Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#мукофот_муборак
ҚУТЛОВ
🏅Президентимизнинг мустақиллик байрами арафасида "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига биноан “Тошкент ҳақиқати” ва “Ташкентская правда” газеталари бош муҳаррири Шералиев Ғайрат Раҳматуллаевич “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.
📍Ғайрат Шералиев журналистика соҳасида 17 йилдан буён қалам тебратиб келмоқда. 2016 йилдан буён Тошкент вилояти ҳокимлигининг “Тошкент ҳақиқати” ва “Ташкентская правда” ижтимоий-сиёсий газеталари бош муҳаррири сифатида фаолият юритяпти. Шунингдек, "Халқ сўзи" газетасининг вилоят мухбири. вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари вазифаларида фаолият кўрсатиб, ташкилотчилик ва ижодий жараёнларда етарли тажрибага эга. 2007 йилда “Йилнинг энг фаол журналисти” танлови ғолиби бўлган.
🔎Ғ. Шералиев жамоага етакчилик қилиш баробарида ўзининг ҳозиржавоб, холис фикр-мулоҳазалари, теран мушоҳадаларга бой кўплаб мақолалари билан газетхонлар эътиборига тушиб, ҳамкасблари ва жамоа орасида ҳурмат қозонган. “Тошкент ҳақиқати” газетаси унинг муҳаррирлиги даврида республикамизнинг кўзга кўринган нашрлардан бирига айланди. Тўйларни ихчамлаштириш бўйича эълон қилинган мақолалар давлатимиз раҳбари томонидан эътироф этилган.
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram

#қутлов
#мукофот_муборак
⚡️⚡️⚡️Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа вакилларини давлатимизнинг юксак унвонлари, орден ва медаллари билан мукофотлаш ҳақидаги Фармонни имзолади.
✅Мазкур фармонга кўра, устоз журналист, Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, "Чирчиқ тонги" газетаси бош муҳаррири Раҳматилла Шералиев "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" фахрий унвони билан мукофотланди.
Р. Шералиев 1976-1984 йилларда бизнинг "Тошкент ҳақиқати" таҳририятида ҳам фаолият юритган. Кейинчалик давлат ва жамоат ташкилотларида масъул вазифаларда самарали хизмат қилган.
Бу йил устоз ижодкорнинг "Меҳр манзиллари" номли публицистик китоби нашр этилди.
@haqiqatonline