар!

Туғилган кунингиз муборак бўлсин,  Убайдулла Ҳикматович!

СУРАТДА: Убайдулла Абдушоҳидов (юқорида, чапдан иккинчи) ҳамда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Тошкент ҳақиқати" газетаси вакиллари ва фахрийлари билан матбуотчилар байрамида. (2023 йил, июнь)

@haqiqatonline_24